Мавзу: Табиий карталарда қўлланилган картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш. Бажарди: 3-курс ўзбек гурухи талабаси Равшанов Д. Қабул қилди: проф. Сафаров Э. Тошкент-2019 й. Топшириқни бажариш тартиби


Download 368.5 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi368.5 Kb.
#1525306
1   2   3   4
Bog'liq
1-ish moldavskoy

Ареаллар усули - ареал лотинча “areal” - майдон, фазо, макон, бўшлиқ деган маъноларни англатади. Бирорта воқеа ва ҳодисани, масалан ўсимликлар турларини, ҳайвонларни, ҳайдаладиган ерларни тарқалган жойларига ареал дейилади.
Ҳаракатдаги белгилар усули - ҳаракатдаги белгилар алоҳида тасвирлаш усули сифатида карталарда ҳар хил ҳам табиий ҳам социал-иқтисодий воқеа ва ҳодисаларга тегишли фазовий ўрин алмашинишларни кўрсатиш учун хизмат қилади.
Картодиаграммалар усули - картада бирорта воқеа ва ҳодисани тақсимланишини маълум ҳудудий бўлиниш бирлиги ичида (кўпроқ маъмурий) воқеа ва ҳодисани ҳар бир ҳудудий бирлик чегарасида жамланган (якуний. умумий) қийматини (миқдорини) айрим пайтда эса таркибини ёки динамикасини ифодалайдиган диаграммалар ёрдамида (воситасида) тасвирлаш усулига картодиаграмма дейилади.
Картограммалар усули - картада бирорта воқеа ва ҳодисаларни нисбий миқдорини ўсиб боришини ёки камайишини (интенсивлигини) маълум ҳудудий бирлик чегара доирасида (кўпроқ, маъмурий) географик районлаштириш билан боғланмаган ҳолда тасвирлашга айтилади.

Хулоса

Ушбу амалий ишни бажариш жараёнида картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш билан бир қаторда, уларни қўллашда воқеа ва ҳодисалар ҳамда ҳудуднинг хусусиятини эътиборга олиш, ҳар бир тасвирлаш усулларининг афзаллигини табиий карталар мисолида ўрганиб чиқдик.


Карталарда ҳар хил объектларни (предмет, ҳодиса, жараён ва ҳ.к.) ва уларни сифат ва миқдор кўрсаткичларини ифодалаш учун қўлланиладиган график символлар ва картографик тасвирлаш усулларини бевосита танишдик. Табиий карталарда кўпинча сифатли ранг (фон), ареаллар усули, чизиклар усули, тенг чизиқлар усули ва белгилар усули кўпроқ ишлатилиши, релъефни тасвирлашда эса гипсометрик шкалалардан кенг фойдаланилар экан.
Карталарда тасвирлаш усулларининг бир нечтаси қўлланган бўлиб улар картани ўқишда анча кенг функцияларни бажариши, улар ёрдамида объектларни ўзаро уйғунлигини ва алоқадорлигини, ҳодисаларни фазовий образларини, уларни жойланишидаги қонуниятларни ва хусусиятларини аниқлаш имконини бериши тўғрисида кенг маълумотга эга бўлдик.
Хулоса қилиб айтганда табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш фанидан 1 – амлий ишни бажариш давомида табиий карталарни тузишда қўлланиладиган картографик тасвирлаш усуллари ва табиатни картага олишда ишлатиладиган асосий тасвирлаш усуллари тўғрисида ҳамда табиий карталарни ўқишни батафсил ўрганиб чиқдик.

Download 368.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling