Мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими
Download 175.12 Kb.
|
Sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, мазмуни.
- Суд органларининг
МАВЗУ. “СУД ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР” ФАНИ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ ВА ТИЗИМИ 1. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, мазмуни. 2. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани предмети, методи. 3. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанинг бошқа жиноят-ҳуқуқий фанлар тизимидаги ўрни, улар билан боғлиқлиги. Зарурий адабиётлар: 1. Рустамбаев М.Х., Тухташева У.А. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Икки жилдли. 1-жилд). –Т.: Илм Зиё, 2011. – С. 6-36. 2. Загорский Г.И., Попов К.И. Судебные и правоохранительные органы. Курс лекций в 2-х томах. Том 1. Судоустройство. – М.: Проспект. 2020. – С.14-48. 3. Судоустройство и правоохранительные органы / Под ред. Л.В. Головко: учебник. М.: Издательский Дом «Городец», 2020. – С.8-26. 1. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, мазмуни.
Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тушунчасининг таҳлили мазкур фаолиятни таърифлайдиган қўйидаги асосий белгиларни ажратишга имкон беради: 1. Ушбу фаолият махсус ваколатларга эга бўлган органлар - суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилади. Суд органларининг тизимини қуйидагилар ташкил этадилар: Ўзбекистон Республикасида: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; ҳарбий судлар; Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари; фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари; туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари; туман (шаҳар) маъмурий судлари фаолият кўрсатади. Download 175.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling