Мавзу. “Суд ва ҳУҚУҚни муҳофаза қилувчи органлар” фани тушунчаси, предмети ва тизими


Download 175.12 Kb.
bet4/7
Sana07.05.2023
Hajmi175.12 Kb.
#1437222
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlar

Прокурор назорати деганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишларидан (функцияларидан) бири, яъни қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш, айбдор шахсларни қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортиш орқали қонунларни аниқ ижро этиш ва бир хилда қўллаш устидан назорат олиб бориш бўйича давлат номидан махсус ваколатли мансабдор шахслар – прокурорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият тушунилади.

  • Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш – бу махсус ваколатли мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор) томонидан процессуал қонунига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириладиган ҳамда жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва фош этишга, шунингдек, жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлашга йўналтирилган фаолиятдир. Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш иккита шаклда амалга оширилади: суриштирув ва дастлабки тергов.

  • Жиноят ишлари бўйича юридик ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига оладиган адвокатура институтининг асосий вазифасидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, адвокатура Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади.



    2. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани предмети, методи.
    Фан ёки ўқув курсининг предметини аниқлаш деганда, ўрганиши лозим бўлган, ўқув жараёнининг доирасини белгилайдиган, илмий билимнинг мазкур соҳасининг мазмунини ташкил этадиган факт ва воқеаларнинг тор доирасини белгилаш тушунилади.
    Мазкур ўқув фани комлекс ва аралаш тусга эга.
    Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” – бу суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органларининг тизимини (шунингдек, айрим нодавлат тузилмаларни), уларнинг ташкил этилишини, фаолиятларининг асосий йўналишларини ва ўзаро ҳамкорлигини ўрганадиган юридик фандир.
    Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фанининг мақсади: одил судловни амалга ошириш, қонуннинг устунлиги ва ҳуқуқ-тартиботни, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга, жумладан, жиноятларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш, фуқароларда ҳуқуқий маданиятни ва ҳуқуқий онгни тарбиялаш.
    “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанининг мазмуни қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади.
    I бўлим. Умумий қоидалар (“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанининг моҳияти, асосий тушунчалари ва предмети; суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги қонунчилик; суд ҳокимиятининг ташкил этилиши; одил судлов принциплари).
    II бўлим. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими (умумий юрисдикция судлари; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; судьяларнинг ҳуқуқий мақоми).
    III бўлим. Адлия вазирлиги ҳамда судларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш.
    IV бўлим. Прокурор назорати ва дастлабки тергов органлари.
    V бўлим. Ҳуқуқий ёрдамни таъминлаш бўйича органлар.
    VI бўлим. Судлов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг хорижий мамлакатларда ташкил этилиши.



    Download 175.12 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling