Мавзу: стандартларни яратиш ва тадбиқ этиш режа


- босқич. Техникавий шартларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш; 2 – босқич


Download 55.87 Kb.
bet4/7
Sana02.02.2023
Hajmi55.87 Kb.
#1147951
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу 11 (1)

1 - босқич. Техникавий шартларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
2 – босқич. Техникавий шартларнинг лойиҳаларини келишиб олиш;
3 - босқич. Техникавий шартларнинг лойиҳасини тасдиқлаш;
4 – босқич. Техникавий шартларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
3. Техникавий шартларнинг лойихаларини ишлаб чиқиш
Ўзбекистон Республикасида техникавий шартларнинг лойихалари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар (бундан кейин – техникавий шартлар) стандартлаштириш техника қўмиталари (бундан кейин - ТК) томонидан ишлаб чиқилади. Асосланган ҳолларда техникавий шартлар лойиҳаларини вазирлик, маҳкамалар, уюшмалар, концернлар ѐки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, давлат, кооператив, ижара, акционерлик корхоналари, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тегишли ТКлар билан келишиб ишлаб чиқадилар.
Мазкур маҳсулотга дахлдор МДХнинг давлатлараро стандартлари республика стандартлари ва техникавий шартлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳамда бошқа меъѐрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талабларни кучайтириш зарур бўлганда мазкур тармоқнинг иккита ва ундан кўпроқ корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотга техникавий шартлар ишлаб чиқилади.
Техникавий шартларда белгилаб қўйилган талаблар мазкур маҳсулотга дахлдор бўлган амалдаги стандартлар талабидан паст бўлмаслиги ҳамда маҳсулот (буюмлар, ашѐлар, моддалар) стандартлари ва техникавий шартлари талабларига зид келмаслиги керак.
Мабодо катта қисми мазкур маҳсулотга таалуқли стандартларда белгиланган бўлса, у ҳолда бу талаблар техникавий шартларда такрорланмайди, балки техникавий шартларнинг тегишли бўлимларида мазкур стандартларга ѐки уларнинг бўлимларига ҳавола этилади.
Бу ҳолда стандартнинг айрим бандларига ҳавола қилишга йўл куйилмайди, ана шу бандларнинг мазмуни эса техникавий шартларда манбага ҳавола этилмай бевосита баѐн килинади.
Техникавий шартларда мазкур маҳсулотга доир конструкторлик ва бошқа техникавий ҳужжатларга ҳамда маҳсулот таркибий қисмларининг техникавий шартларига, шунингдек умум техникавий ҳужжатларга ҳам ҳавола қилишга йўл 59

қўйилади. Техникавий шартларнинг тузилиши, баѐн этилиши ва расмийлаштирилиши ГОСТ 2.114 – 70 талабларига мос бўлмоги керак.


Техникавий шартларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, чеклаш ва чекловни бекор қилиш ҳақидаги қарор техникавий шартларни тасдиқлаган идора томонидан мазкур техникавий шартларнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 3 ой муқаддам қабул қилиниши керак.
Техникавий шартлар мазкур техникавий шартлар ўрнига бошқа меъѐрий ҳужжат ишлаб чиқилаѐтганда ѐки уни қўлланиши бундан буѐн мақсадга мувофиқ бўлмай қолганда, ѐки маҳсулотни ишлаб чиқариш тўхтатилганда бекор қилинади. Техникавий нархларни тасдиқлаган идора уларни бекор қилади.
Агар маҳсулотни буюртмачи (истеъмолчи) нинг розилиги билан ишлаб чиқариш мумкин бўлса, қуйидаги холларда техникавий шартлар ишлаб чиқилмаслигига йўл қўйилади:
1. техникавий топшириққа биноан - бир дона ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун;
2. буюмнинг ҳужжатлари жумласига кирадиган конструкторлик ҳужжатларига биноан - ушбу буюмнинг таркибий қисмлари учун;
3. техникавий ҳужжатлар бўйича - битта корхона тўғридан – тўғри берган буюртма бўйича тайѐрланади, яна ишлов бериладиган моддалар, ашѐлар, ярим фабрикатлар учун;
4. эталон – намуна ва унинг техникавий баѐни бўйича - истеъмол хусусиятлари маҳсулот сифатига хос кўрсаткичларнинг миқдор қийматини белгиламай бевосита мол намунаси билан аниқланадиган ѐки бу кўрсаткичлар қиймати бир турдаги маҳсулотлар гурухи учун Россия Федерацияси стандартлари билан белгиланган ашѐни ҳалқ истеъмол буюмлари (мураккаб рўзғорбоп техника ва маиший кимѐ маҳсулотидан ташқари) учун;
5. шартнома бўйича – фақат чет элга мўлжалланган маҳсулот учун.



Download 55.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling