Мавзу. Сезги органларининг ёш физиологияси ва гигиенаси режа
Download 150.56 Kb.
|
3.1 Сезги аъзо Анализатор
эшитиш АнАЛИЗАТори
Эшитув органи товушларни эшитиш ва мувозанат функциясини бажаради. Эшитиш анализатори 3 қисмга- ташқи, ўрта ва ички қисмга бўлинади. Ташқи қулоқ, қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўлидан иборат. Қулоқ супраси товушни тутиш ва йуналишини билишга хизмат қилади. Ташқи эшитув йўлининг узунлиги 2,5 см. Эшитув йўли деворчаларида махсус безчалар бўлиб улар ёпишқоқ моддани ишлаб чиқаради. Ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ ўртасида 0,1 мм қалинликдаги ноғора парда жойлашган. Унинг шакли овалсимон, бўлиб эластикдир. Ноғора парда хаво тўлқинларининг таъсирида тебраниб бу тебраниш эшитув суякчалари ёрдамида ўрта қулоққа ўтказилади. Ўрта қулоқ ноғора бўшлиғидан, эшитув суякчаларидан яъни-болғача, сандон ва узанги ва евстахийдан иборат. Ўрта қулоқ бўшлиқ евстахий найи ёрдамида бурун халқ туташади. Эшитув суякчалари ноғора пардасидаги барча тебранишларни такрорлаб уни 50 мартага кўпайтиради. Ўрта қулоқ бўшлиғидаги босим ташқи, босимга баробар бўлгандагина ноғора пардаси нормал равишда тебранади. Ўрта қулоқ бўшлиғи евстахий найи орқали бурун халқумига туташганлиги туфайли ноғора пардасининг икки томонидаги босим мувозанатланиб туради. Босим фарқ қиладиган бўлса, эшитиш уткирлиги бузилади. Ноғора пардасининг икки томонидаги босим ҳаддан ташқари кўп фарқ қиладиган бўлса парда йиртилиб кетиши мумкин. Ички қулоқ чиғаноқ ярим айлана каналлар-лабиринт ва даглиздан иборат. Лабиринт ичида эндолимфа суюқлиги бор. Бу ерда гавда ҳолатини сезувчи нерв учлари жойлашган. Бу ер мувозанат органи ҳисобланади. Болаларда мувозанат органи баъзан қўзғалувчан бўлиб, бунинг натижасида денгиз касаллиги вужудга келади. Чиғаноқ эшитиш органи, унинг ичида товушни сезувчи Кортиев органи жойлашган. Бу ерда эшитув нерви жойлашгандир. Товуш тебранишларини қабул қилиш эшитиш сезгиси ҳаво тулқинларининг ноғора пардасига келиб, урилиши натижасида вужудга келади. Ноғора пардасининг тебраниши, эшитув суякларида такрорланади. Бу тебраниш чиғаноқ ичидаги кортиев органидаги тукларни тебрантиради. Шу билан эшитув нервининг учларини қўзғайди. Бу қўзғалиш импульси бош мия ярим шарлар пўстлоғидаги эшитув марказига 8-тиб боради. Кўпчилик томонидан қабул қилинган назарияга кўра, қортиев органининг турли толалари муайян тонта созлангандир. Турли тондаги товушларни анализ қилиш чиғаноқдан бошланади. Одам қулоғининг товут сезадиган муайян чегараси бўлиб, секундига 16 дан 20000 гц гача бўлган товуш тўлқинларини сезади. Ёш ортиши билан қулоқнинг товушни сезиш чегараси камайиб боради. Эшитиш органи соғлом бўлиши учун унинг гигиенасига риоя қилиш керак. Қулоқни тоза сақлаш керак, қулоқни ковлаш мумкин эмас. Урта қулоқнинг яллиғланиши яъни оттит касалини олдини олишга харакат қилиш керак. Қулоғи яхши эшитмайдиган болаларни олдинги парталарга ўтказиш тавсия этилади. Download 150.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling