Мавзу: ривожланиш фалсафаси
Диалектиканинг муқобиллари
Download 25.11 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диалектик алоқалар
Диалектиканинг муқобиллари. Одатда ривожланишнинг диалектикага зид бўлган ёки унга ўхшамайдиган концепциялари, билиш методлари, дунёни маънавий ўзлаштириш усуллари, яъни диалектикадан фарқ қилувчи дунёқарашга доир ва методологик мўлжаллар назарда тутилади. Диалектиканинг шундай муқобилларидан бири метафизика, софистика, эклектика, синергетика методларидир (улар ҳақидаги маълумот “Метод ва методология: асосий тушунчалар” мавзусида берилган).
Умумий ўзаро алоқа ва ривожланишнинг диалектик тамойиллари. Ҳар қандай концепциянинг мазмунини ёритишда унинг тамойилларини таҳлил қилиш айниқса муҳим аҳамият касб этади. Диалектика ҳам бундан мустасно эмас. Тамойиллар нима? Фалсафий маънода «тамойил»(принцип) тушунчаси фундаментал қоида, биринчи асосни, бирон-бир концепция ёки назариянинг энг муҳим асосини англатади. Фалсафий назария сифатидаги диалектикага тамойиллар яхлит тус беради, унинг қонунлари ва категорияларини изчил тизимга солади. Диалектиканинг ҳозирги концепцияларида билиш, объективлик, умумий алоқа ва ривожланиш тамойиллари муҳим рол ўйнайди. Диалектик алоқалар. Дунё ўта ранг-баранг. Ҳар бир объект кўп сонли хоссаларга эга бўлиб, улар бошқа объектлар билан ўзаро боғланиш жараёнида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай тузилма бошқа тузилмалар билан боғланишга киришиш орқали намоён бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир объект ўзга объектлар билан қонуний боғланиш қилади ва бу объектлар билан ўзаро таъсирга киришиш жараёнида иштирок этади. Алоқа. Фалсафада алоқа дэганда макон ё вақтда бир-биридан муайян масофада узоқликда жойлашган икки ёки бир неча ҳодиса ёки объектнинг ўзаро алоқа жараёни тушунилади. Объектлар дискретлик, шаклланганлик ва нисбатан мустақилликдан маҳрум бўлган жойда боғланишлар мавжуд бўлиши мумкинми? Ўз-ўзидан равшанки, шаклланган, нисбатан мустақил нарсалар мавжуд бўлмаган жойда боғланиш мавжудлигини тахмин қилиш ҳам мумкин эмас. Шу сабабли умумий боғланиш категорияси «нарса», «узлуклилик», «узлуксизлик», «чексизлик», «туганмаслик» тушунчалари билан тавсифланади. Ҳозирги илмий билимга таянувчи борлиқнинг фалсафий талқини оламнинг универсал яхлитлигини, дунёнинг бирлигини очиб беради. Диалектика категориялари борлиқнинг универсалалоқаларини билиш шакли ҳисобланади. Боғланишларнинг универсаллиги уларнинг типлари ва турларининг ранг-баранглигида намоён бўлади. Алоқаларни таснифлаш турли асосларга кўра амалга оширилади. Хусусан, бир томонлама ва ўзаро алоқалар, тўғри ва эгри алоқалар, бевосита ва билвосита алоқалар, ички ва ташқи боғланишлар фарқланади. Ҳажм жиҳатидан боғланишлар умумий, алоҳида ва хусусий бўлиши мумкин. Мазмун жиҳатидан генетик, функционал, структуравий, энергетик, моддий, информацион ва бошқа боғланишлар фарқланади. Боғланишларнинг бутун ранг-баранглиги фаннинг қайсидир бир тармоғи доирасида тадқиқ этилиши мумкин эмас. Уларнинг муайян турлари махсус фанларнинг предмети ҳисобланади. Диалектика борлиқнинг барча жараёнларига хос бўлган умумий, муҳим, универсал алоқаларни ўрганади. Фан борлиқнинг универсал қонунларини ташкил этадиган ички, зарурий, муҳим, барқарор, такрорланувчи боғланишларга алоҳида эътибор беради. Умумий алоқалар диалектика категорияларида ёритилади. Download 25.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling