Мавзу: Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий жараёнларга таъсири Режа


Download 85.88 Kb.
bet1/4
Sana05.05.2023
Hajmi85.88 Kb.
#1432312
  1   2   3   4
Bog'liq
Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий жараёнларга таъсири


Мавзу: Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий жараёнларга таъсири
Режа:
1. Солиқ сиёсати-мароиқтисодиётни тартибга солиш инструменти
2. Мамлакатимиз макроиқтисодий кўрсаткичларини ривожлантиришда солиқ сиёсатининг роли
3. Фискал сиёсат механизмларини ва Макроиқтисодий, эконометрик моделларини такомиллаштириш


Дунё тажрибасидан маълумки, иқтисодиётни солиқ сиёсатини такомиллаштириш орқали тартибга солиш инструменти сифатида адолатли тартибга солиш ҳар қандай мамлакатнинг энг муҳим йўналиши ҳисобланган молиявий сиёсатнинг долзарб масалалардан ҳисобланади. Чунки соф фискал функциядан ташқари солиқ сиёсати ижтимоий ишлаб чиқаришга, унинг таркибий тузилишига ва динамикасига, жойлашишига, илмий-инновация тараққиётини жадаллаштиришга иқтисодий таъсир кўрсатувчи асосий механизм бўлиб ҳам хизмат қилади. Мамлакатимизда кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларниизчил даъвом эттириш, миллий иқтисодиётни ривожланган замонавий бозориқтисодиёти даражасига кўтариш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоқларини вужудга келтириш ва жаҳон иқтисодиёти интеграциясига жадал кириб боришда молиявий сиёсатнинг асосий устивор йўналиши бўлган солиқ сиёсати долзарб аҳамият касб этади. Бу борада давлатимиз Президенти томонидан имзоланган “Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармонида мамлакатимизни келгусида молиявий сиёсатидаги долзарб масалалар юзасидаги муҳим мақсадлар кўзда тутилган. Жумладан; -иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилдааҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 бараварва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун замин яратиш;-макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини 2023 йилгача босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш;" -давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш ва 2023 йилдан ички маҳсулотга нисбатан унинг 3 фоиздан ошиб кетмаслини таъминлашкаби мақсадлар белгиланди. Шуниндек, Ўзбекистон Республикасининг 2021йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги муносабати Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлиши мамлакатимизда солиқ сиёсатини устивор йўналишларини янада такомиллаштирилишидан далолат беради. Шу билан бир қаторда кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ сиёсатни такомиллаштириш концепсияси солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳам солиқ тизими ислоҳотларини такомиллаштириш борасидаги амалий ёндошув бўлди.Солиқ сиёсатининг энг асосий йўналишилари – бу солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. Шу билан бирга, ўрганишлар натижалари мазкур соҳада бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатди, хусусан;▪биринчидан,умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун солиқ юки даражасининг юқорилиги, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимида солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги фарқнинг сезиларлилиги;▪иккинчидан,қўшилган қиймат солиғини ундиришнинг самарасиз тизими, солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини жалб қиладиган, шунингдек, истеъмол маҳсулотининг оралиқ ва якуний қиймати қимматлашишига олиб келадиган ҳамда йирик ва кичик бизнес ўртасидаги кооперациянингривожланишига тўсқинлик қиладиган мажбурий тўловларнинг мавжудлиги;▪учинчидан,солиқ тўловчилар томонидан ходимларнинг реал сонини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фонди солиқ ставкаларининг юқорилиги;"

Download 85.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling