Мавзу: ривожланиш фалсафаси


Download 41.72 Kb.
bet8/10
Sana22.01.2023
Hajmi41.72 Kb.
#1110784
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ

Сабаб ва оқибат. Фалсафий тамойиллар ичида детерминизм тамойили муҳим қонуниятни ифодалаши ҳақида юқорида қайд этилди. (детерминизм лотинча-белгиламоқ). Детерминизм - сабабият қонуний характерга эга эканлиги, барча ҳодисаларнинг умумий, қонуниятли алоқадорлиги, сабабий ўзаро боғланганлиги ҳақидаги таълимот. Индетерминизм сабабий боғланишларнинг қонуний характерга эга эканлигини инкор қиладиган нуқтаи назар. Изчил детерминизм сабабиятнинг объектив эканлигини тан олади.Сабабият тушунчаси сабаб ва оқибат боғланишини ифодалайди. Ҳозирги замон фанлари борлиқнинг моҳиятини ўрганиб, ҳодисаларнинг сабабий боғланганлигини асосламоқда. Оламнинг пайдо бўлиши, ҳодисаларнинг ривожланиши ва бир шаклдан иккинчи шаклга ўтишининг объектив сабаблари борлигини исботламоқда. Сабабсиз ҳодиса бўлмайди, ҳар бир ўзгаришнинг ўз сабаби бор.
Сабаб нима? Сабаб деб бирор натижани юзага келтирадиган ҳодисага айтилади. Сабаб таъсирида оқибат келиб чиқади. Оқибат сабаб таъсирида юзага келган натижадир. Бир ҳодиса иккинчисини юзага чиқаради, туғдиради. Масалан: ўзбек халқининг узоқ даврлардан буён Ватан озодлиги учун олиб борган гоҳ ошкора, гоҳ яширин курашлари сабабли мустақиллик қўлга киритилди - оқибат.Ҳукуматнинг тўғри сиёсати-сабаб, оқибат сифатида фуқароларнинг баҳамжиҳатлиги таъминланмоқда. Сабабни баҳонадан фарқ қилиш керак. Баҳона натижани келтириб чиқарувчи сабаб эмас. Баҳона сабабнинг юзага чиқиши, намоён бўлишида иштирок этувчи тасодифий ҳодиса. Масалан, Шекспирнинг «Отелло» фожеасидаги Дездемона ўлдирилишининг сабаби бошқа, баҳонаси бошқа. Баҳона рўмолча воқеаси. Сабаб - амал, мартаба учун олиб борилган курашдир.Сабаб ва оқибат узвий боғланган. Сабаб оқибатни келтириб чиқаради, оқибат сабабсиз содир бўлмайди.Сабаб ва оқибат боғланишининг муҳим методологик аҳамияти бор. Медицинада касаллик сабабини аниқлаш, касални даволашга, соғайиш /оқибат/га олиб келади. Жамиятда ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши - сабаб, ҳаёт фаровонлигига эришиш - оқибат, оиладаги уруш-жанжал - сабаб, рўзғордан барака кетиши - оқибат.

Download 41.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling