Мавзу статистика фанининг предмети ва услуби
Статистика фанининг предмети ва усули
Download 50.83 Kb.
|
мавзу № 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- Сифат
- Қонун
1.2. Статистика фанининг предмети ва усули.
Оммавий-ижтимоий ҳодисалар дейилганда қуйидагилар тушунилади: Биринчидан, иқтисодий ҳодисалар тушунилади. Энг аввало бу ерда моддий неъмат ишлаб чиқариш кўзда тутилади. Статистика иқтисодий ҳодисалар миқдорини, ижтимоий тараққиёт негизи – иқтисодий қонун ва қонуниятларни аниқ вақт ва жой шароитида қандай миқдорий боғланиш ва нисбатларда юзага чиқаётганлигини ўрганади. Бу ўринда у ишлаб чиқаришни унинг икки томони – ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларини бир бутунлигида олиб текширади. Иккинчидан, маданий ва таълим-тарбия соҳасидаги ҳодисалар тушунилади. Статистика уларни ҳам миқдор жиҳатдан ўрганади. Жумладан, у маданий-маърифий муносабатларнинг, ўқув юртларининг, мактаб, боғча, кутубхона ва ҳоказоларнинг ривожланишини ўрганади. Учинчидан, сиёсий ва мафкуравий ҳодисалар тушунилади. Барча бўлиб ўтган ва бўлаётган қурултойлар, пленумлар, сессиялар, сайловлар, улардаги қатнашчиларнинг сони, овозларнинг тақсимланиши (иш ташлашлар, намойишлар) кабилар ана шундай ҳодисалар туркумига киради. Тўртинчидан, табиий ҳодисалар тушунилади. Табиий офатлар, яъни зилзила, сув тошқинлари, дўл ёғиши, ёнғин, портлаш каби ҳодисалар статистика фанининг ўрганиш объекти ҳисобланади. Маълумки, табиат ва жамиятда учрайдиган ҳар қандай ҳодиса ўзининг сифат ва миқдор томонига эга. Сифат дейилганда ҳодисанинг ички қиёфаси ва аниқлиги, унинг ривожланиш қонуни ва қонуниятлари билан бевосита боғлиқ бўлган туб моҳияти тушунилади. Миқдор дейилганда ҳодисанинг у ёки бу хусусияти ва белгисининг юзага чиқиш меъёри, сони ва даражасида ифодаланган унинг ташқи қиёфаси, аниқлиги тушунилади. Қуйидаги тушунчалар ҳам статистика фани ва унинг усули билан чамбарчас боғлиқдир. Қонун ва қонуниятлар. Қонун – бу икки ҳодиса ўртасидаги ички ва зарурий боғланишдир. Қонуният дейилганда кўпинча ҳодисалардаги такрорланиш, кетма-кетлик, изчиллик ва тартиб тушунилади. Ҳозирги замон фани намояндалари объектив борлиқнинг икки турдаги қонуниятлари тўғрисида фикр юритадилар: динамик ва статистик қонуниятлар. Фақат алоҳида ҳодисаларда рўй берадиган қонуниятлар динамик қонуниятлар деб аталади. Оммавий маълумотларни умумлаштириш йўли билан аниқланадиган қонуниятлар эса статистик қонуниятлар дейилади. Download 50.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling