Мавзу: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти


Download 1.08 Mb.
bet1/5
Sana20.11.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1788747
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Шанхай хамкорлик ташкилоти

Мавзу:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон давлатлари ўртасида 2001 йил 15 июнда ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилот ҳисобланади.
  • Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳафаза қилиш ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши биргаликда курашиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • Ўзбекистон 2001 йил июнь ойида ШҲТга аъзо бўлди ва унинг муассиси ҳамда тенг ҳуқуқли қатнашчисига айланди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тартиб-қоидаларига биноан, ҳар йили аъзо мамлакатлардан бири унга раис бўлади. Ўзбекистон раислиги даврида эришилган ютуқлардан бири – БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 18 декабрда консенсус асосида ШҲТ ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилинишидир. Шуниси эътиборга моликки, ушбу резолюцияга ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистондан ташқари Покистон ва Доминикан Республикаси ҳам ҳаммуаллифлик қилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг нуфузи ва аҳамияти унга дунёда берилаётган эътибор ва фаолиятининг самарадорлиги билан белгиланади. ШҲТ нисбатан қисқа вақт ичида нуфузли халқаро ташкилотга айланди. Таъкидлаш жоизки, кузатувчи мамлакатлар билан қўшиб ҳисоблаганда, ШҲТ дунё аҳолисининг ярмини бирлаштиради. Бу эса унинг асосий фаолият йўналишлари – иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашдаги салоҳиятини оширади. Ана шу икки устувор йўналишга алоҳида урғу берилади. Зеро, хавфсизлик орқали ҳамкорликни ривожлантириш, умумий тараққиётга эришиш ташкилотнинг асосий мақсадидир. Евроосиё ҳудудининг 61 фоизини, дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилган мамлакатлар иштирокидаги Янги ташкилот қабул қилган биринчи ҳужжат “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини тузиш тўғрисидаги Декларация”, “Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция бўлди.
  • Орадан 1 йил ўтиб Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитда ташкилотнинг тузилмаларини шакллантириш бошланди. 2003 йилда эса ШҲТ Котибияти (қароргоҳи Пекинда) ва Минтақавий Аксилтеррор тузилмаси (қароргоҳи Тошкентда) ташкил этилди.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling