Респираторлар: - асосан нафас олиш органларини радиоактив ва механик чангларидан ҳимоя қилади.
- Ҳозирги вақтда Р-2, Р-2Д, РУ-60М ва ШБ-1 "лепесток" респераторлари кенг қўлланилмоқда.
- 3 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади.
- Матоли ниқоблар:
- нафас органларини радиоактив ва биологик моддалардан ҳимоя қилади лекин заҳарли моддалардан сақлай олмайди.
- Пахта-докали боғлагич:
- Бунинг учун 100x50 см ли дока олиниб, ўртасига эни ва бўйи 20x30 см ва қалинлиги 1-2 см қилиб пахта солинади, сўнг у дока билан ўралади. Доканинг учларини 35 см дан кесиб боғич уланади, боғлам энгак, оғиз ва бурун беркиладиган қилиб тикилади. Нафас аъзоларини ҳимоялаш учун юқорида кўрсатилган воситалардан бирортаси топилмаганда дастрўмол, шарф, сочиқ ва шунга ўхшаш воситалар билан оғиз ва бурунни беркитиш керак.
Терини ҳимояловчи воситалар: - Терини ҳимояловчи воситалар:
- инсон терисини радиоактив, кимёвий заҳарловчи моддалардан ва бактериал воситалар таъсиридан ҳимоя қилади.
- ҳимоялаш хусусиятига қараб фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади.
- Шахсий терини ҳимояловчи асосий воситаларга умумқўшин ҳимоя тўплами (ОЗК) ва Л-1 енгил ҳимоя костюми киради.
- Умумқўшин ҳимоя тўплами:
- ҳимоя плаши, ҳимоя пайпоғи ҳамда ҳимоя қўлқопларидан иборат бўлади.
- Ҳимоя плаши резинали материалдан тайёрланиб, бўйи 166 см гача бўлганлар учун - биринчи, 166 см дан 172 см гача - иккинчи, 172 см дан 178 см гача - учинчи, 178 см дан 184 см гача ва ундан юқориси - тўртинчи ўлчамда бўлади.
- Ҳимоя пайпоқлари ҳам резина қўшилган матодан тайёрланади, оёқ кийими устидан кийилади ва оёққа махсус тикилган тасма ёрдамида маҳкамланади. Ҳимоя пайпоқларининг 40-пойафзал учун биринчи, 41-42 пойафзал учун иккинчи, 43 ва ундан катта пойафзал кийувчилар учун учинчи ўлчам тўғри келади.
- Ҳимоя қўлкоплари икки хилда тайёрланган бўлиб, қишда кийиш учун икки панжали ва ёзда беш панжали бўлади. Қишки қўлқоплар ичига иссиқ сақлаш учун астар кийгизилади ва тугма қадалади.
- 3 хил кўринишда кийилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |