Мавзу: сертификатлаштириш


Download 51.7 Kb.
bet3/6
Sana24.12.2022
Hajmi51.7 Kb.
#1059819
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 13

Мувофиқликнинг баѐноти деб етказиб берувчининг маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг аниқ бир стандартга ѐки бошқа меъѐрий ҳужжатга тўла – тўкис мувофиқлик ҳақида бутун масъулиятни ўз устига олганлигини баѐн этишига айтилади. Бу атамани сўнгги вақтларда «ўз - ўзини сертификатлаштириш» тушунчаси билан алмашилаѐтгани қайд килинмокда. Ўз – ўзини сертификатлаштириш деганда маҳсулот ишлаб чиқарувчи томон бутун масъулиятни ўзига олган ҳолда сертификатлаштиришни ўзи утказади ва маҳсулотнинг керакли даражада сифатлилиги ҳақидаги ўз устига олади. Бундай сертификатлаштириш фаолиятини ўз – ўзини сертификатлаштириш деб юритилади.
Мувофиқликни аттестатлаш учинчи томон тарафидан «синов лабораториясининг баѐноти» тушунилиб, маълум намуна маҳсулотига бўлган талабларни белгиловчи маълум стандартлар ѐки бошқа ҳужжатлар билан мувофиқ эканлигини баѐн этишига айтилади.
Сертификатлаштириш деганда маҳсулот /буюм, мол/ ѐки хизмат муайан стандартга ѐки техникавий шартларга мос келишини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган фаолият тушунилиб, ушбу фаолият натижасида маҳсулот /буюм, молнинг/ сифати ҳақида истеъмолчини ишонтирадиган тегишли ҳужжат – сертификат берилади.
Яна бир зарур атамалардан бири сертификатлаштириш тизими бўлиб у қуйидагича таърифланади: Сертификатлаштириш тизими - мувофиқликнинг сертификатлаштириш фаолиятини ўтказиш учун иш тартиби қоидаларига ва бошқаришига эга бўлган тизимдир.
Сертификатлаштириш тизими атамасидан ташқари сертификатлаштириш схемаси / схема сертификации/ киритилиб, у мазмунан мувофиқликнинг сертификалаштирилишни ўтказишдаги учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартибини англатади.
Сертификатлаштириш тизимиларида қатнашувчи учта тушунча тўғрисида тўхталиб утамиз: Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш, сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи ва сертификатлаштириш тизими аъзоси.
Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда сертификатлаштириш тизимининг қоидаларига мувофиқ гувохнома талабгорига берилган сертификатлаштиришдан фойдаланиш имкониятини тушунилади. 83



Download 51.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling