Мавзу: Республикада бозор инфратузилмасининг асосий йўналишлари Асосий саволлар


Бозор инфратузилмасининг иқтисодиётда тутган ўрни


Download 1.87 Mb.
bet2/4
Sana04.05.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1426056
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. БОЗОР ИНФРА

Бозор инфратузилмасининг иқтисодиётда тутган ўрни


Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради
Бозор инфратузилмаси ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар, яъни ҳаридор ва сотувчиларни бир-бирларига учраштириш, бозор иштирокчилари ўртасидаги олди-сотди операцияларини ўтказиш, уларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари, шунингдек бозордаги доимий ҳамкорлик ва мижозлик алоқаларини ўрнатиш, иш кучи топиш ва бошқаларда ёрдам беради.

БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Бозор муносабатлари иштирокчилари манфаатларининг амалга оширилишини енгиллаштириш;
Иқтисодиётнинг алоҳида субъектлари ва фаолият турларининг ихтисослашуви асосида бозор муносабатлари субъектлари ишининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш;
Бозорда таркиб топган конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда маҳсулот тайёрлашга бўлган буюртмаларни кўпайтирган ёки камайтирган ҳолда ишлаб чиқариш учун бозор талаби индикатори вазифасини бажариш;
Инфратузилма субъектларининг ўз фойдасини юқори даражага етказиш мақсадида бозор иштирокчилари харажатларини минималлаштириш;
Бозор муносабатларини ташкилий жиҳатдан расмийлаштириш;

Биржа

«Биржа» сўзи лотинча «BURSA» ва немисча «ВОRSЕ» сўзидан келиб чиққан «чўнтак» маъносини билди-ради. XV асрда Нидерландиянинг Брюгге шахридаги Ван дер Бурс исмли савдогарнинг уйи олдидаги майдонда турли хил мамлакатлардан келган савдогарлар сотиладиган ва олинадиган товарларни аслини аниқ кўрсатмай туриб савдо тўғрисидаги маълумотлар билан фикр алмашиши ва чет эл векселларини сотиб олиш ва савдо операцияларини бажариш учун тўпланганлар.

БИРЖА ТУРЛАРИ


Биржалар ихтисослашувига қараб қуйидагиларга бўлинади
Универсал биржалар
Ихтисослаштирилган биржалар
Меҳнат биржалари
Фонд биржалари
Валюта биржалари
интеллектуал мулк объектлари билан савдо-сотиқ қилувчи биржалар;
Аралаш биржалар

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling