бу ерда: -элементар майдончалар, -элементар майдончаларга мос келадиган тезликлар. Қисмий сув сарфлари йиғиндиси q- дарё ўзани кўндаланг қирқими юзасидан бир секундда оқиб ўтаётган умумий сув сарфи (Q)ни аниқлашга имкон беради. Сув сарфини гидрометрик новлар ёки ташламалар ёрдамида аниқлаш - Мазкур усул, кўпроқ, суғориш ва ирригация каналларида қўлланилади.
- Шу мақсадда махсус сув ўлчагич ташламаларнинг
- Томсон,
- Чиполетти
- каби бир қанча турлари яратилган.
Аралаштириш усули ёки кимёвий усул - Бу усул, кўпинча, тоғ дарёларида қўлланилади. Чунки тоғ дарёларида нишаблик катта бўлганлиги сабали сувнинг оқиш тезлиги катта бўлади. Бир сўз билан айтганда оқим ҳаракати турбулент режимда бўлади.
- Бу усулда дарё сувига бирор кимёвий модда аралаштирилади ва махсус асбоб ёрдамида сув сарфи аниқланади.
- Бу усул мураккаб бўлгани учун амалиётда кам қўлланилади.
Бажариладиган ишлар Сув сарфини белгиланган режа асосида ўлчаб боришда қуйидаги ишларни бажариш зарур: 1) гидрометрик станция ёки пост учун дарё участкасини танлаш ва унда гидрометрик створни қуриш; 2) танланган жойнинг ҳолати ва сув сарфини аниқлаш усулларига боғлиқ ҳолда, гидрометрик створни керакли асбоб - ускуналар билан жиҳозлаш; 4) сув сарфини, оқим миқдорини аниқлаш ва дарё оқимининг йил давомида тақсимланишини ҳисоблаш; 5) сув сарфини аниқлаш вақтида бажариладиган барча ишларнинг махсус қўлланма талаблари даражасида амалга оширилишини узлуксиз назорат қилиб бориш ва бошқалар. Синов саволлари ва топшириқлар - Сув сарфи деб нимага айтилади;
- Сув сарфини белгиланиши ва ўлчам бирлигини эсланг;
- Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти нимада.
- Сув сарфини аниқ ўлчашга имкон берадиган усулларни эсланг.
- Кичик сойлар ва булоқларнинг сув сарфини аниқлашда қандай усуллар қўлланилади?
- Тезлик - майдон усулининг моҳиятини тушунтириб беринг.
- Сув сарфини гидрометрик новлар ёрдамида аниқлаш усулини биласизми?
- Сув сарфи ташламалар ёрдамида қандай аниқланади?
- Сув сарфини аниқлашнинг аралаштириш ёки кимёвий усулининг туб моҳияти нимада?
- Сув сарфини ўлчашда фойдаланиладиган асбобларнинг турларини ёдга олинг.
- Сув сарфини ўлчашда об-ҳаво ҳолати ҳисобга олинадими?
Do'stlaringiz bilan baham: |