Мавзу. Сезги органларининг ёш физиологияси ва гигиенаси режа


МАКТАБ БИНОСИдАГИ ЁРУҒЛИК РЕжиМИ


Download 150.56 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi150.56 Kb.
#1542102
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.1 Сезги аъзо Анализатор

МАКТАБ БИНОСИдАГИ ЁРУҒЛИК РЕжиМИ
Одам кўзи ёруғлик таъсирида ташқи дунёдаги нарсаларни кўради. Кўз 390 дан 760 ммк гача бўлган тўлқин узунликдаги нурланиш спекторини қабул қилади. Хонанинг рационал, еритилиши кўриш органининг асосий хусусиятларига асосланган бўлиши керак. Еритилиш бир хил тарқалган, кўзни камаштирмайдиган, ялтирамайдиган бўлиши қерак. Ёритилиш гигиеник талабларга тўғри жавоб бергандагина, кўришнинг ва умумий чарчашнинг олди олинган бўлади. Одамнинг ақтив фаолияти фақат кундузи табиий ёруғлик тўшиш вақтида эмас, балки кечаси хам сунъий ёритилишни табиий ёритилишга яқинлаштириб, одамнинг актив иш фаолиятини кечаси хам сақлаб қолиш хозирги замон гигиенасининг асосий мақсадидир. М.Д. Шаровнинг тадқиқотлари ўқувчиларнинг иш қобилияти синфнинг ёритилишига боғлиқлигини кўрсатади. Ёритилиш.табиий ва суньий йўлларда олиб борилади. Хонанинг ёритилишини гигиеник баҳолаш учун ёритиш коэффициентини аниқлаш керак. Ёритилиш коэфициенти деб, деразалар ойналанган сатҳининг пол сатхига нисбатига айтилади. Ёритилиш коеффициенти синфда 1:5, 1:6 бўлиши керак. Синфга ўрнатилган деразалар оралиғи 50- 75 см бўлиши керак. Дераза токчаси пол сатхидан 80 см баланд бўлиши керак. Дераза ойнаси тоза бўлиши керак, ифлосланган ойналар 15% ёруғликни тўсиб қўяди. Деразаларни гуллор, пардалар билан тўсиб қўймаслик керак. Синфнинг бўялиши ҳам ёруғликка таъсир -қилоди. Синфнинг деворлари, шипи оқ буёққа, панель оч яшил ёки оч кўк рангга бўялиши керак. Синфдан табиий ёритилишни умумий йиғиндиси қиш ойларида 75000 люкс, ёз ойларида 100000 люкс бўлиши керак. Мактабларда суньий ёритилишдан чўғланган на люминицент ломпалардан фойдаланилади. Люминицент лампалар билан ёритиш саморали ҳисоблонади, чунки ёруғлик синфга бир ҳил торқалади синфни иситиб юбормайди. 50 кв. м майдондаги ўқув хоналарини, чўғланиш лампалари билан ёритилганда 7 -8 та нуқталар бўлиши керак. Умумий қуввати 2100-2400 Ватт бўлиши керак. Хозирги мактабларда СК-ЗОО, КМО-ЗОО ва нурларни тарқатиб берадиган полиэтилен халқали ДРК ёритқичларидан кенг фойдаланилади. Ёриткичлар ички дсворидан бир ярим метр, ташқи деворидан 1,3 метр масофадан икки қатор қилиб жойлаштирилади. Қаторлардаги ёриткичлар орасидаги масофа 2,65 метр синф доскасидан 1,2 метр узоқликда бўлиши керак. Хозирги вақтда синф хоналари учун янги ёритгич ШОД ишлоб чиқилгон. Синфнинг сунъий ёритилиши 175-350 люксдан кам бўлмаслиги керак.



Download 150.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling