Мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими


Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги қонунчилик


Download 175.12 Kb.
bet6/7
Sana07.05.2023
Hajmi175.12 Kb.
#1437222
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlar

Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги қонунчилик. Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги қонунчилик “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курси манбалари базасини ташкил этади ва кўпгина норматив ҳужжатлардан иборат. Ушбу норматив ҳужжатлар уларнинг предмети (мазмуни), шакли (манбалар турлари) ва уларнинг юридик аҳамияти бўйича таснифланиши мумкин.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг предмети бўйича қуйидаги норматив ҳужжатлар ажратилади:
1) универсал норматив ҳужжатлар (умумий тусдаги) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳужжатлар: 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (қўшилиш санаси: 30.09.1991 й.); 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (қўшилиш санаси: 31.08.1995 й.); 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга доир факультатив баённома (қўшилиш санаси: 31.08.1995 й., кучга кирган санаси: 28.12.1995 й.); 1958 йил 10 июнда имзоланган Чет эл мамлакатлари ҳақамлик қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги Нью-Йорк Конвенцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 184-I-сон Қарори билан ратификация қилинган); Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 1995 йил 26 майда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Конвенцияси; 1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (1997 йил 28 мартдаги ўзгартиришлар билан); Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жоятчиликка қарши конвенцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 30 августдаги 536-II-сон Қарори билан ратификация қилинган); Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланилишига қарши кураш тўғрисидаги конвенция ва Якунловчи Баённома (қўшилиш санаси: 12.12.2003 й.; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 576-II-сон Қарори); Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси мазкур ҳужжатга 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сон Қонун билан қўшилган) ва бошқалар.
2) махсус қонун ҳужжатлари, улар қуйидагиларга бўлинади:
а) суд ҳокимияти, одил судлов ва судлар тўғрисидаги ҳужжатлар (“Судлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунлар); б) судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва ушбу таъминотни амалга оширувчи органлар тўғрисидаги ҳужжатлар (Республикаси 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон Қонуни);
в) прокурор назорати ва прокуратура органлари тўғрисидаги ҳужжатлар (“Прокуратура тўғрисида”ги Қонун);
г) жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш ишларини ташкил этиш ҳамда ушбу ишларни амалга оширувчи органлар тўғрисидаги ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низом);
д) юридик ёрдамни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар (“Адвокатура тўғрисида”ги ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунлар).

Download 175.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling