Мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот


ЛСҚларнинг такрорланувчанлиги ва нутқий ҳосилаларнинг бетакрорлиги


Download 332.66 Kb.
bet4/16
Sana22.06.2023
Hajmi332.66 Kb.
#1647048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1403260862 44212

2.ЛСҚларнинг такрорланувчанлиги ва нутқий ҳосилаларнинг бетакрорлиги. Қолип ҳар бир ғиштда ўз изини қолдираверганлиги каби ЛСҚ ҳам ҳар бир сўз бирикмаси ва гапда такрорланаверади. Лекин иккинчи ғишт биринчи ғиштнинг такрори бўлмаганлиги каби, нутқий ҳосилаларга ҳам бетакрорлик хос. Аслида борлиқда бевосита кузатишда берилган бирорта ҳодисада такрорийлик йўқ. Кесилган дарахтни, қайта экиб бўлмаганидек каби қолипдан чиққан сўз бирикмасини қайта айтиш, ёзиш мумкин эмас. Қайта айтилгандек туюлган сўз бирикмаси, аслида, бошқа ҳосиладир.
3.ЛСҚларнинг чекланганлиги ва нутқий ҳосилаларнинг чексизлиги. Ғишт қолипи битта, ундан чиққан ғиштларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Шунингдек, дейлик, [отт.к.Қфеъл] қолипи битта бўлиб, ундан китобни ўқимоқ, қаламни сотмоқ каби сўз бирикмаларини минг-минглаб ҳосил қилиш мумкин. Бугунги кунда ўзбек тилида сўз бирикмаси ҳосил қилишнинг 18 та устувор қолипи аниқланган (улар ҳақида “Сўз бирикмаси” фаслида баҳc юритилади). Бу қолиплардан чиққан, чиқаётган ва чиқадиган нутқий сўз бирикмалари миқдорини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Гап қолиплари ва уларнинг ҳосилалари ҳам худди шундай.
4.ЛСҚларнинг мажбурийлиги ва нутқий ҳосилаларнинг ихтиёрийлиги. Ўзбек тилида сўзлашувчи кишилар нутқ жараёнида сўз бирикмаси тузишга эҳтиёж сезар экан, бунда ЛСҚнинг юқорида айтилган 18 та туридан фойдаланишга мажбур. Уларнинг ЛСҚларни ўзгартиришга, янги-янги ЛСҚлар тузишга тил «қонунчилиги» томонидан йўл қўйилмайди. Бироқ нутқий сўз бирикмасини ҳосил қилиш-қилмаслик, қандай сўзларни танлаш сўзловчининг ихтиёрида бўлиб, хоҳласа тузиб, хоҳламаса тузмаслиги мумкин.
Қолип ва нутқий ҳосила ўзида диалектиканинг бир-бирига нисбатланувчи категориялари хоссаларини ҳам акс эттиради. Буни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
ЛСҚ нутқий ҳосила
умумийлик - яккалик
моҳият - ҳодиса
имконият - воқелик
сабаб - оқибат

Бу жиҳатдан ҳам ЛСҚ ва нутқий ҳосилалар муносабатини шарҳлашга ҳаракат қиламиз.



Download 332.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling