Мавзу: статистика фанининг предмети ва услуби


Download 315 Kb.
bet4/11
Sana08.02.2023
Hajmi315 Kb.
#1178542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Статистика 2 мавзу (1)

Бу фарқ нафақат ахборот турлари кўплиги ва тўлалигида кўзга ташланиб қолмасдан, шу билан бирга уларнинг ҳарактерида ҳам яққол кузатилади. Энди статистика деганда фақат миқдорий ифодаланган ахборотлар тушунилади. Масалан, муайян давлатда қандай сиёсий тизим хукмронлиги, қайси тил давлат тили эканлиги статистикага хеч қандай алоқаси йўқ, аммо сиёсий фирқолар сони, уларнинг мақсади, аъзолар сони ва бошқа белгилар бўйича тақсимланиши, етакчи фирқо ташкилотлари аъзоларининг ижтимоий ҳолати, ёши, жинси ва бошқа белгилари бўйича тақсимоти, қайси тилда қанча аҳоли гаплашиши ва ҳоказолар - булар статистикадир. Мамлакат ҳудудий бўлинмаларининг рўйҳати ёки жўғрофий харитада жойланиши статистика эмас, бироқ аҳолини сони, саноат тармоқлари ва ҳоказоларнинг худудий кесимда тақсимоти статистикадир.

  • Бу фарқ нафақат ахборот турлари кўплиги ва тўлалигида кўзга ташланиб қолмасдан, шу билан бирга уларнинг ҳарактерида ҳам яққол кузатилади. Энди статистика деганда фақат миқдорий ифодаланган ахборотлар тушунилади. Масалан, муайян давлатда қандай сиёсий тизим хукмронлиги, қайси тил давлат тили эканлиги статистикага хеч қандай алоқаси йўқ, аммо сиёсий фирқолар сони, уларнинг мақсади, аъзолар сони ва бошқа белгилар бўйича тақсимланиши, етакчи фирқо ташкилотлари аъзоларининг ижтимоий ҳолати, ёши, жинси ва бошқа белгилари бўйича тақсимоти, қайси тилда қанча аҳоли гаплашиши ва ҳоказолар - булар статистикадир. Мамлакат ҳудудий бўлинмаларининг рўйҳати ёки жўғрофий харитада жойланиши статистика эмас, бироқ аҳолини сони, саноат тармоқлари ва ҳоказоларнинг худудий кесимда тақсимоти статистикадир.

Статистикага оид маълумотлар учун умумий ўзига хос ҳусусият шундан иборатки, улар айрим якка ҳодисаларга тегишли бўлмасдан, балки доимо уларнинг тўпламини қамраб олувчи умумлаштирувчи миқдорлардир. Якка ҳодиса, тўпламдан фарқли ўлароқ, мустақил ва бир-бирига ўхшаш таркибий элементларга бўлинмайди. Тўплам битта ёки бир нечта ҳодисага камайиши билан бутунлай йўқ бўлмасдан, олдинги мавқеини сақлаб қолади. Масалан, агарда шаҳар аҳолиси орасида бир ёки бир нечта киши вафот этса ёки бошқа жойга кўчиб кетса, аҳоли тўпламлигича қолаверади. Қандайдир корхона ёпилса корхоналар тўплами ўз номини сақлаб қолади. Аммо якка корхонага қарашли асосий цех ёпилса, корхона ўз мавкеини йўқотади яъни ишламай қўяди.

  • Статистикага оид маълумотлар учун умумий ўзига хос ҳусусият шундан иборатки, улар айрим якка ҳодисаларга тегишли бўлмасдан, балки доимо уларнинг тўпламини қамраб олувчи умумлаштирувчи миқдорлардир. Якка ҳодиса, тўпламдан фарқли ўлароқ, мустақил ва бир-бирига ўхшаш таркибий элементларга бўлинмайди. Тўплам битта ёки бир нечта ҳодисага камайиши билан бутунлай йўқ бўлмасдан, олдинги мавқеини сақлаб қолади. Масалан, агарда шаҳар аҳолиси орасида бир ёки бир нечта киши вафот этса ёки бошқа жойга кўчиб кетса, аҳоли тўпламлигича қолаверади. Қандайдир корхона ёпилса корхоналар тўплами ўз номини сақлаб қолади. Аммо якка корхонага қарашли асосий цех ёпилса, корхона ўз мавкеини йўқотади яъни ишламай қўяди.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling