Мавзу. Сезги органларининг ёш физиологияси ва гигиенаси режа


Download 150.56 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi150.56 Kb.
#1542102
TuriАнализ
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.1 Сезги аъзо Анализатор


МАВЗУ. СЕЗГИ ОРГАНЛАРИНИНГ ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ


Режа:

  1. Организм фаолиятида сезги органларининг роли.

  2. Кўриш органининг ёш хусусиятлари.

  3. Тери, ҳид билиш ва таъм билиш органларининг умумий тузилиши.

  4. Эшитиш органининг ёш хусусиятлари.

  5. Кўриш ва эшитиш органларининг гигиенаси.

Ташқи дунёдан таъсиротларни, қабул қилувчи органларга сезги
органлари деб аталади. Олий нерв фаолиятини ўрганиш мобайнида
анализаторлар хақида тасаввурлар вужудга келган. И.П.Павлов таълимотича
анализаторлар уч, қисмдан: анализаторларнинг рецептор қисми - рецептор:
ўтказувчи қисм; марказий ёки марказий қисмдан ташкил топган ягона
функционал системадир.
Бош мия ярим шарлари пўстлоғида ҳар бир анализаторнинг олий маркази жойлашган бўлади. Переферик қисм - маълум турдаги таъсирловчиларни қабул қилади. Ўтказувчи қисм қўзғалишларни марказий нерв системасига ўтказади. Рецепторлар турли хил бўлади: фоторецепторлар, терморецепторлар, механорецепторлар.
Анализаторларга: 1.Тери анализаторлари. 2. Ҳид билиш анализаторлари. 3. Эшитиш анализатори. 4. Кўриш анализатори. 5. Маза билиш апализатори. Ҳар бир орган маълум таъсиротни қабул қилади.
Тери анализаторлари.
Ташқи дунёни сезишда тери анализатори муҳим роль ўйнайди. Терида
тактиль, оғриқ ва температура таъсиротларини қабул қилиб олувчи
рецепторлар жойлашган. Тери анализаторининг нерв маркази бош мия ярим
шарлар пўстлоғининг орқа марказий чукурлигида жойлашган бўлади. Тери
сезгиси: оғриқ, иссиқ, совуқ, тегиш ва босим турларига бўлинади. Тактиль
сезгиси тегиш ва босим сезгиларидир. Тактиль рецепторлари бармоқ учла-
рида, кафтнинг ички юзасида, оёқ панжаси тагида, тилнинг учида кўпрок
жойлашган. Терида хаммаси бўлиб 500.000 рецепторлар бор. Янги туғилган
болаларда тактиль сезгиси яхши ривожланган. Уларда ва кўкрак ёшидаги
болаларда оғиз, кўз, лаб, кафтнинг ички юзаси, оёқ таги сезгирроқ бўлади.
Одамнинг 35-40 ёшида сезгирлиги энг юқори бўлиб, сўнг камая боради.
Теридаги температура ўзгаришлари икки хил рецепторлар билан қабул
қилинади. Терида совуқни сезувчи рецепторларга нисбатан иссиқни сезувчи
рецепторлар кўпроқ жойлашган.Хар бир кв.см. тери сатҳида ўртача 6-23 та
совуқни сезувчи рецепторлар ва 30 та иссиқни сезувчи рецепторлар
жойлашган. Температура ўзгаришларини қабул қилувчи рецепторларнинг
умумий сони 280.000 бўлиб, булардан 30.000 иссиқ 250.000 совуқ
таъсиротлардан қўзғалади. Тананинг очиқ қисмлари (юз, буйин, қўл
бармоқлари) совуққа тананинг беркитилган қисмларига нисбатан кам
сезгирроқ бўлади. Янги туғилган боланинг температура сезгирлиги яхши
тараққий этган. Терининг хар бир, 1м кв. см. га оғриқни сезувчи 100 та
рецептор тўғри келади. Янги туғилган бола турли механик таьсирлар - нина
билан укол қилиш, чимчилаш каби тасуротларга яхши жавоб реакциясини
беради.

Download 150.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling