Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа
Download 48.04 Kb.
|
8-мавзу
товуш методини жорий қилиш ва кенг тарқатишда Ушинскийнинг хизмати катта бўлди.
Ушинский ўқитувчиларнинг ролига юксак баҲо бериб, «педагогнинг ўқувчиларга таъсири шундай тарбиявий кучга эгадирки буни Ҳеч қандай устав ва дастур билан, ўқув юртини Ҳар қанча қулай ташкил этиш билан алмаштириб бўлмайди», деб Ҳисоблар эди. У «¾ тарбия ишида мураббийнинг шахси энг асосий нарса», деб ёзган эди. Ушинский педагогика ўқитувчилари ва ўрта мактаб ўқитувчилари тайёрлайдиган педагогика факультетлари тўғрисидаги фикрни олға сурди. У бундай деб ёзган эди: бизда медицина факультетлари бор-у, педагогика факультетлари йўқ экан, бу шуни кўрсатадики, биз ахлоқий ва тарбиявий соғлиғимизга қараганда танамиз соғлиғини кўпроқ қадрлар эканмиз. Унинг бу фикри сўнгги йилларда амалга ошди. К.Д.Ушинскийнинг хизмати шундаки, у ўз ватанига, ўз халқига хизмат қилишни педагогик фаолиятининг асосий бурчи деб Ҳисоблади. К.Д.Ушинский илмий-амалий педагогик фаолиятининг асосий ғояси ва йўналиши Хам юқоридаги меҲнатлари билан бевосита боғлиқдир. К.Д.Ушинский педагогиканинг ўзига хослигини, миллий хусусиятларини Ҳимоя қилди, шунингдек, тарбия халқчил бўлиши лозим, деб Ҳисоблади. К.Д.Ушинский меҲнатга инсон бахт-саодатининг асосий сифатида қаради, болаларни меҲнат орқали тарбиялашга катта эътибор берди. Ушинский таълимотининг мазмуни, тамойиллари, шакл ва методларини ишлаб чиқишда Хам кўп ишлар қилди. У таълимни ва унинг кўрсатмалилигини, онгли ва узвий таълим-тарбия масалаларини ишлаб чиқди. Ўқитиш шакл ва методларининг ранг-баранглигига эришишни талаб этди. К.Д.Ушинский ўқитувчининг меҲнатини ва унинг тарбияланувчи шахсга таъсирини юқори баҲолади. Ушинский ўқитувчилар тайёрлаш тизимини биринчи марта ишлаб чиқди. Ушинский бошқа халқларнинг Хам педагогикаси ва халқ мактаблари тараққиётига катта таъсир кўрсатди. 1895 йилда Ушинскийнинг вафотига 25 йил тўлиши муносабати билан бўлган йиғилишда, унинг ишини давом эттирувчилардан бири, Модзалевский айтиб ўтганидек, «Худди Лермонтов — бизнинг халқ олимимиз, Суворов — бизнинг халқ лашкарбошимиз, Пушкин — бизнинг халқ шоиримиз, Глинка — бизнинг халқ композиторимиз бўлганидек, Ушинский Хам — бизнинг Ҳақиқий халқ педагогимиздир» деганда Ҳақ эди. Download 48.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling