Мавзу: сертификатлаштириш
Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш миллий тизимининг яратилиши
Download 51.7 Kb.
|
Мавзу 13
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро савдода техникавий тўсиқларни бартараф қилиш, моллар (буюмлар, жараѐн ва хизматлар)ни рақобатбардошлик қобилиятини оширишдан иборат.
- Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий идораси; Бир хил маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича идора;
4. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш миллий тизимининг яратилиши
Ўз истиқлоли йўлида шахдам қадам ташлаб бораѐтган, мустақил Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида муҳим ва салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Респукбликаси ҳудудида ишлаб чиқилган меъѐрий ҳужжатларга биноан мувофиқлик сертификатлаштиришнинг асосий мақсадлари: Маҳсулот, жараѐн ва хизматларда фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлигининг ҳавфсизлигини таъминлаш, ташқи - муҳитни асраш, буюм (моллар)нинг бир хиллиги ва ўзаро алмашинувчанлиги масалалари, ҳамда истеъмолчини химоя қилиш; Халқаро савдода техникавий тўсиқларни бартараф қилиш, моллар (буюмлар, жараѐн ва хизматлар)ни рақобатбардошлик қобилиятини оширишдан иборат. Сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий ту зилиши; Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий идораси; Бир хил маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича идора; Бир хил маҳсулотни, сифат тизимини ва ишлаб чиқаришларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралари; Аккредитланган синов лабораториялари. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан сертификатлаштириш миллий идораси қилиб, сертификатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази - Ўздавстандарт белгиланган. Ўздавстандартга қарашли турли соҳа ва тармоқларни ўз ичига олган, бир хил номдаги бўлимлар ҳам бор. Буларга стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати ва ўлчаш воситаларини давлат қиѐсловидан ўтказиш ва аттестатлаш соҳавий бўлимлари киради. Стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати соҳавий бўлимлар: оғир саноат, машинасозлик, енгил саноат, маҳаллий саноат ҳамда агросаноат комплекси доирасида ўз фаолиятини амалга оширади. Ўлчаш воситаларини давлат қиѐсловидан ўтказиш ва аттестатлаш таромоқ бўлимлари эса массалар, радиотехника, ионли нурланиш, геометрик, механик, электрик магнитли, босим, сарфланиш, ҳароратли ҳамда физик - 85 кимѐвий катталикларни қиѐсловдан ўтказади. Ўздавстандарт таркибидаги асосий бўлимлар 3 - иловада келтирилган. Ўздавстандарт илмий - услубий маркази этиб Ўзбекитон стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш сохаларидаги тадқиқот ва мутахассислар тайѐрлаш институти - ЎзТМТИ тайинланган. Унинг ташкилий тузилиши расмда келтирилган. Сертификатлаштириш миллий идораси қўйидаги асосий йўналишлар бўйича ўз фаолиятини амалга оширмоқда Республикада сертификатлаштиришни қўллаш ва такомиллаштиришнинг умумий сиѐсатини ишлаб чиқиш, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тегишли давлат идоралари билан алоқаларни ўрнатиш; Сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан, ўзаро келишилган асосда алоқаларни ўрнатиш, керак бўлса, бу ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистон Републикасининг қатнашишини таъминлаш; Сертификатлаштиришда ягона қоида ва иш тартибларини белгилаш, буларга риоя қилишнинг назорати, сертификатлаштириш натижалари бўйича ҳужжатларни ахборотли маълумот билан таъминлаш. Вазирлар Маҳкамаси қарорини бажариш йўлида Ўздавстандарт ўзининг вилоят марказларини тузиб, уларнинг ишларига ҳар тарафлама кўмак кўрсатмоқда. 1993 йилнинг 28 декабридан бошлаб «Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» қонун кучга кириб, бу қонун асосида сертификатлаштириш ва сифатни таъминлаш борасидаги барча ишлар мутлако янгича усулда йўлга қўйила бошланди. Ўздавстандарт таркибидаги озиқ - овқат ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини текширув синов лабораторияси аккредитланган лабаораториялардан ҳисобланиб, шу кунгача муайян турдаги маҳсулотларга мувофиқлик сертификати бериш учун керакли бўлган синовларни бажармокда. Республика ҳудудига келтириладиган ѐки ундан четга чиқариладиган моллар (маҳсулотлар) нинг хафвсизлигини тасдиқлаш билан боғлиқ бўлган амаллар тегишли давлат идоралари билан келишилган ҳолда Ўздавстандарт томонидан тайѐрланган алоҳида ҳужжат бўйича бажарилади. Download 51.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling