Мавзу: ривожланиш фалсафаси


Қонун деб воқеликдаги буюм ва ҳодисалар ўртасидаги муҳим, ички, зарурий, такрорланадиган, Объектив боғланишларга айтилади


Download 41.72 Kb.
bet3/10
Sana22.01.2023
Hajmi41.72 Kb.
#1110784
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ

Қонун деб воқеликдаги буюм ва ҳодисалар ўртасидаги муҳим, ички, зарурий, такрорланадиган, Объектив боғланишларга айтилади. Муҳим бўлмаган, тасодифий боғланишлар қонуниятли боғланишлар эмас.
Фан учун қонуниятли боғланишларни ўрганиш муҳимдир. Фаннинг вазифаси қонуниятни аниқлаш ва қонунни очишдир. Қонунлар хилма-хил бўлади: табиат қонунлари, жамият қонунлари, мантиқ қонунлари, фан қонунлари ва фалсафий-диалектик қонунлар.Таъсир доирасига кўра қонунлар хусусий, умумий ва энг умумий бўлади. Тараққиёт қонунлари энг умумий қонунлар сирасига киради. Немис файласуфи Гегел ана шундай қонунлардан учтасини очган. Улар қуйидагилар:

  1. Миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-бирига ўтиш қонуни.

  2. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни.

  3. Инкорни инкор қонуни.

Тараққиёт ва ўзаро боғланишларнинг асосий бўлмаган қонунлари ҳам бор. Уларни одатда категориялар деб юритилади. Улар жуфт категориялардир. Категорияларнинг ўзаро қонуний боғланишларини ҳам Гегел очган.
Ҳар бир фаннинг категорияси бўлганидек, фалсафанинг ҳам категориялари мавжуд. Категория деб буюм ва ҳодисаларнинг энг муҳим ва энг умумий хоссаларини, томонлари ва муносабатларини акс эттирувчи тушунчаларга айтилади.
Категориялар тоқ, жуфт ёки ҳамнисбат бўлиши мумкин. Тоқ категориялар: борлиқ, субстанция, материя, онг, ҳаракат ва бошқалар. Ҳамнисбат категориялар: айримлик, хусусийлик ва умумийлик, система, структура ва элемент.
Жуфт категориялар: айримлик ва умумийлик; сабаб ва оқибат; мазмун ва шакл; зарурият ва тасодиф; моҳият ва ҳодиса; қисм ва бутун; имконият ва воқелик.
Гегел «Мантиқ фани» асарида асосий қонун ва категорияларни таърифлаган. Унингча, диалектика (тараққиёт тўғрисидаги таълимот), мантиқ ва билиш назарияси бир бирига мос тушунчалардир.Тараққиётнинг фалсафий мазмунини, моҳиятини очишда унга зид бўлган бир қатор тушунчалар маъносини билиб олиш лозим. Метафизика, эклектика, догматизм, индетерминизм, софистика, регресс ана шундай тушунчалардан ҳисобланади.

Download 41.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling