Мавзу. Сезги органларининг ёш физиологияси ва гигиенаси режа
МАКТАБ БИНОСИДАГИ ИССИҚЛИК РЕЖИМИ
Download 150.56 Kb.
|
3.1 Сезги аъзо Анализатор
МАКТАБ БИНОСИДАГИ ИССИҚЛИК РЕЖИМИ. Болалар муассаларини микроклимати уларнинг ёши, иқлим шароити йилнинг фасллари, иситиш типи, болаларнинг кийимлари ва бошқаларга қараб аниқланади. Мактабда синф хоналарининг харорати 18°1, спорт заллари ва мастерскойлар температураси 14-16°t бўлиши керак, нисбий намлик синфда 40-65% бўлиши керак. Хозирги вақтда кўпчилик мактаблар марказий иситилиш системаси орқали паст босимли сув босими ёрдамида иситилади. Бундай иситилиш кун мабойнида ҳаво температурасини бир хил бўлишини, ҳавонинг жуда қуруқ бўлмаслигини, чанг бўлмаслигини таъминлайди. Иситиш приборлари, яни радиаторлар полдан 20 см баландга девордан 10 см узоқроқ қилиб ўрнатилади. Гимнастика залларида радиаторлар тахта решеткалар билан тўсилади. Хозирги вақтда синф хоналарини нурланувчи иссиқлик тарқатувчи иситиш системасидан кенг фойдаланилмоқда. Баъзи мактабларда печлар ёрдамида иситилади. Бундай печлар ўқиш бошланишидан 2 соат олдин иситилиши керак, синф хоналарида ҳавонинг соф бўлиши учун хонани тез-тез шамоллатиб туриш керак. Қиш ойларида форточкалар ёки фрамогаларни очиш билан шамоллатилади, машғулот ўтиладиган хоналар хар соатда 5-10 минут шамоллатилиши керак. Хона бир соат мобайнида форточкалар билан шамоллатилса корбанат ангидрид газининг миқдори 7% га камаяди. Мактаб биноси кўрилаётганда деворлар орасига сунъий винтиляция учун жой қуйилади, химия лобораторияси ва дурадгорлар мастерскойига қўшимча хаво тортувчи шкафлар урнатилади. Мактаб врачи синф хоналаридаги ҳаво таркибини физика, химия кабинетларидаги сочилган симоб миқдорини вақти-вакти билан аниқлаб туриши керак.
Адабиётлар: 1.Матюшонок М. "Бошлангич мактаб ёшидаги болалар анатомияси, физиологияси ва гигиенаси", Ўқитувчи. 1971. 2.Маркосян А.А. "Ёш физиологияси масалалари" Т, Ўқитувчи, 1977. 3.Содиқов К.С. Ўқувчилар физиалогияси ва гигиенаси.Т, Ўқитувчи,1992. Download 150.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling