Мавзу: Республикада бозор инфратузилмасининг асосий йўналишлари Асосий саволлар


Download 1.87 Mb.
bet3/4
Sana04.05.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1426056
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. БОЗОР ИНФРА

Товар биржаси


ТОВАР БИРЖАСИ — марказлаштирилган товарлар бозори. Товар биржаси лари дастлаб 19-асрда пайдо бўлган, ҳозир эса улар ихтисослаштирилган биржалар сифатида кенг тарқалган.
Ҳозирги замон товар биржаларида, асосан, стандартлаш-тирилган товарлар, кўпроқ уларнинг намуналари ёки стандартлар асосида уни етказиб бериш тўғрисидаги битимлар сотилди. Энг йирик товар биржалари НьюЙорк, Бомбай ва Ливерпул (пахта), Чикаго ва НьюЙорк (дон), Лондон (металл)да жойлашган.
Ўзбекистонда 1991 й. дан «Ўзбекистан» республика универсал агросаноат биржаси «Улгуржибиржасавдо», 1994 й. дан «Тошкент» Республика товархом ашё биржаси, ва бошқа биржалар фаолият кўрсатади. 

Фьючерс битимлари


Фьючерс — бу маълум бир маҳсулотни белгиланган нархда келажакда етказиб бериш учун тузиладиган битимдир.
Фьючерс битим харидор маҳсулотни келишилган муддатда сотиб олиши, сотувчи эса маҳсулотни белгиланган муддатда сотиши шарт.
Иккала мажбурият аниқ бир маҳсулотнинг стандарт миқдорига тегишли бўлиб, улар келажакда фьючерс битими тузилган пайтда белгиланган нарх бўйича аниқ муддатда ижро этилади
Энг кенг тарқалган битимлар кундалик ҳаётда жуда кенг фойдаланиладиган маҳсулотларга тузилган битимлар ҳисобланади:
газ, нефть, бензин, олтин, буғдой, валюта, пўлат, пахта, ёғоч.

ФЬЮЧЕРСЛАРНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Етказиб бериш шарти билан

Иқтисодиётнинг реал сектори иштирокчилари фойдаланади-лар. Масалан, Фермерлар ўз маҳсулотларини келажакда ўзларига маъқул бўлган нарх-ларда сотиш учун фьючерс битимларини тузишади. Хари-дорларга фьючерслар хомашёни қайта ишлаш учун кафолатли харид қилишга керакдир. То-монлар бозордаги олдиндан билиб бўлмайдиган ҳолатдан ўзларини кафолатлайдилар.

Етказиб бериш шартисиз

Трейдерлар нархларнинг ўзгари-шидан фойда олиш учун фойда-ланадилар, бу ерда гап ҳақиқий харид тўғрисида бормайди. М: трейдер бир баррелининг нархи 48 доллар бўлган нефть учун тузил-ган фьючерсни харид қилиб олиб, агар нарх 56 долларгача кўтарила-диган бўлса, у ҳолда бир баррель-дан 8 доллардан фойда олади. Агарда нефть нархи 40 долларгача тушиб кетса, у ҳолда ўша 8 дол-ларни йўқотиш ҳам мумкин.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling