Mavzu Ta’lim va axborot texnologiyalari sohasi istiqboli


Таълим ва ахборот технологиялари соҳаси истиқболи


Download 390.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi390.35 Kb.
#1538134
1   2
Bog'liq
8 - мавзу

Таълим ва ахборот технологиялари соҳаси истиқболи 
Таъкидлаш керакки, панде¬мия барча соҳалар сингари, таълим тизимига 
ҳам ўз таъсирини ўтказди. УНEС¬СОнинг маълумотига кўра, дунё бўйича 1,7 
миллиард ўқувчи дарслар тўхтатилгани боис анъанавий ўқишдан маҳрум 
бўлишди. Шундан сўнг аввал ишламаган, жорий этилсада, фойдаланилмай 
турган замонавий технологияларни кенг кўллашга мажбур бўлинди. Таълим 
муасса¬саларининг аксарияти тўлиқ рақамли таълимга ўтишди. 
Бугун таълим муассасалари анъанавий таълимга ўтган бўлсада, ахборот 
технологиялари имкониятидан кенг фойдаланиш, соҳани рақамлаштириш 
устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Кўплаб олий таълим муассасалари 
талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимларини ишга туширди. 
Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университетида мактаб ва академик лицей ўқувчилари, талабалар ва АТ соҳасида 
билим олишни хоҳловчилар учун виртуал таълим йўлга қўйилди. Бошқа олий 
таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида ҳам масофавий таълим 
платформалари, мобил телефон ва планшетлар учун Гоогле Слассроом, Эреадер 
иловалари ишга туширилиб, онлайн дарслар ташкил этилмоқда. 
Индивидуал фойдаланиш учун электрон дарсликлар кенг жорий 
этилмоқда. Муҳими, масофавий таълим ва замонавий таълим технологиялари 
билим олиш имкониятини кенгайтиряпти. Ўқувчи ёки талаба ўзига қулай вақтда, 
уйидан чиқмасдан туриб, индивидуал ўқитувчидан сабоқ оляпти. Имтиҳонлар 
ҳам масофадан туриб ўтказилмоқда. 
Бугун таълим тизимида кенг қўлланилаётган рақамли технологияларнинг 
қанчалик самара бераётганини кўпчилигимиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. 
Ўзингиз ўйланг, бир пайтлар мамлакатимизнинг чекка бир ҳудуди¬да яшайдиган 
абитуриент пойтахтдаги қайсидир олий ўқув юртига ҳужжат топшириши учун 
келиб-кетишида қанчалик овора бўларди. Кейин титул варағини олиши учун яна, 
имтиҳон куни ва имтиҳон жавоби чиққандан кейин яна ва яна Тошкентга 
бо¬ришига тўғри келарди. Бу саргардонлик учун қан¬ча вақт, қанча маблағ 
кетишини фақат шундай кунларни бошидан ўтказганлар билади. Бугун эса ўша 
кунлар тарихда қолди. Ҳозир республикамизнинг энг чекка ҳудуд 
Аввал 
ота-она 
фарзандини 
мактабгача 
таълим 
ташкилотига 
жойлаштириш учун кўплаб қоғозлар тўғрилаши, бир-неча кун овора бўлиб 
боғчага бориши, камига, кимнидир рози қилишга мажбур бўлган бўлса, бугун 
бола электрон рўй¬хатга олиняпти. Навбати келгач, яшаш жойига яқин 
ҳудуддаги МТТга жойлаштирилади. Яқин кунларда умумий ўрта маълумот 
тўғрисидаги шаҳодатномаларнинг ҳам электрон шаклда берилишини ана шундай 
қулайликлар сирасига киритиш мумкин. Жорий этилаётган тартибга кўра, 9 ва 
11-синф битирувчиларига бериладиган электрон шаҳодатномалар ўзбек ва 
инглиз тилларида бўлади. Битирув¬чилар шаҳодатномани электрон 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни 
киритиш орқали бепул юклаб олади. Энди ўзингиз ўйланг, бу каби қулайликлар 
эвазига буджетнинг қанча маблағи, қанча қоғоз ва вақт тежалади?! Коррупция 
деган иллат камайиб, шаффофлик юзага келади. Буларнинг ҳаммаси таълим 
соҳасига жорий этилаётган ахборот технологиялари самарасидир. 
Мактаб таълимида охирги йилларда бўлган энг катта ўзгариш сифатида 
ўқувчиларни баҳолаш жараёни онлайн платформага ўтказилгани ва шу сабаб 
қоғоз журнал, кундаликлардан воз кечилганини айтиш мумкин. Соҳа 
вакилларининг айтишича, бу ўзгариш қоғозбозликни 70 фоизгача қисқартирган. 
Фан олимпиадалари шаффоф ва ҳаққоний тизимга айлантирилганини эътироф 
этиш мумкин. 
Маълумки, кўпгина ривож¬ланган давлатлар таълим тизимида ахборот 
технологияларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Аксарият ривожланган 
давлатлар таълим муассасаларида мактаб дарсликларидан воз кечиб, ўқувчилар 
электрон дарсликлардан фойда¬ланиб келишаётга¬нига анча бўлди. Маса¬лан, 
шу тартибга ўтган, таълимда яхши натижаларга эришаётган Финландия¬да ўқув 
дастурларининг таълим жараёнига татбиқ этилишида анъанавий дарсликлар 
билан бир қаторда, инновацион технологиялар ёрдамида ташкил этилган 
электрон қўлланмалардан ҳам кенг фойдаланилади. Мамлакатдаги аксарият 
мактаблар 2017 йилдан дарс вақтида ручкадан воз кечишган. Дарс жараёнида 
тўлиқ компьютер ва планшетлардан фойда-ланилади. 
Башарти мамлакатимизда ҳам дарсликлар электрон шаклга ўтказилса, 
давлатнинг, халқнинг қанчадан қанча пули иқтисод қилинарди. Шунинг учун 
таълимда ахборот технологияла¬ридан кенг фойдаланишни даврнинг ўзи тақозо 
қилмоқда. Хўш, бу¬нинг учун нималар қи¬лиш керак? Биринчидан, албатта, 
мамлакатимизда интернет инфратузилмасини яхшилаш, мобил операторлар 
томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини оши¬риш, энг муҳими, 
аҳолининг, 
айниқса, 
ёшларнинг 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларининг сўнгги ютуқларини ўзлаштиришига шарт-шароитлар ҳамда 
имтиёз¬лар яратиб бериш лозим. 
Шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишда рақамли технологиялардан 
фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ахборот ресурслари, ўқитиш воситалари 
ва 
масофавий 
ўқитиш 
технологияларини 
ривожлантириш, 
юқори 
самарадорликка эга рақамли қурилмалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, 
лабораториялар ва бошқаларни ўз ичига олган марказларни ташкил этиш шарт. 
Бундан ташқари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва 
таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, педагог 
кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бо-риш ҳам 
муҳимдир. Шундагина, биз рақамли технологиялардан фойдаланиб таълим 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
сифатини туширмаган ҳолда, ёшларнинг бугунги кун талаби даражасида билим 
олишига эришамиз. 
Фозилжон МАМАШАРИПОВ, 
«Постда» мухбири. 

Download 390.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling