Мавзу. Сув сарфи ва уни ўлчаш усуллари Маърузачи: Умаров. А Тошкент – 2023 Мавзунинг мақсади - Мазкур мавзунинг асосий мақсади сув режимининг асосий элементларидан бири бўлган сув сарфи ҳақида тушунча бериш ва сув сарфини ўлчаш усуллари билан таништиришдан иборатдир.
Режа: 1. Сув сарфи ҳақида тушунча 2. Сув сарфини таърифи ва ўлчам бирлиги 3. Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти 5. Сув сарфини ўлчаш вақтида қўлланиладиган усуллар Сув сарфи ҳақида тушунча - Дарёларда оқаётган сув миқдори, яъни сув сарфини аниқлаш гидрометриянинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва шу туфайли унга алоҳида эътибор берилади.
- Чунки, сув сарфи ҳақидаги маълумотлар қишлоқ ва сув хўжалигида, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда уларни эксплуататсия қилишда муҳим аҳамиятга эга.
- Ушбу мавзуда сув сарфининг ўлчам бирликлари, ўлчаш усуллари ва сув сарфини аниқлаш вақтида ташкил қилинадиган ишлар тартиби ёритилади.
- Дарёнинг кўндаланг қирқимидан вақт бирлиги ичида оқиб ўтадиган сув миқдорига сув сарфи дейилади.
- Сув сарфи кичик ариқлар, сойлар, булоқларда л/с ,
- дарёлар ва каналларда эса м3/с ўлчам бирликларида ифодаланади,
- Сув сарфи “Q” ҳарфи билан белгиланади.
Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти - Сув сарфи ҳар қандай дарёнинг гидрологик режимини ўрганишда энг асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
- Дарё ўзанида бўладиган ҳамма ўзгаришлар унда ҳаракатланаётган сувнинг миқдорига, яъни сув сарфига боғлиқ.
- Шу билан бирга дарёдаги сув режимининг ҳамма элементлари ҳам ундаги сув сарфига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |