Мавзу: Тармоқ қурилмалари ва баённомаларини созлаш


Download 290 Kb.
bet1/2
Sana18.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1209985
  1   2
Bog'liq
Lbkljhf


Мавзу: Тармоқ қурилмалари ва баённомаларини созлаш.
Режа:

  1. Модемлар

  2. Маълумотларни узатиш баённомалари

  3. Модемларнинг турлари

МОДЕМЛАР
МОДЕМ (Модулятор—Демодулятор) — аниқ бир алоқа каналида ишлатиш учун қабул қилинган сигналларни тўғри (модулятор) ва тескари (демодулятор) ўзгартириш қурилмасидир.
Энг аввало модем қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган:
— узатишда: кенг полосали импулсларни (рақамли кодни) тор полосалига (аналог сигналларга) ўзгартириш;
— қабул қилишда: қабул қилинган сигнални Ҳолақитлардан филтрлаш ва детекторлаш учун, яъни тор полосали аналогли сигнални рақамли кодга тескари ўзгартириш.
Маълумотларни узатишда бажариладиган ўзгартириш одатда уларнинг модуляцияси билан боғланган.

Модуляция — бу сигналнинг бирор параметрини алоқа каналида модуляция қилинадиган сигнални) узатилаётган маълумотларнинг жорий қийматларига мос равишда (модуляция қиладиган сигнални) ўзгартиришдир.
Демодуляция — бу модуляция қилинган сигнални (балки алоқа каналидан ўтиш пайтида Ҳалақитлар билан бузилган сигнални) модуляция қиладиган сигналга тескари ўзгартиришдир.
Замонавий модемларда кўпинча модуляциянинг учта тури ишлатилади:
—частотали — FSK (Frеquеnsе SHift Kеying);
— фазали — PSK (Rpakе SHift Kеying);
— квадратурали амплитудали — QAM (Quadraturе Amplitudе Modulation).
Частотали модуляцияда модуляция қилинадиган сигналнинг (узатилаётган маълумотларнинг) жорий қийматларига мос равишда физик сигналнинг (одатда синусоидали) частотаси ўзгаради, бунда унинг амплитудаси ўзгармайди. Энг содда Ҳолда маълумотлар битининг 1 ва 0 қийматларига, маълумотларни узатишнинг биринчи баённомалари В.21 да қабул қилингани каби, частотанинг иккита қиймати мос келади, масалан, 980 Гс ва 1180 Гс. Частотали модуляция Ҳолақитларга жуда турғундир, узатишда сигналнинг фақат амплитудаси бузилади.
Фазали модуляцияда модуляция қилинадиган катталик бўлиб сигнал фазаси Ҳисобланади, бунда унинг частотаси ва амплитудаси ўзгармайди; фаза—модуляция қилинган сигналнинг Ҳалақитларга чидамлилиги Ҳам юқоридир.
Сигналнинг соф амплитудали модуляциясида унинг Ҳалақитлардан Ҳимояланганлиги жуда пастдир, шунинг учун Ҳалақитларга чидамлироқ, лекин янада мураккаброқ квадратурали амплитудали модуляция қўлланилади, бунда узатилаётган маълумотлар тактида бир вақтнинг ўзида сигналнинг Ҳам фазаси, Ҳам амплитудаси ўзгаради.
Маълумотларни узатиш баённомалари
Модемларда маълумотларни узатиш ва уларни ўзгартириш қабул қилинган баённомаларга мос равишда бажарилади.
Маълумотларни узатиш баённомаси — бу маълумотлар шаклини ва уларнинг алоқа каналида узатиш жараёнларини регламентловчи (тартибловчи) қоидалар тўпламидир. Баённомада, хусусан, қуйидагилар кўрсатилиши мумкин: маълумотлар қандай тасвирланади, маълумотларни узатишни тезлаштириш ва Ҳимоя қилиш мақсадида қандай модуляция тури танланади, канал билан уланиш, каналда амалдаги шовқинларни бартараф етиш ва маълумотларни узатишнинг ишончлилигини таъминлаш қандай бажарилади.
Стандарт одатда ўз ичига баённомалар тўпламини олади, кам Ҳолларда битта баённомани олади.
Модемлар учун маълумотларни узатиш баённомалари сохасидаги расний қонунчи телеграф ва телефония бўйича Халқаро маслахат кенгашидир — ТТХМК (кўпинча адабиётда унинг франсузча аббревиатураси — ССИТТ учрайди). Бу кенгаш яқинда телекоммуникасия Халқаро институти деб қайта номланган (GSH — Intеrnational Tеlеsommunikation Union).
Амалда маълумотларни узатишнинг барча модемли стандартлари бу ташкилот томонидан белгилакган; улардан энг рининг тавсифлари 4—жадвалда хелшрилган.
4—жадвал
Телефонли алоқа каналари бўйича маълумотларни
узатиш баённомалари


Пайдо бўлган йили

1964

1982

1986

1987

1990

1994

1995

1997





ТТХМК (ИТУ) баённомаси коди

В.21


В.22


В.22 бис


В.32


В.32 бис


В.34


В.34 бис


х2 ва К56 Флех технал— огиялари



Максиумал узатиш тезлиги, бит¤с бел¤с

300
47

1200
141

2400
282

9600
1129

14400
1694

28800
338

33600
3952

56000
6437



Модуляция тури

ФСК

ПСК

ҚАМ

ҚАМ

ҚАМ

қАМ

қАМ

қАМ


В.22 дан бошлаб, узатиш баённомаларида маълумотларни кодлашнинг мураккаб усуллари ишлатилади, уларда Ҳар бир вақт оралиғида маълумотлар елементи, модуляция қилинаётган сигнал параметрининг иккита эмас, балки катта сондаги қийматлари билан тасвирланган. Бу маълумотларни узатиш тезлигини кескин оширишга имкон берди, лекин хабарларнинг Ҳалақитлардан Ҳимояланганлигини ёмонлаштирди.
Гарчи демодуляцияда бажариладиган сигнални филтирлашда Ҳалақитлардан Ҳимояланганлик ортсада, лекин бу алоқа каналидаги Ҳалақит ва шовқинлардан келиб чикувчи маълумотларни узатиш хатоликларини самарали тўғрилаш учун етарли бўлмади. Шунинг учун ўтган аср 80—йилларининг ўрталарида, кўплаб замонавий модемларда ишлатилаётган янада таъсирчанроқ МНП туридаги хатоликлардан Ҳимоя қилиш баённомалари таклиф етилди. Бу баённомалар хатоликларни пайқайдиган ва тўғрилайдиган корректловчи кодларни ишлатишга асосланган, шунинг учун модемлар бирмунча мураккаблашди.
Шу баённомалар билан, маълумотларни узатиш тезлигини сезиларли оширишга имкон берувчи маълумотларни сиқиш функсиясини татбиқ қилиш билан боғланган модемларни мукаммаллаштириш кўзда тутилган. Маълумотларни сиқиш принсипи маълумотлар оқимини тахлил қилиш, узатилаётган блокдаги тез—тез учраб турадиган белгиларни кам учрайдиган белгиларни кодлаш учун ишлатиладиган кодларга нисбатан кичик узунликдаги иккилик кодлари билан алмаштириш Ҳамда такрорланаётган белгилар кетма—кетлигини аниқлаш ва уларнинг ўрнига қисқа блок—тавсифчиларни узатишга асосланган.
НМП1—НМП10 типидаги баённомалар кейинги йилларда ЛАМП (Линк Ас—сесс Проседуре фор Модем) В.42, В.42 бис баённомалари томонидан сиқиб чиқарилмоқда, улар хатоликларни туғрилашни ва маълумотларни сиқишни янада самаралироқ бажаришни таъминлайди.
Маълумотларни узатиш стандартлари жадвалида келтирилганларидан энг самаралиси В.34 ( В.34 бис) стандартидир, у ўзидан олдингиларидан фарқли ўлароқ, алоқа каналини тестлашни бажаради, бу унинг учун модемларнинг оптимал ишлаш режимини аниқлаш имконини беради (ташувчи частота, ўтказиш полосаси, узатиш тезлиги, узатилаётган сигнал даражаси). Шу стандартга мос равишда бошланғич уланиш минимал 300 бит/с тезликда амалга оширилади — бундай алоқа Ҳаттоки энг паст сифатли линияларда Ҳам мумкиндир. Кейинчалик, алоқа каналининг иккала учида модемларни идентификасия қилиш амалга оширилади, хатоликларни тўғрилаш ва маълумотларни сиқиш баённомаларини таъминлаш имконияти, ишлатилаётган модуляция типи аниқланади ва маълумотларни узатишнинг самарали тезлиги танланади.
Файлларни узатиш учун ўзларининг баённомалари ўрнатилган, улар бунга қўшимча равишда маълумотларни блокларга ажратиш, хатоликларни автоматик пайқаш ва тўғрилайдиган кодларни ишлатиш, нотўғри қабул қилинган блокларни қайтадан жўнатиш, узатишни узилишдан кейин тиклаш ва б. жараёнларни регламентлайди. Бу гуруҲнинг энг кенг тарқалган баённомалари, жумладан Xmodеm, Ymodеm, Kеmеit, Zmodеm баённомаларини мисол қилиб келтириш мумкин. Zmodеm Ҳозир энг кенг тарқалган файлларни узатиш баённомасидир ва тўлиқ асос билан ишлатиш учун тавсия этилиши мумкин.
Модемларнинг турлари
Кўпгина модемлар маълумотларни узатиш жараёнини таъминлашдан ташқари, телекоммуникасия тизимларида бир қатор бошқа фойдали вазифаларни Ҳам бажаради, жумладан:
— товушни рақамлаш ва рақамланган товушни қайта тиклаш операсиялари;
— факсимил ахборотларни қабул қилиш ва узатиш;
— чиқараётган абонентнинг номерини автоматик аниқлаш (НАА);
— автожавоб берувчи ва электрон котиб вазифалари ва б.
Ш унинг учун замонавий модем модуляция ва демодуляция қурилмаларидан ташқари (баъзида эса улар билан бирга) модем ишини бошқарувчи махсуслашган микропросессор, тезкор ва доимий хотира, модемнинг ишлаш режимлари ва ишлатилаётган алоқа каналининг тавсифлари тўғрисидаги товушли ва ёруғликли хабарлаш елементларига эгадир. Доимий хотира таъминот (ток манбаи) узилганда модем конфигурасиясини сақлаш учун ишлатилади ва кўпинча қайта дастурланиши мумкин.
Саноатда ишлаб чиқарилаётган модемлар қуйидагича фарқланади:
— конструксияси билан — автоном ва аппаратура ичига қурилган;
— алоқа каналли интерфейс билан — контакгли ва контактсиз (аудио);
— вазифаси билан — турли хил алоқа каналлари ва тизимлари учун, масалан, фақат маълумотларни узатиш тизими учун — модемлар, маълумотларни ва факсларни узатиш тизими учун — факс—модемлар
(Ҳақиқатан Ҳам, бутунда кўплаб фирмалар факс—модемларни ишлаб чиқармоқда, факсли вазифаси бўлмаган «тоза» модемлар, амалда ишлаб чиқарилмаяпти);
— узатиш тезлиги билан — телефон алоқа каналлари учун TTXMK баённомалари стандартига мос келувчи маълумотларни узатиш тезликлари стандарти (шкаласи) мавжуддир; у қуйидаги тезликларни ўз ичига олади (бит/с да): 300, 600, 1200, 2400, 4800, 9600, 12000, 14400,16800,19200, 28800, 33600 , 56000.
Олдин модемларнинг Ҳар бири алоҲида тезликда ишлаш учун ишлаб чиқарилган; замонавий модемлар универсалдир: уларнинг баъзилари
(масалан, МТ1932, МТ 2834 ва б.): Ҳам коммутасия қилинадиган, Ҳам коммутасия килинмайдиган алоқа каналлари билан ишлаши мумкин; айтилган тезликлар шкаласининг деярли Ҳаммасини ўз ичига олади; модем ва факс—модем режимларига эга.
Модемларни конструктив турлари, яъни автоном ва аппаратура ичига қурилган турларига бирмунча батафсилроқ тўхталаниз. Автоном модемларни кўпинча Ташқи, аппаратура ичига мос қурилгамини эса ички модем деб аталади.
Ички модем қурилма ички платасининг разъёнига қуйиладиган плата кўринишга эга, масалан, компьютер тизими платаси ИСА интерфейсининг слотига ва телефонли алоқа линиясига улаш учун РЖ—11 типидаги евроразёмга Ҳам эга.
Ташқи модем — бу одатда катта бўлмаган қутича кўрииишдаги мустақил конструкся бўлиб, у манба — блоки, аппаратурага (компьютерни кетма—кет портига — РС—232) ва телефон каналига (РЖ—11 разъёни) улаш учун разгёмлар ва индикеторли панел билан жиҲозланган. Индикаторлар модемнинг иш режнмлари тўғрисида маълумот беради, масалан, индикаторлар қуйидагиларни кўрсатади:
— MR (Modеm Rеady) — модем тармоққа уланган;
— ОН (Off Hook) — модем "трубкани" кўтарди;
— АА (Auto Answеr) — модем телефон кўнғироғига жавоб бермоқда;
— SD (Sarriеr Dеtеst) — модем линияда бошқа модемни аниқлади;
— DS (Data Somprеssion) — маълумотларни сиқиш жараёни бажарилмоқда;
— ЕS (Еrror Sontrol) — хатоликни назорат қилиш жараёни бажарилмоқда ва б.
Т ашқи модемда унинг ишлаш тезлигини билдирувчи рангли индикаторлар бўлиши мумкин, масалан, HS (High Spееd) индикатори ишлаш тезлиги 1200 бит/с бўлганда қизил ранг, тезлик 2400 бит/с бўлганда — яшил ранг, тезлик 9600 бит/с бўлганда тўқ сариқ ранг билан ёритилади.
Баъзи ташқи модемлар товуш баландлигини ростлагичга эга бўлади, аслида бу Ҳам ортиқча эмас. Шунинг учун ташқи модем ички модемга қараганда қимматроқ бўлсада, у Ҳақиқатан Ҳам афзалроқдир.
Шуни алоҲида таъкидлаш керакки, В.34 (В.34 бис) стандартидаги ташқи модемлар компьютерда асинхронли қабул қилувчи VART 16S550 микросхэмаси бўлишини талаб етади, 1994 йил ва ундан олдин чиққан компьютерларда VART 8250 ёки VART 16540 микросхемалари қуйилган, улар V.34 стандарти ишлатилганда алмаштирилиши керак.
Яна шуни инобатга олиш керакки, ташқи факс—модемлар иккита синфга бўлинади:
Сласс 1 факсимил алоқани таъминлаш дастури билан факси—нил хабарларни компьютер томонидан қабул қилиш ва узатиш бўйича асосий ишни бажаришни назарда тутади.
Сласс 2 факсларни узатиш ва қабул қилишнинг Ҳамма жараёнларини модемнинг ўзнинг воситалари билан амалга оширади; табиийки, Сласс 2 модемлари бир неча марта қимматроқ, лекин улар бирмунча айниқса, кўп масалали операсией тизим билан ишлаганда самаралироқдир
Ихтам (портатив) компьютерлар учун Еaslsеt, PSMSIA ва RS—Sard классидаги модемларни алохида эслатиш керак, улар бу компьютерларникг телекомникасиия тизимларида ва компьютер тармоғларида ишлаш имконинм беради; хусусан, MNP10 баённомасини таъминлайдиган PSMSIA модемларн ихчам ШК электрон почта билан ишлашмни ва чаққон радиотелефон орқали Интернет тармоғи билан ишлашини таъминлайди.
Россия бозорида Zyxel, US Robotiss, Motorola, GVS, Multitеch, IDS ва б. фирмаларнинг модемларн кенг тарқалган. Булардан энг омавийлари биринчи иккита фирманиқидир. Тайван Zyxel фирмасининг модемларида ўзининг хатоликлардан Ҳамоя қилувчи самарали ZySеli баённомаси ишлатишади, у паст частотали Россия алоқа каналларида, Ҳаттоки уяли телефон каналларида Ҳам яхши ишлашни таъминлайди ва бошқаларга нисбатан факсларни яхшироқ қабул қилади ва жўнатади, лекин улар, одатда, қимматроқдир. Америка US Robotiss фирмасининг модемлари оммавийлиги бўйича Ҳали 1995 йилда Ҳам Zyxel модемларидан анча орқада қолган эди, лекин Ҳозир амалда улардан узиб кетди. Булар оммавийлигининг асоси шундаки, улар компьютер тармоқларида яхши ишлайди ва нархи юқори эмас, Ҳамда Robotiss V.34 баённомасининг юқори тезликли модемяарини ишлаб чиқариш билан Zyxel модемларидан янада ўзиб кетди,
Ҳозир Robotiss уч турдаги модемларни ишлаб чиқармоқда:
— Sportstеr — минимум вазифалар билан таъминланган, унча
қиммат бўлмаган модемлар;
— Souriеr — профессионал юқори тезликли модемлар;
— Woridport — уяли алоқа линияларида ишлашга мўлжалланган
модемлар.
Модемларнинг кўпгина турлари жуда ранг—баранг сервис имкониятларини таъминлайди. Масалан, фирмали дастурли таъминот Звоисе билан жихозланган Zyxel В сериядаги модемлар факс, автожавоб берувчи ва НАА вазифаларини автоматик режимда жуда самарали бажариши мумкин. Масалан, телефонда кулайроқ бўлганда факс—модем «трубкани кўтаради», абонент номерини аниқлайди, уни экранда ёритади; кейин, автожавоб берувчи каби, саломлашишини амалга оширади ва у билан ким улангамини тахлил қилади. Агар у факс саломлашишини эшитса, у Ҳолда факсни қабул қилади ва агар принтер уланган бўлса, уни чоп етади. Агар маълумотларни узатаётган абонент қўнғироқ қилган бўлса, у Ҳолда факс—модем уларни қабул қилади ва ўзига уланган почта қутисига юклайди (албатта, шундай қути уланган бўлса). Агар телефонда одам қўнғироқ қилаётган бўлса, у Ҳолда нутқли ахборот магнит дискига ёзилиши ва кейинроқ телефон орқали эшитиб қурилиши мумкин. Факсларни автоматик жўнатилганда, модем, агар унинг учун олдиндан матн ва жўнатиш телефонлари рўйхати тайёрланган бўлса, мустақил равишда мижозларга қўнғироқ, қилади ва уларга факс юборади, агарда трубкани одам кўтарса, у Ҳолда факс—модем ундан мулойимгина «одамга ўхшаб» факс қабул қилишни сўрайди. 5 — жадвалда замонавий модемлар оммавий моделларининг баъзилари келтирилган.
Zyxel Omni 288 ва Zyxel yelitе 2864 факс—модемларида ISDN интерфейси борлигини алоҲида таъкидлаш керак, бу уларга истиқболли рақамли тармоқларда ишлаш имконини беради, компьютерга эса бу модемлар параллел порт орқали уланиши мумкин. ISDN тармоқларида ишлашни Zoom Tеlеphoniеs фирмасининг модени — ISDN Duo Ҳам имкон беради, унинг таркибига, хусусан, 128 Кбит/с алмашиш тезликли терминалли адаптер ва 33,6 Кбит/с алмашиш тезликли интеграллашган аналогли модем киради.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling