Мавзу: стандартларни яратиш ва тадбиқ этиш режа
- босқич фикр - мулоҳазалар устида ишлаш, стандарт лойиҳасини (охирги таҳририни) ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашга тақдим этиш; 4 - босқич
Download 55.87 Kb.
|
Мавзу 11 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи тахрири) ва уни фикр – мулоҳазалар олиш учун юбориш
3 - босқич фикр - мулоҳазалар устида ишлаш, стандарт лойиҳасини (охирги таҳририни) ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашга тақдим этиш;
4 - босқич – стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 54 Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи тахрири) ва уни фикр – мулоҳазалар олиш учун юбориш. Стандарт лойиҳаси ТК иш режасига, тасдиқланган стандартлаштириш жадвалига, янги маҳсулот турларини яратиш режасига, манфаатдор ташкилотлар таклифи ва ишлаб чикувчи корхоналарнинг ташаббусига биноан ишлаб чиқилади. Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш хати тузилади ва лозим топилса стандартни жорий қилиш бўйича асосий ташкилий – техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилади (кейинчалик - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси деб юритилади). Стандарт лойиҳаси тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режаси лойиҳаси билан биргаликда кўпайтирилади ва рўйхат бўйича ҳамма манфаатдор ташкилотларга фикр - мулоҳазалар олиш учун юборилади. Стандарт лойиҳаси корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ўз фикр - мулоҳазаларини тузиб, стандартни ишлаб чикувчи ташкилотга қабул қилган кундан бошлаб 15 кун ичида, кечиктирмасдан юборадилар. Фикр - мулоҳазалар устида ишлаш, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (сўнгги тахрири), келишиш ва уни тасдиқлашга такдим этиш. Корхона ва ташкилотлар томонидан юбориладиган стандарт лойиҳаси бўйича фикр – мулоҳазалар қайта ишланиб, улар асосида фикр – мулоҳазалар мажмуи тузилади. Етакчи ишлаб чикувчи ташкилот тузилган фикр - мулоҳазалар мажмуига биноан стандарт лойиҳасининг сўнгги тахририни ишлаб чикади ҳамда тушунтириш хатини ва асосий тадбирлари режасининг лойиҳасини аниқлайди. Ишлаб чикувчи ташкилот билан бошқа манфаатдор ташкилотлар орасида стандарт лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар бўлса, етакчи ишлаб чикувчи ташкилот келишмовчиликларни мухокама қилиш учун кенгаш ўтказади. Кенгашда кўриб чиқилган стандарт лойиҳаси бўйича ва қарор қабул қилиш ваколати берилган асосий манфаатдор ташкилотларнинг ва буюртмачилар (асосий истеъмолчилар) нинг вакиллари таклиф этилади. Ушбу кенгашда кўриб чиқилаѐтган масалаларнинг ҳар тарафлама мухокама килиниши ва бу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул килинишини таъминланиш лозим бўлади. Етакчи ишлаб чикувчи ташкилот кенгаш қатнашчиларига мунозарали масалалар бўйича фикр - мулоҳазалар мажмуидан кўчирмалар юборади. Кенгаш таклифномаларини унинг қатнашчиларига кенгаш бошланишига камида 10 кун қолганда оладиган қилиб юборилади. Кенгаш қарори унинг катнашчилари имзо чеккан баѐннома билан расмийлаштирилади. Баѐннома ѐки унга илова қилинган алоҳида рўйхатда кенгаш иштирокчисининг ҳар бирини фамилиясини, исми, отасининг исми ва мансаби (ташкилотнинг номини қўшиб) кўрсатилади. 55 Кенгашда қабул қилинган қарорга биноан, стандарт лойиҳасининг сўнгги тахрири тузилади ҳамда тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси аниқланади. Бундан ташқари, агар стандарт лойиҳасида Давлат назорати, касаба уюшмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги фаолияти доирасига таалуқли талаблар қўйилган бўлса, лойиҳа ушбу идоралар билан ҳам келишиб олиниши керак. Чет элга чиқариладиган маҳсулотларнинг стандартлари эса ГОСТ 122 - 85 бўйича келишиб олинади. Стандарт лойиҳаси юзасидан ташкилотлар ўртасида давом этаѐтган келишмовчиликлар бўйича Ўздавстандарт, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлатархитектура ва қурилиш қўмитаси, Согликни сақлаш Вазирлиги ўзларига юклатилган фаолият турлари тўғрисида сўнгги қарорни қабул қилади. Стандартга ўзгариш киритилганда, агар у илгари, келишиб олинган ташкилотларнинг манфаатларига монелик килмаса, ўзгартириш фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилади. Стандартни бекор қилиш ѐки жорий этиш вақтини чўзиш бўйича фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилади. Стандарт лойиҳа тасдиқлашга ишлаб чикувчи ташкилот томонидан қўйидагича тўпламда берилади: Download 55.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling