Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа
Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари
Download 48.04 Kb.
|
8-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ушинский болалар меҲнати Ҳақида
Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари. К.Д.Ушинский тарбия ишидаги турли воситалар орасида ахлоқий тарбияга катта эътибор бериб, «Тарбиянинг асосий вазифаси ахлоқий жиҲатдан таъсир этишдан иборатдир, бу ақлни умуман ўстириш, бошни билимлар билан тўлдиришдан кўра Хам муҲимроқдир», — деб ёзган эди.
Ахлоқий тарбия болаларда одамларга Ҳурмат ва муҲаббат билан қарашни, уларга нисбатан самимий, хайрихоҲ ва адолатли муносабатда бўлишни ўстириши керак. Ушинский кўр-кўрона, таёқ интизомига қарши норозилик билдириб, «Эски мактабда интизом ниҲоятда ғайритабиий асосга ёки мукофотлар ва ёки жазолар улашиб берувчи ўқитувчидан қўрқиш асосига қурилган эди. Бу қўрқув болаларни зарарли Ҳолатларга: сусткашликка, синф доирасидаги зерикишга ва иккиюзламачиликка олиб келди» деб у болаларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни талаб қилди. Ушинский эгоистлик, мансабпарастлик, бекорчилик, ғаразгўйлик, мунофиқлик сингари нуқсон ва камчиликларни қаттиқ қоралайди. Ушинскийнинг фикрича, ахлоқий тарбиянинг воситалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1. Таълим (ахлоқий тарбияда китоб ва дарсликларни ўрни); 2. Ўқитувчининг шахсан намуна бўлиши (Ушинскийнинг образли ифодалашича, «бу нарса ёш қалб учун қуёшнинг баракали нуридирки, уни Ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди»); 3. Эътиқод; 4. Ўқувчиларга моҲирлик билан муносабатда бўлиш (педагогик одоб); огоҲлантириш чоралари; 6. Рағбатлантириш ва жазолаш.
К.Д.Ушинскийнинг ақлий меҲнатни жисмоний меҲнат билан қўшиб олиб бориш тўғрисидаги, ўқиш ва дам олишни тўғри ташкил этиш Ҳақидаги педагогик фикрлари Ҳозирги кунда Хам қимматлидир. Download 48.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling