Мавзу: Сугурта хизматларининг нархи, унинг шакилланиши ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 9.35 Kb.
bet1/4
Sana18.12.2022
Hajmi9.35 Kb.
#1029905
  1   2   3   4
Bog'liq
сугурта фанидан


Мавзу: Сугурта хизматларининг нархи, унинг шакилланиши ва унга таъсир этувчи омиллар
Режа:
1, Сугуртанинг шакилланиши
2, Сугурта нархлари
3, Сугуртага таъсир этиувчи омиллар

СУГУРТА ШАКИЛЛАНИШИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таърифи: Суғурта арабчада таъмин, дейилади. Бу янги арабий истилоҳ бўлиб, унинг инглизча истилоҳдаги муқобили Insurance яъни, омонликни рўёбга чиқаришдир. Sekurity ажнабий калимаси баъзи умумий араб лаҳжаларига сукурта бўлиб кириб қолган. (Ушбу калимани бузиб талаффуз қилиш билан бизнинг диёрларга келганда суғурта деб ишлатила бошланган). Баъзи китобларнинг сарлавҳаларида ёки таъминга тегишли фатволарда бугунги кунимизда ҳам сукурта калимаси учраб туради. Таъмин яъни суғурта мол эҳтимолий талофатга учраса уни тўлаб бериш эвазига маълум маблағ ёки хизмат ёки бошқа бир молиявий тўлов тўлашни зиммасига олиб, суғурта қилдирувчидан пул олиб тузиладиган шартномадир. Агар мол талофатга учраса, ушбу олган бўлакни муқобилида тўланади. Илмий ибора билан бошқача қилиб айтганда, таъмин жамоавий режа бўлиб таъкиди йўқ ўринга таъкидни қўйишдир. Бунда хатарлар жамланиб уларни бир-бирига ейиштириш чегаралаш қонунларига мутобиқ ҳолда бўлади. 

Хайрия суғуртаси: Бунинг тимсоли закот, садақотлар, яқинларга нафақа бериш, дияларни тўлаш, васиятлар, вақфлар, каффаротлар ва назрлар каби низомларда кўринади. Бунинг мақсади фақирларни фақирликдан чиқаришдир. Мусибатга учраган кишини эҳтиёжини қондириш билан хайрия суғуртаси ўз ишини якунлайди. Лекин ўзаро ёрдам ёки тижорий суғурталарда эса ҳалокатга учраган бойликни аввалги савиясига кўтариш мақсади олдинга қўйилади. Хайрия суғуртаси деган сўзни суғурта таърифи орасига қўшиш аслида тўғри эмас. Чунки, бунда аъзолик бадали, иштирокчилар шартномаси яъни таъмин эвазига муқобил турадиган ҳеч нарса йўқ. Шундан келиб чиқиб баъзи фуқаҳолар, бизнинг ислом шариатимизда ўзаро ёрдам ёки тижорий суғурталар каби келгинди суғурталарнинг кераги йўқ, шариатимиз талофатга учраган, қарзга ботиб қолган каби ҳолатларга азалдан хайрия ишларини жорий қилган, дейишади.

Download 9.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling