Мавзу: сертификатлаштириш


Халқаро сертификатлаштиришдаги муносабатлар


Download 51.7 Kb.
bet6/6
Sana24.12.2022
Hajmi51.7 Kb.
#1059819
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 13

5.Халқаро сертификатлаштиришдаги муносабатлар.
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Туркия ва Хитой давлатлари билан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология сохаларида ҳамкорлик қилиш ниятида битим тузилди. Бу йўлдаги ишлар ўз мевасини бермокда. Туркия мутахассислари Тошкентда бўлиб, Ўздавстандарт томонидан уюштирилган республика семинарларида сертификатлаштириш соҳасида маърузалар билан қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги қаторига кирувчи мамлакатлар билан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология сохаларида битимлар тузган бўлиб, ўзаро иқтисодий ва ижтимоий 86

муносабатларни узлуксиз равишда ривожлантириш борасида кенг фаолият юритиб келинмокда.


Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохаларида илмий тадқиқот ишлари ҳам ўз йўналишига эгадир.
ЎзТМТИ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида асосий илмий - услубий база ҳисобланади. У илгариги собик Иттифоқ Госстандарт таркибидаги бош илмий тадқиқот институтига тегишли бўлган функцияларни бажариш билан бир қаторда, юқорида қайд этилган сохалар бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб боради. Шу сохалардаги белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун:
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифати сохаларида ҳозирги халқаро талабларга жавоб берадиган миллий илмий база яратади;
Сертификатлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифати миллий тизимларини яратишда уларнинг илмий ва услубий асосларини ишлаб чикади;
Маҳсулотнинг рақобатбардошлик қобилиятни таъминлайдиган, атроф - муҳитни ишончли даражада ҳимоя қилишга, инсон соғлиғини сақлашга. Меҳнат хафвсизлигини таъминлашга, мудофаа кобилиятини оширишга қаратилган халқаро, меъѐрий ва ташкилий - услубий ҳужжатлар билан уйгунлашадиган, асос бўлувчи ҳужжатлар ишлаб чиқади ва жорий этади;
Сертификатлаштириш ва метрология соҳаларидаги мавжуд ѐки учрайдиган муаммоларни тадқиқот қилиш, давлат тилида меъѐрий ҳужжатлар, маълумотномалар, луғатлар яратади;
Юқори малакали илмий кадрлар тайѐрлайди;
Сертификатлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатининг илмий масалалари бўйича халқаро миллий ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Сертификатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ишлаѐтган мутахассисларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
Сертификатлаштириш соҳасида ишлайдиган эксперт – аудиторларни тайѐрлайди ва бошқалар.

Институт ташкил қилинганига кўп вақт ўтмаганлигига қарамай шу кунга қадар Республика ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор ҳужжатлар яратди ва яратмокда.


Булардан ташқари институтда атамашунослик ва таржималар бўлими ташкил қилинган бўлиб, унда сертификатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ўзбек тилида янги стандартлар яратиш, мавжуд меъѐрий ҳужжатларни давлат тилига таржима қилиш йўлида дастлабки фойдали ишлар бошлаб юборилган. Яқинда шу сохалардаги атама ва таърифлар тўпламининг дастлабгисини тайѐрлаб нашрга топширилди. Бу ҳужжатларнинг 87

аҳамияти беқиѐс бўлиб, шу сохалардаги ишларга қўйилган биринчи пойдеворлардан ҳисобланади.


Институт ҳар тарафлама - ташкилий, услубий ва моддий - техника таъминоти бўйича мустаҳкамланмокда, ҳамда бу соҳаларда ишлайдиган тажрибали, билимдон мутахассислар билан тўлдирилиб, келажакда мустақил Республика олдида турган муҳим муаммоларни ечишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади деган умиддамиз.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, савдо – сотиқ ишларида маҳсулотнинг сифати асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулот халқаро ва миллий стандартлаштириш, сертификатлаштиришнинг талабларига мос келиши лозим. Ҳар бир маҳсулот ўз сифатини тасдиқлаш учун сертификатга эга бўлиши керак, демак, маҳсулот сертификатлаштиришни ўтмоқлиги лозим. Қанчалик кўп маҳсулотлар сертификатга эга бўлса, шунчалик корхона, муассаса, ташкилотларнинг иқтисодий ҳолати яхшиланади. Бу эса бир томондан рақобатга бардош берувчи маҳсулотлар сонини кўпайиши бўлса, иккинчи тарафдан ҳалқ фаровонлигининг ўсишига олиб келади, демак, мамлакатимизнинг халқаро миқѐсида мавқеини оширади. Келажакда Ўзбекистон Республикаси Буюк давлат бўлиши учун етарли
Download 51.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling