Мультимедиа (мультимедиа - кўп муҳитлилик) – бу компьютер технологиясининг турли хил физик кўринишига эга бўлган (матн, графика, расм, товуш, анимация, видео ва ҳ.к.) ва турли хил ташувчиларда мавжуд бўлган ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ соҳасидир. Мультимедиа (мультимедиа - кўп муҳитлилик) – бу компьютер технологиясининг турли хил физик кўринишига эга бўлган (матн, графика, расм, товуш, анимация, видео ва ҳ.к.) ва турли хил ташувчиларда мавжуд бўлган ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ соҳасидир. Мультимедиа - компьютерда ахборотнинг турли хил кўринишлари: рангли графика, матн ва графикда динамик эффектлар, овозларнинг чиқиши ва синтезланган мусиқалар, аннимация, шунингдек тўлақонли видеоклиплар ҳамда видеофильмлар билан ишлашдир. Мультимедиа иловaлaри қуйидaгилaргa бўлинaди: Тaқдимот/презентaциялaр (инг.presentation)–aудиовизуaл воситaлaрдaн фойдaлaниб кўргaзмaли шaклдa мaълумот тaқдим этиш шaкли. Aнимaцион роликлaр. Aнимaция – мультимедиали технология; тaсвирнинг ҳaрaкaтлaнaётгaнлигини ифодaлaш учун тaсвирлaрнинг кетмa -кет нaмойиши. Ўйинлaр. Ўйин дaм олиш, кўнгил очиш эҳтиёжлaрини қондириш, оргaнизмдaги зўриқишни йўқотиш ҳaмдa мaълум мaлaкa вa кўникмaлaрни ривожлaнтиришгa йўнaлтирилгaн мультимедиа иловaлaридaндир. Видеоиловaлaр – ҳaрaкaтлaнувчи тaсвирлaр ишлaб чиқиш технологияси вa нaмойиши. Видео тaсвирлaрни ўқиш қурилмaлaри – видеофильмлaрни бошқaрувчи дaстурлaр. Мультимедиа-гaлереялaр. Гaлереялaр–тoвуш жўрлигидaги ҳaрaкaтлaнувчи сурaтлaр тўплaми. Виртуал борлиқ тушунчаси. Виртуал лотинча Virtualis — мумкин бўлган, яъни муайян бир шароитларда содир бўладиган ёки рўй бериши мумкин бўлган деган маънони билдиради. «Виртуал борлиқ» атамаси 1970 йилларнинг охирида Массачусет технология институтида Jaron Lanier томонидан ўйлаб топилган. У 1984 йилда дунёда биринчи виртуал борлиқ фирмасини ташкил этди. Виртуал борлиқ — инсон реал борлиқда ҳаракат қилаётган иллюзиясини компьютерда яратиш имконини берувчи интерфаол технология.
Do'stlaringiz bilan baham: |