Мавзу: Сув транспорти Режа


Download 223.5 Kb.
Sana23.05.2020
Hajmi223.5 Kb.
#109300
Bog'liq
6 маъруза


6 маъруза

Мавзу: Сув транспорти

Режа:

  1. Сув транспортининг асосий турлари: денгиз ва дарё портлари.

  2. Жойлаштиришга бўлган талаблар.


Таянч сўз ва иборалар: Шаҳар транспорти турлари, сув транспорти, транспорт турлари, денгиз ва дарё портлари, вокзаллари, Форланд, Хинтерланд, юк айланмаси.

Маъруза


  1. Сув транспортининг асосий турлари: денгиз ва дарё портлари

Замонавий транспорт турларидан бири бўлиб сув транспорти ҳисобланади. Сув транспортининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, унда катта миқдорлардаги юкларни, кўплаб пассажирларни катта масофаларга энг арзон нархларда етказиш мумкин. Шаҳарларда сув транспортини ташкиллаш учун унинг ҳудудида денгиз ёки дарё бўлиши тақазо этилади. Сув транспорти фаолият олиб бориши учун денгиз ва дарё портлари-бандаргоҳлар қурилади ва улар барча керакли қурилмалар билан жиҳозланади.

Денгиз бандаргоҳи акваторийнинг сувли қисми ва унга бирикувчи қирғоқ ҳудудидаги қуруқ йўлдан иборат бўлади.

Денгиз бандаргоҳи таркибига қуйидагилар киради:

1) рейд – кемаларни причалга келиши учун мўлжалланган акваторийнинг ташқи қисми;

2) причалли бандаргоҳ – юк ва йўловчи ташиш кемаларини тўхтаб турган ҳолида маҳкам боғлаб қўйилиши учун керак бўлган қурилмалар билан таъминланган денгиз қирғоғи;

3) бандаргоҳнинг денгиз ҳудуди – юклаш-тушириш операциялари ва кемаларнинг ремонти (устахона минтақаси) учун мосланган ҳудуд.

Рейд табиий ёки сунъий қумликда қурилади ва 2 турдаги иншоотлар билан тўсилади: моллар – денгиз қирғоғи билан боғлиқ тўсиқ. Тўлқин кесувчи – қирғоқ билан боғланмаган ва ундан маълум масофага ўрнатилувчи тўсиқлар.

Дарё бандаргоҳлари сув йўлида жойлашиши бўйича: оқимда, оқимдан ташқарида бўлиши мумкин.

Йўловчи вокзаллари стационар ва сувда қалқиб турувчи бўлиши мумкин.



Денгиз порти-қирғоқ олди қуруқлиги (порт ҳудуди) ва унга туташган сувли фазо (порт акваторияси) функциональ равишда бирлаштирилиб, кемаларнинг хавфсиз туриши, уларга турли хизматлар кўрсатилиши ва юк операцияларини амалга ошириш учун махсус жиҳозланган белгиланган қирғоқ ҳудудидир.

Замонавий денгиз портлари-бу комплекс тарзда юқори механизациялашган корхона ва транспорт узелидир. Портларда кемалар учун табиий ва сунъий гаван ва причаллар, юк ишлари учун механизмлар, флотни ёқилғи, сув ва озиқ-овқатлар билан таъминлаш учун қурилмалар, омбор хўжалиги, элеваторлар, музлатгичлар ва бошқа махсус иморатлар кўзда тутилади. Порт ҳудудида маъмурий бинолар қурилади, уларда техник, навигация, хуқуқий ва савдо-сотиқ билан шуғулланувчи муассасалар жойлашади.



Денгиз портининг омборлари ва причаллари барча турдаги мухандислик коммуникациялари билан таъминланади. Иқтисодий аҳамиятига кўра (юк айланмаси) денгиз портлари дунё аҳамиятидаги, халқаро, мамлакат ва маҳаллий портларга бўлинади. Денгиз портининг ишлаб чиқариш фаолияти унга туташувчи ички ва ташқи районларнинг миқёсига боғлиқдир.

Хинтерланд-портга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасалар жойлашган ҳудуд бўлиб, унда ушбу порт орқали ўтувчи юкларнинг номенклатураси ва ҳажми шакллантирилади.

Форланд-порт иш олиб борадиган ташқи ҳудуд бўлиб, у юклар жўнатиладиган ва қабул қилинадиган мамлакатларнинг ҳудудидир.

15.1-расм. Денгиз портининг таркибий тузилиши



2. Жойлаштиришга бўлган талаблар

Ҳозирги кунда дунёда 7000дан зиёд портлар ва 5500дан зиёд порт пунктлари мавжуд. Дунёнинг энг йирик портларининг 2/3 қисми Атлантика океани қирғоқларида жойлашган. Масалан, АҚШнинг Атлантика қирғоқларидаги портлари ўртача 150 км масофада, Тинч океани қирғоқларида эса ҳар 300кмда жойлашган. Европанинг қирғоқларида ҳам кўплаб портлар жойлашган. Жанубий-Шарқий Осиёда Японияда кўплаб портлар қурилган, континенталь қирғоқларда эса портлар камроқ.



Ҳозирги даврда портлар фаолиятининг юқори фаоллиги ва ўсиши характерлидир. Бунда дунёнинг барча портларининг юк айланмаси йиғиндиси асосий кўрсаткич ҳисобланади. БМТ маълумотларига асосан, 2002 йилда унинг миқдори 5708 млн. тоннани ташкил этиб, бу 2001 йилга нисбатан 6,7%га кўпдир. 1980 йилдан 2005 йилгача ушбу кўрсаткич деярли 5 марта ошди, яъни 1,7 млрд.т. дан 8,2 млрд.т.гача ўсди. Прогнозларга кўра дунё портларининг умумий юк айланмаси 2030 йилга бориб 26-28 млрд. тоннага етиши кутилмоқда.

15.2-расм. Денгиз портининг кўриниши



15.3-расм. Денгиз порти



15.4-расм. Денгиз порти



15.5-расм. Денгиз порти

Дарё вокзали-иншоот ёки иншоотлар комплекси бўлиб, у дарё транспорти йўловчиларига ва уларнинг юкларига хизмат кўрсатишга мўлжаллангандир. Дарё вокзалининг асосий қисмлари-вокзал биноси ва причаллардир(перронлар).

Сув сатҳи мавсумий ўзгариб турадиган бўлганлиги учун перронларда сузувчи причаллар-дебаркадерлар қўлланилади, уларнинг чиқариш майдонлари ҳар хил сатҳларда жойлашади ва махсус траплар билан жиҳозланади.

Сузувчи дарё вокзали сифатида дебаркадерлардан фойдаланилади.

Ўзининг вазифасига кўра дарё вокзали темир йўл ва автобус вокзалига ўхшайди, шунинг учун унинг ички тузилиши ҳам деярли уларга ўхшаш бўлади. Унда ҳам билет кассалари, кутиш зали, медпункт, умумий овқатланиш корхоналари ва чакана савдо шохобчалари жойлашга бўлади.

Дарё вокзали комплекси таркибига вокзал олди майдони ҳам киради.

Дарё вокзаллари сиғимига қараб кичик (25-100 кишига), ўртача (100-500) ва катта вокзалларга (500-900) кишига хизмат кўрсатадиган синфларга бўлинади.



Айрим ҳолларда бошқа транспорт турларининг вокзаллари билан бирлаштирилган дарё вокзали ҳам кўзда тутилади.

15.6-расм. Ярославль (Россия) дарё вокзали (1985)











15.7-расм. Круиз кемаси



15.8-расм. Кемаларни кўтарувчи лифт









15.9-расм. Дарё юк кемаси

15.10-расм. Дарё теплоходи

Назорат саволлари

1. Сув (дарё, денгиз) транспорти ҳақида нималар биласиз?



2. Денгиз бандаргохи (порти) ва унинг таркибига кирувчи иншоотлар ҳақида нималар биласиз?

  1. Хинтерланд ва форланд ҳақида нималар биласиз?

  2. Денгиз порти қандай қисмлардан иборат бўлади?

  3. Денгиз ва дарё портлари қандай жойлаштирилади?

  4. Причалли бандаргоҳ нима?

  5. Рейд нима?

  6. Прогнозларга кўра дунё портларининг умумий юк айланмаси 2030 йилга бориб қанчага етиши кутилмоқда?

  7. Ҳозир сув йўллари орқали ташиладиган умумий юк айланмаси қанча?

  8. Дунёнинг барча портларининг юк айланмаси йиғиндиси қанча?

  9. Ҳозирги кунда дунёда нечта портлар ва нечта порт пунктлари мавжуд?

  10. Атлантика океани қирғоқларида дунёнинг энг йирик портларининг қанча қисми жойлашган?

  11. АҚШнинг Атлантика қирғоқларидаги портлари орасидаги ўртача масофа қанча?

  12. АҚШнинг Тинч океани қирғоқларида портлари орасидаги ўртача масофа қанча?

Download 223.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling