Мавзу: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти


Download 1.08 Mb.
bet2/5
Sana20.11.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1788747
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шанхай хамкорлик ташкилоти

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • 2004 йил 1 январидан бошлаб амалий механизми, маъмурияти ва бюджетига асос солинган ШҲТ тўлақонли халқаро ташкилот сифатида тан олинди. Ташкилотнинг фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида 2005-2006 йилларда ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Форуми ташкил қилинди.
  • ШҲТ тузилганидан кейин кўплаб давлатлар унинг сафидан жой олиш истагини билдирди. Бугунги кунда жаҳонда нуфузи ортиб бораётган ШҲТга 6 та – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой аъзо. Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон ва Покистон кузатувчи мақомига эга. Беларусь ва Шри-Ланкага Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилган. ШҲТ саммитларида МДҲ, АСЕАН ва Афғонистон раҳбарларининг таклиф этилиши ташкилотнинг истиқболидан дарак беради.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • Шуни таъкидлаш керакки, ШҲТ ҳарбий ташкилот эмас. Бу ташкилот асосан аъзо давлатларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга масъулдир. ШҲТнинг ўз олдига қўйган вазифалар барқарор тараққиёт ва фаровон истиқбол учун ҳамкорликда фаолият юритишдан иборатдир. Сўнгги вақтларда жаҳонда нуфузи ортиб бораётган ташкилот ўз олдига урушлар ва ҳарбий-сиёсий тўқнашувлар хавфини даф этиб, тинчлик, фаровон ҳаётга эришишдек улуғ мақсадни қўйган. Қароргоҳи Тошкентда бўлган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ўз меваларини бермоқда. Шу давр мобайнида МАТТ томонидан мингдан ортиқ террор ҳодисаларининг олди олинди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг махсус хизматлари томонидан эса террорчи ташкилотларнинг раҳбарлари қўлга олинди ва йўқ қилинди. ШҲТ доирасида маданий ва гуманитар соҳаларда алоқалар ривожланиб бормоқда. 2002 йилда Пекинда маданият вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Аъзо мамлакатларда маданият кунларини ўтказиш борасидаги таклифлар қўллаб-қувватланди. Ўтган давр ичида бир неча тадбирлар ўтказилди. Мамлакатлар ўртасида талабалар ва ўқитувчи-профессорлар алмашувлари йўлга қўйилган. Санъат соҳасидаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

  • ШҲТ давлатлари ўзаро муносабатларда «Шанхай руҳи»га амал қилади. Бу ибора қарорларни консенсус асосида қабул қилиш, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, тенглик, маслаҳатлашув, маданий хилма-хилликка ҳурмат билан ёндашув, биргаликда тараққий этишга интилиш тамойилларига қатъий амал қилиш демакдир.
  • Ўтган йилнинг 9–10 июль куни Уфада ташкилотнинг навбатдаги саммитида ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтди.
  • Шу кунларда пойтахтимизда Президентимиз Ислом Каримов раислигида ШҲТ аъзо давлатлари раҳбарлари кенгашининг 15 йиллигига бағишланган юбилей мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling