Мавзу: спортчилар тренировкаси жараёнида тикланиш воситалари


Download 17.91 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi17.91 Kb.
#1022719
Bog'liq
Спорт тайёргарлигида спортчиларнинг тикланиши


МАВЗУ:СПОРТЧИЛАР ТРЕНИРОВКАСИ ЖАРАЁНИДА ТИКЛАНИШ ВОСИТАЛАРИ


Галаев Қаҳҳор Каримович,Гулистон давлат университети
Назарқулов Собир Неъматович, Гулистон давлат университети
Калит сўзлар: тикланиш воситаларини қўллаш, тиббий-биологик, фармакологик, жисмоний иш билан дам олишни уйғунлаштириш.


Key words: use of means of recovery, medical-biological,
pharmacological, combining leisure with physical activity.
Долзарблиги, Спорт тайёргарлиги бўйича тренер-педагогларни тренировка жараёнида тикланиш воситаларидан самарали фойдаланган тарзда ташкил қилиш.


Турли тикланиш воситаларини қўллаш


Тренировка ва тикланиш–ўзаро бир-бирига боғланган жараёндир. Жисмоний машқларнинг ўсиб бориши ва иш қобилиятининг ортиши фақатгина энергия сарфларни тикланиш даврида қоплангандагина мумкин бўлади. Тикланиш – бу фақатгина организм функцияларини иш қобилиятига қайтариш эмас, балки организм тизимлари энергия имкониятларини янада юқори даражага ўтказишдир.
Соғликка зарар етказмай тренировка жараёнини жадаллаштириш фақат тикланиш тадбирларидан (тиббий-биологик, психологик, педагогик) фойдаланган тақдирдагина яхши самара беради.
Бунда педагогик воситалар асосий етакчи бўлиб хисобланади, чунки айнан спортчининг кун тартибини ва спортчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигининг хамма босқичларида юклама ҳамда дам олишнинг оқилона уйғунлигини белгилаб беради.


Тикланишнинг педагогик воситалари

Тикланишнинг педагогик воситалари қуйидагиларни ўз ичига олади:


• юкламаларни спортчи функционал имкониятларига мос равишда тренировкани оқилона режалаштириш;
• жисмоний ва техник-тактик тайёргарликларнинг бир-бирига уйғунлиги;
• тренировка ва мусобақа микро-, мезо – ва макроцикларни оқилона тузиш ва юкламаларнинг тўлқинсимонлигини ва вариантлилиги;
• жисмоний иш ва дам олишни тўғри уйғунлаштириш ва махсус тикланиш микроциклларини киритиш;
• тоғ шароитлардаги тренировкалардан фойдаланиш.
Чарчашни тез йўқотиш мақсадида зарур тикланиш воситаларидан фойдаланилган холда алохида тренировка машғулотини тузиш лозим. Бунинг учун тўлақонли бадан қиздириш ва тренировка вазифаларига мувофиқ якуний қисм, машғулотлар жойи, анжомларни (инвентарлар) тўғри танлаш, дам олиш ва бўшашиш учун махсус машқларни киритиш, ижобий эмационал холатни яратиш зарур.


Тикланишнинг тиббий-биологик воситалари

Ушбу тизим қуйидагиларни ўз ичига олади:


• саломатликни баҳолаш ва ҳисобга олиш; жорий организмнинг функционал холати бўйича тезкор-назорат тартибидаги маълумот (ахборот);
• биологик самараси юқори бўлган дори-дармонлар ва табиий махсулотлардан фойдаланган тарзда овқатланиш;
• допинга қарши назорат талабларига қаътий этиборга олган холда фармакологик воситалар комплексини қўллаш;
• физиотерапия ва бальнеология услублари (сауна, хаммом, душ, массаж (уқалаш), ва бошқа муолажалар) қабул қилиш;
• ўртача тоғ шароитларида, иқлимий терапия, санатория-курорт услубларидан фойдаланиш ва х.к.


Фармакологик воситалар

Спортчилар организимида тикланиш воситаларини тезлаштириш омилларидан бири модда алмашувига самарали таъсир этиш воситалари хисобланади. Бунга турли хилдаги дори-дармонлар ва комплекслардан, баъзи фармакологик боғланишлар ҳамда юқори калорияга эга маҳсулотлардан фойдаланиш орқали эришилади. Юқори даражадаги биологик қийматга эга маҳсулотлар орасида энг мухум ахамиятга эгалари қуйидагилар:


• энергетик таъсир этиш дори-дармонлар (карнитинхлорид, панангин, глютамин кислотаси, кальций-глицерофосфат, кальций-лактат, лицитин, аминолон);
• адоптоген дори-дармонлар (элеутероккок, сапарел, поллитабас);
• қон хосил қилувчи стимуляторлар (турли тузлар кўринишидаги темир).
Кимёвий таркиби ва фармакологик таъсирига кўра турлича бўлган дори-дармонлар билан оқилона ва тўғри қўллаш талаб этилади. Хозирги пайтда мутахассислар турли фармокологик дори-дармонларни “Аэровит”, “Декамевит”, “Ундивит” витаминлари ҳамда юқори биологик қийматга эга махсулотлар (оқсилли печенье, углеводли-минерал ичимликлар ва бошқ.) билан қўшиб фойдаланиш усулларини ишлаб чиққанлар.
Дори-дармонларни қўллаш усуллари қуйидаги мухум омилларга боғлиқ холда қурилади:
1. Дори-дармонларни тренировка даврлари бўйича (ўтиш, тайёргарлик ва мусобақа) ва асосий мусобақаларга бевосита тайёргарлик даврида қўллаш.
2. Тренировка микроцикллари давомида воситалар комплексини тўғри тайинлаш.
3. Ўртача тоғ шароитларида тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олиш.
4. Юклама оширилганда асосий дори-дармонлар дозасининг дозасини кўпайтириш учун алохида комплексларни танлаш ва қўшимча дори-дармонларни киритиш ҳамда битта воситани бошқаси билан алмаштириш.
5. Маълум бир спорт тайёргарлиги босқичида спортчи олдига қўйилган махсус педагогик вазифаларни ҳал этиш.
6. Спортчининг ёши, жинси, спорт тайёргарлигини эътиборга олиш.
7. Олдин қўлланилган дори-дармонларга бўлган таъсирини ўрганиш.
Юқорида айтиб ўтилган омилларга қараб, дори-дармонларни муайян холда қўллаш тегишли соха мутахассислари (врач, физиолог, биокимёчилар, фармаколог ва спорт врачлар) қаътий назорати остида ўтказилиши лозим.
Фойдаланган адабиёт

1.Ашмарин Б.А, Теория и методика физического воспитания, Москва “просвещение”, 1990, стр. 285.


2. Саломов Р. С, Спорт маш-улотларининг назарий асослари, Тошкент, 2005, 261 бет
3. Матвеев Л.П, Общая теория спорта, Москва, 2010, стр 334.
Download 17.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling