Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа
Download 48.04 Kb.
|
8-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитувчининг ўрни ва унга қўйиладиган талаблар.
Ахлоқий тарбия. Интизом. Коменский ёшлигидан бошлаб болада ахлоқ ва одоб Ҳосил қилиш кераклигини айтади. Мардлик, ўзини тута билиш, чидамлилик, вақт ва вазият талаб қилганида фойда етказишга тайёр бўлиб туриш, бурчни адо қилиш каби хислатлар фазилатдир. Шу асосий фазилатлардан ташқари камтарлик, мўмин-қобиллик, кишиларга хайрихоҲлик, покизалик, пухталик, хушмуомалалик, катталарни Ҳурматлаш, меҲнатсеварлик хислатларни тарбиялашни Хам муҲим вазифа, деб Ҳисоблайди.
У қуйидагиларни ахлоқий тарбия воситалари деб билади: а) ота-она, ўқитувчи, ўртоқларининг намунаси; б) болаларга йўл-йўриқ кўрсатиш, улар билан суҲбатлар ўтказиш; в) болаларни яхши хулққа ўргатишда машқлар ўтказиш, ялқовлик, ўйламай иш қилишга, интизомсизликка қарши курашиш. Коменский интизомнинг катта аХамияти борлигини кўрсатиб, «Интизомсиз мактаб бамисоли сувсиз тегирмондир» деган чех мақолини келтиради. Ўрта аср мактабларида калтак воситаси билан ўрнатиладиган интизомга у қарши чиқади. Болаларга инсоний муомалада бўлишни тавсия этади. Интизом: ўқитувчининг намуна кўрсатиши, самимий, очиқ хайрихоҲлиги, ўқитувчининг болага бўлган тўғри муносабати (агар у болани севса, унинг яхши бўлишини истаса, дарси мазмунли бўлса, тушунтира олса интизомлилик вужудга келади), болани кўпчилик олдида, ўртоқлари ўртасида оқилона мақташ ёки қоралаш интизомлиликка олиб келади, дейди.
Шундай қилиб, таниқли славян педагоги Ян Амос Коменский бутун дунёда педагогика илмига асос солиб, мактаб тараққиётига, педагогик илмига катта таъсир кўрсатди. Уни кўп Ғарбий Европа мамлакатлари мактаб ишини яхшилаш мақсадида таклиф этдилар. Унинг дарсликлари кўп тилларга, жумладан ўзбек тилига Хам таржима этилди. 150 йилдан ортиқ вақт давомида унинг ёзган асарлари бошланғич таълим учун дарслик сифатида хизмат қилди. МашҲур немис олими Лейбниц қайд қилиб ўтганидек, фалсафани тараққий эттиришда Коперник қандай роль ўйнаган бўлса, педагогикани тараққий эттиришда Коменский Хам шундай роль ўйнади. Коменскийнинг педагогикаси илмий педагогик бўлиб, жаҲон маданиятига қўшилган катта Ҳиссадир. Унинг қарашлари Ҳозиргача ўз аХамиятини йўқотгани йўқ.
Download 48.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling