Мавзу. Сезги органларининг ёш физиологияси ва гигиенаси режа


ТАЪМ БИЛИШ АНАЛИЗАТОРЛАРИ


Download 150.56 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi150.56 Kb.
#1542102
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.1 Сезги аъзо Анализатор

ТАЪМ БИЛИШ АНАЛИЗАТОРЛАРИ.
Оғиз бушлиғидаги шиллиқ қаватнинг эпителиясида юмалоқ ёки овил шаклидаги таъм сезиш пиёзчалари жойлашган. Хар бир пиёзчада 2-6 та таъм билиш ҳужайралари ўрнашган.
Катта одамда пиёзчаларнинг умумий сони 9 минггача боради. Таъм билиш пиёзчалари тилнинг шиллиқ қаватидаги сурғичларда жойлашган. Хар бир таьм билиш пиёзчасидан икки-уч нерв толаларидан марказга интилувчи импульслар ўтади. Тилда ширин, аччиқ нордон ва шурни сезувчи таъм билиш анализаторлари жойлашган. Ширинга тилнинг учи, аччикқа асоси, нордонга икки ён кисми шурга учи ва асоси сезгир бўлади. Шўр учун 0,12 сек., аччиқ учун 0,22 сек. вақт кетади. Боланинг 9—10 кунларидан бошлаб ширин модда-ларга адекват реакция вужудга келади. Бола 4 ойлигидан бошлаб шакар ва тузни туйинган ёки туйинмаганлигини ажрата олади. Масалан, 0,4% ош тузини 0,2% лидан, 2% қанд эритмасини 1% лидан фарқ қилади. (И.П. Неманова 1941, Н.И. Касаткин 1951, В.Д. Осепян 1957). Боланинг бир ёшидан олти ёшигача таъм билиш рецепторларининг сезгирлиги ортиб боради.


ХИД БИЛИШ АНАЛИЗАТОРИ
Турли моддаларнинг хид буруннинг юқори чиғаноқларининг ўрта қисми ва бурун тусиғининг шиллиқ пардасидаги махсус рецепторлар ёрдамида билинади . Шиллиқ пардадаги усиклар хидлов нервини ҳосил қилади. Одамда хид билувчи нерв хўжайралари 60 мил. ортиқ. Хид сезгиси ниҳоятда уткир ва нозик ҳисобланади. Бир литр ҳавода 1:100000 грамм эфир бўлганда одам унинг ҳидини сезади. Янги туғилган бола баъзи бир нохуш хидларга нисбатан юз мимикасини ўзгартириш, нафас олиш ва пулснинг ўзгариши билан жавоб беради. Ҳидларни тўлик ажрата олиш 4 ойликдан бошланади.


КЎРИШ АНАЛИЗАТОРЛАРИ
Кўриш анализатори ташқи дунёдаги нарсаларни ранги, шакли ҳақида тасаввур ҳосил қилишимизга ёрдам беради. Кўзнинг бевосита таъсирловчиси ёруғлик бўлиб, ёруғлик кўз рецепторларига таъсир этиб курув сезгисини ҳосил қилади. Курув органи боланинг 11-12 ёшигача ривожланиб боради.
КЎЗ НИНГ ТУЗИЛИШИ; Кўз соққиси ва уни ураб турган аппаратдан ташкил топган. Кўз сокқаси шарга ухшаш бўлиб, кўз косасида жойлашган. Кўз соққасининг девори уч қаватдан: ташқи оқсил парда (склера) ўрта-томирли парда ва ички-тур пардадан иборат. Оқсил парданинг ранги оқ бўлиб унинг бир қисми кўриниб туради. Склеранинг орқа томонидаги қисми тешикдир, курув нерви шу ердан ўтади. Склеранинг олдинги қисми тиниқ қавариқ бўлиб шох пардани ҳосил қилади. Шох пардада қон томирлар бўлмайди. Ташқи парданинг ички кисмида томирли парда бор. Бу пардада қон томирлар ва пигмент кўп. Пигмент миқдори хар хил бўлади. Томирли парда олдинги рангдор ўрта-киприксимон тана ва орка хусусий томирли қисмига бўлинади. Рангдор пардада радиал ва халқа шаклидаги силлиқ мускуллар жойлашган бўлиб, халка мўскуллари қисқарганда кўз қорачиғи тораяди, радиал мускуллари қисқарганда кўз қорачиғи кенгаяди. Рангдор парданинг ўртаси тешик бўлиб унга кўз корачиғи дейилади. Кўз соққасининг ички пардаси яъни тур парда мураккаб тузилган бўлиб, тараққий этиш жиҳатидан курув нерви билан бир бутун хисобланади. Тур парда кўзнинг бутун бушлиғини қоплаб туради. Тўр парданинг рецепторлари бўлиб 130 млн. таёқча ва 7 млн. колбочка шаклидаги бир неча қават хужайралар ҳисобланади. Рангдор парданинг орқасида тиниқ икки томони қаварик линза-гавҳар жойлашган. Гавхар ярим суюк модда бўлиб, юпқа тиниқ капсула ичида жойлашган. Унда қон томирлари бўлмайди. Шох парда билан рангдор парданинг ўртасида кичкина бушлиқ бўлиб, бунга кўзнинг олдинги камераси дейилади. Рангдор парда билан гавхарнинг ўртасида ҳам бўшлиқ бўлиб бунга кўзнинг орқадаги камераси деб аталади. Ҳар бир курув нервида 1 млн. га якин нерв толалари бор. Тўр пардада курув нервининг кириш жойи - кўр дог ва нарсаларни яхшироқ кўрадиган сариқ зор, доғнинг марказида чуқурча бўлиб, бунга марказий чуқурча дейилади. Кўзнинг айрим қисмлари -шох парда, гавҳар, кўзнинг шишасимон қисми ўзидан ўтувчи ёруғлик нурларини синдира олади. Кўзга ёруғлик нурлари таъсир этганда радопсин ва идопсин моддалари парчаланиб химиявий реакция вужудга келади. Кўзнинг нур синдирувчи қисмларига шоҳ парда, сувсимон суюқлик, кўзнинг олдинги камераси, гавхар ва шишасимон қисм киради. Кўзнинг нур синдириш кучи кўпрок шох парда ва гавхарни нур синдиришига боғлиқ бўлади. Нур синдириш диоптрия билан улчанади. Бир диоптрия деганда фокус оралиғи 1 м бўлган линзанииг нур синдириш кучи тушинилади. Агарда нур синдириш кучи ошса фокус оралиғи қисқаради.
Фокус оралиғи 50см. бўлган линзанинг нур синдириш кучи 2 диоптрияга (2Д га) тенг бўлади. Шох парданинг нур синдириш кучи 43 Д,
гавхарнинг нур синдириш кучи камрок бўлиб, ўзгариб, туради. Кўзнинг бутун
оптик системасини нур синдириш қучи узоққа қараганда 58Д яқин масофада
эса - 70Д. Шох парда, гавхар орқали сариқ дор марказига утган чизиққа
курув ўқи деб аталади. Нарсаларнинг тасвири тур пардага кичкина ва тескари бўлиб тушади. Нарса кўздан қанча нарида турса, тур пардадаги тасвири шунча кичик бўлади ва аксинча нарса кўзга қанча яқинроқ турса тур пардадаги тасвир ушанча катта бўлади. Нарсаларнинг табиий равишда кўрилиши ҳаёт тажрибасига боғлиқ.

Download 150.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling