Контури бўйлаб тиралган плитанинг ҳисобий тарҳи
4.4–расм. Контури бўйлаб тиралган плитанинг ҳисобий тарҳи
Контури бўйлаб тиралган плиталар тўсинли плиталар каби тўрлар билан арматураланади. Плита оралиғи 2,5 м дан катта бўлганда, оралиқ ва таянчлар алоҳида сим тўрлар билан арматураланади. Оралиқнинг паст қисмида икки йўналишда ҳам ишчи стерженлар ўрнатилади.
Плита ўртасида арматура кўпроқ, четида эса камроқ қўйилади (4.5,а–расм). Калта стерженлар таянчдан I2/4 масофада узилади. Таянчлар устида таянч моментлари бўйича ҳисоблаб топилган арматуралар ўрнатилади, уларнинг 50% и I2/4 масофада ва 50% и I2/6 масофада узилади (4.5,б – расм).Плиталар тўқилган ва пайвандланган сим тўрлар билан арматураланади. Плита оралиғи 2,5 м дан кичик бўлганда, улар рулонли сим тўрлар билан арматураланади.
Контури бўйлаб тиралган плиталардан юклар тўсинларга учбурчак ва трапеция шаклидаги юк майдончаси кўринишида узатилади (4.6,а – расм). Бу юкларни топиш учун плита бурчакларидан уларнинг кесишишигача биссектриса ўтказилади (4.6,б–расм). g ни (1 м2 га) тегишли юк майдонига кўпайтмаси икки томондан юкланган тўсин оралиғидаги тўла юкни беради: оралиғи l 2 бўлган тўсин учун G2=0,5gl22 ; оралиғи l1 бўлган тўсин учун G1 = 0,5gl2 (2l1 –l2). Тўсинни ҳисоблаш тартиби ва арматуралаш тамойиллари тўсинли плиталари бўлган қобирғали конструкциялар бош тўсинидаги кабидир.
4.6–расм. Контури бўйлаб тиралган плитали қобирғали конструкция тўсинидаги юк
Назорат саволлари: 1.Контур бўйлаб тиралган плиталарни лойиҳалашнинг ўзига хос–хусусиятлари. 2.Контур бўйлаб тиралган плиталарнинг конструктив схемасини чизинг. 3.Уларни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 4.Тўсинларда юкларнинг тақсимланиши қандай? 5.Арматуралаш схемасини келтиринг.
Асосий адабиётлар
1. Arthur Nilson, David Darwin, Charles Dola. Design of Concrete Structures 14th Edition. USA 2010.
2. Asqarov B.A.., Nizomov Sh.R., Temirbeton va tosh-g’isht kobstruksiyalari. Т., Iqtisod-moliya, 2008.
3. Байков Б.И., Сигалов Э.Е. Железобетонные конструкции. Общий курс.
М., Стройиздат. 1991 .
Қўшимча адабиётлар
4. ҚМҚ 2.01.03-96. Сейсмик районларда қурилиш. ДАҚҚ, Т., 1996 .
5. ҚМҚ 2.01.07-97. Юклар ва таъсирлар. ДАҚҚ, Т., 1997.
6.. ҚМҚ 2.03.01-96. Бетон ва темирбетон конструкциялари. ДАҚҚ,Т., 1996 .
Интернет сайтлари
7. http://www.setkov-psk.perm.ru/p15.htm
8. http://www.twirpx.com/file/149408/
9.. http://www.twirpx.com/file/181772/
10. http://www.twirpx.com/file/79910/
11.http://www.twirpx.com/file/841467/
Do'stlaringiz bilan baham: |