Мавзу: сертификатлаштириш


Download 51.7 Kb.
bet1/6
Sana24.12.2022
Hajmi51.7 Kb.
#1059819
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 13


Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
Режа:
1. Сертификатлаштириш бўйича асосий тушунчалар ва атамалар
2.Сертификатлаштиришни қайд ѐки шаходат этиш.
3.Ихтиѐрий сертификатлаштириш
4.Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш миллий тизимининг яратилиши
5.Халқаро сертификатлаштиришдаги муносабатлар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й.
2.ЎзРСТ 5.0-92. Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаш тизими. Асосий қоидалар.
3.ISO 9000-1-94. Стандарты по общему руководству качеством и обеспечению качества.
4.П. Р. Исматуллаев, З. Т. Тўхтамуродов, А. Х. Абдуллаев, Р. А. Сайдазова. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Ўқув қўлланмаси. Конструктор ИЧБ. Тошкент, 1995 йил.
5. И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. Стандартов. 1990,
1. Сертификатлаштириш бўйича асосий


тушунчалар ва атамалар
Ҳозирги вақтда сертификат деган атамани тез-тез учратиб турамиз. Бу қандай атама деб сўрасангиз турлича талқин олишингиз мумкин: кимдир бирор малака олганлик тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат деса, яна кимдир, маҳсулотнинг сифати тўғрисидаги ҳужжат, баъзи бирлари эса маҳсулотни худудимизга олиб кириш ѐки олиб кетиш учун божхонага кўрсатилиши лозим бўлган ҳужжат деб таъриф беради. Ўйлаймизки, дарслигимизнинг ушбу бўлимини ўқиб чиққанингиздан сўнг ушбу атамага албатта аниқ ва мукаммал жавоб топамиз.
Сертификат” сўзининг маъносини келтиришдан олдин мавзудан бироз четга чиқамиз.
Маълумки, Шарқ жумладан Ўзбекистонимиз чет элларда нафақат гўзал табиати ва меҳнатсевар ҳалқи билан, балки ўзининг кўзни камаштирадиган, ранг – баранг мева, сабзавот ва турли маҳсулотларга сероб бозорлари билан ҳам машхурдир. Бундан ташқари, бизнинг бозорлардаги яна бир ўзгачалик ҳам бор. Агар расталар оралаб юрадиган бўлсангиз, сотувчилар, деҳконлар мева - чевалардан узатиб, тотиб кўришни таклиф этишларининг гувоҳи бўласиз 81

(албатта, тотиб курганлик учун ҳақ сўралмайди). Бунинг тагида бир маъно ѐтадики, у ҳам бўлса, маҳсулотнинг сифатига ҳаридорнинг ўзи бахо берсин, яъни ишонч ҳосил килсин.


Қадимдан бизда бир тушунча бор. Харид пайтида савдо мукаммал бўлиши учун учта томон иштирок этиши керак. 1 - олувчи (харидор) томон, 2 - сотувчи (тайѐрловчи) томон ва 3 - холис томон. 3 - томон сотилаѐтган буюм ѐки маҳсулот эга бўлган сифат кўрсаткичларига кафолат берган. Савдонинг бу тури асосан катта микдордаги ѐки қимматбахо харид пайтида қўлланилган бўлиб, буни ҳозир ҳам қорамол, қўй ва от савдосида учратишимиз мумкин.
Ўртада турувчи холис томон (уларни баъзан даллоллар деб юритилади) савдони бир муҳим бўлишига ѐрдам бериб, савдо объектига хос бўлган сифат кўрсаткичларига тавсиф беради ва холисона баҳо беради. Савдо тугагандан сўнг сотувчи томон эса харидидан ва савдо обеъктининг мавжуд сифат кўрсаткичларидан ишонч ҳосил қилиб, қониқиш ҳиссига эга бўлади. Бу савдонинг яна бир муҳим хусусияти 3 – холис томон сифатида алоҳида ишончга ва нуфузга эга бўлган, ростгўй шахсларгина иштирок этиши мумкин. Биздаги мана шу савдо тури бир неча юз йиллардан бери мавжуд бўлиб, чет давлатларда сертификатлаштириш деб аталувчи фаолиятига айнан шу асос солган бўлса ҳам ажаб эмас.

Download 51.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling