Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


Download 467.5 Kb.
bet2/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
nodira

Тадқиқотнинг мақсади:
Спортчи ўспиринлар тафаккурини диагностика қилиш ва динамикасини аниқлашдир.
Тадқиқот объекти қилиб ўспирин ёшдаги спортчилар олинди
Тадқиқотнинг предмети—спортчи ўспиринлар тафаккури динамикаси жараёнидир.
Илмий тадқиқотнинг фарази (гипотезаси)
Спортчи ўспиринларнинг тафаккурурини ривожланганлик даражасини кўп жиҳатдан уларнинг индивидуал–хусусиятларига спорт билан шуғулланиш муддатига боғлиқ бўлиши мумкин; фаолият мотивацияси, иродавий зўр беришлик тафаккур динамикасининг механизми функциясини бажариш эҳтимоли мавжуд.
2)Муваффақиятга эришиш жараёнида жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда тафаккур тараққиётининг ўз аҳамияти бўлиши эҳтимол.
Тадқиқотнинг вазифалари:

  1. Мустақил ижодий фикрлашга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш;

  2. Илмий манбаларни ўрганиш ва илмий психологик таълимотларни умумлаштириш;

  3. Тажриба ўтказиш учун методикалар танлаш;

  4. Эмпирик материаллар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда умумлашган хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотнинг методологик асослари:
—Тафаккур психологиясига оид илмий адабиётлар, журналлар ўрганилди.
—Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нутқлари ва чиқишларидаги ғоялар, «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси, Олий Мажлис материаллари изланишлар негизини ташкил қилади.
—Буюк аждодларимиз таълим ва тарбия, ақлий камолот, комил инсон тўғрисидаги таълимотлари тадқиқотимиз учун методологик асос сифатида хизмат қилди.
—Спортчилар учун нашр этилган қўлланмалар, жисмоний тарбия соҳасига оид адабиётлардан фойдаланилди.
—Нашр этилган газета ва журналлардан фойдаланилди.
Тадқиқот методлари:
1) Кеттел тести.
2) 9 та нуқта методикаси.
3) Суҳбат методи.
Тадқиқотнинг назарий базаси:
Шарқ мутафаккирлари ва чет эл олимларининг ёндашувлари бизнинг ишимизнинг ғоявий-мазмуний манбаи сифатида қабул қилинди.
Ўзбекистон психологлари Э.ғ.ғозиев, М.Г.Давлетшин, ғ.Б.Шоумаров, М.М.Маматов, В.М.Каримоваларнинг тадқиқотларидан кенг фойдаланилди.

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling