Мавзу: Таълим соҳасидаги менежер фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Download 174.8 Kb.
|
13 мавзу слайд
Мавзу:Таълим соҳасидаги менежер фаолиятининг ҳуқуқий асослари.Режа:
Ҳозирги замон менежментини таълимни бошқариш амалиётига жорий этиш вазифаси таълим муассасаси менежерлари фаолиятининг мазмуни ва уларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги масалани кун тартибига қўяди. Менежерга профессионал раҳбар сифатида ёндашадиган бўлсак, бошқарув функцияларини раҳбарликнинг замонавий илмий методлари ёрдамида амалга оширувчи одам менежер деб аталишининг гувоҳи бўламиз. Бу – профессионал раҳбар. Унинг профессионализми бозор ва унинг қонунларини билишда, ташкилотнинг ривожланишини прогноз қилиш ва унинг мақсадларига эришиш учун керакли шароитларни ярата олишда, шунингдек ресурсларни бошқариш қобилиятида намоён бўлади. Менежер одамларни ва уларнинг ўртасидаги муносабатларни бошқариш хусусан: ходимларни умумий мақсадлар атрофида жипслаштириш, Ходимларда касбий эҳтиёжларни шакллантириш ва уларни қондириш учун шароитлар яратиш, ишга доир муносабатларни тартибга солиш, меҳнатни мотивлаштириш ва рағбатлантириш, жамоада ҳурмат, ишонч ва муваффақият муҳитини яратиш маҳоратига эга бўлиши муҳимдир. Менежер муваффақиятининг “сири” нимада? 1 – математика методлари ва АКТларидан кенг фойдаланишда. Ҳар бир иш пухта ҳисоб-китоб қилиниши, чунончи: даромадлар ва харажатлар ҳажмларининг прогнози тузилиши, қарорларнинг энг самарали вариантлари танланиши, иш графиклари ва режалари тузилиши, ресурслар ҳисобга олиниши лозим. 2 - меҳнатнинг инсонпарварлашувига йўналтирилган ёндашувни назарда тутади. Менежер муваффақияти ишда банд бўлган одамлар ишининг самарадорлиги билан белгиланади. Чет эл амалиётида иккала ёндашув ҳам кенг тарқалган. АҚШ кибернетикалаштириш ва компьютерлаштиришга қизиқиш босқичидан ўтди. Сўнгги йилларда АҚШлари инсон капитали етакчи бўлган Япония, Тайланд, Гонконг тажрибасини ўрганмоқдалар. Менежер раҳбар сифатида бўлинма вазифаларини шахсан эмас, балки ходимлар қўли билан ечади. Менежер ишининг самарадорлиги бу энг аввало унинг қўл остидаги команда ишининг самарадорлиги ва ҳамжиҳатлигидир.
Download 174.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling