Мавзу: сертификатлаштириш
Сертификатлаштиришни қайд ѐки шаҳодат этиш
Download 51.7 Kb.
|
Мавзу 13
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификатлаштириш
- Мувофиқлик атамаси
2.Сертификатлаштиришни қайд ѐки шаҳодат этиш.
Сертификатлаштириш гувохлик бериш, қайд ѐки шаҳодат этиш, ишонч билдириш маъноларини билдирувчи certifus (лотинча) сўзидан олинган бўлиб, керакли ишончлилик билан маҳсулотнинг муайян стандартга ѐки техникавий ҳужжатга мувофиқлигини учинчи, холис ва тан олган томон тарафидан тасдиклайдиган фаолиятини билдиради. Саноат корхоналарида ишлаб чиқилаѐтган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларида ишлаб чиқилаѐтган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлиши керак. Сифат кўрсаткичлари эса маълум, белгиланган талабларга мувофиқ /мос/ келиши лозим. Мувофиқлик ўз навбатида маълум стандартга ѐки бошқа меъѐрий ҳужжатларга мос келишини талаб этади. Мувофиқликни сертификатлаштириш мумкин. «Сертификатлаштириш» тушунчаси биринчи марта Халқаро стандартлаштириш ташкилоти Кенгашининг сертификатлаштириш масалалари бўйича махсус қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, унинг «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва синов лабораторияларининг аккредитлаш соҳаларидаги асосий атамалари ва уларнинг қоидалари» қўлланмасига киритилган. Қайта ишланган Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг қўлланмасида «сертификатлаштириш» атамасининг фақатгина изоҳлари берилган. Сертификатлаштириш умумий атама бўлиб, маҳсулот, технологик жараѐн ва хизматларнинг сертификатлаштиришда (мувофиқликни 82 сертификатлаштириш) учинчи томоннингн катнашиши ва унга холисона баҳо бериш тушунилади. Сифат тизимини баҳолаш сохасидаги тараққиѐт сифат тизимини сертификатлашатириш бўйича янги /таъминловчининг имкониятини сертификатлаштириш/ тушунча заруриятини туғдирмокда. Қўлланманинг қайта ишланган нусхасида мувофиқликни “Сертификатлаштириш” тушунчаси тегишли атамалар гурухига киритилиган. Мувофиқлик атамаси маҳсулот, жараѐн, хизматга белгиланган барча талабларга риоя қилишни ўз таркибига олади. Бунда мувофиқликни учта кўриниши - мувофиқликнинг баѐноти, мувофиқликни аттестатлаш, мувофиқликни сертификатлаштириш белгилайди. Download 51.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling