Мавзу: Телекоммуникация технологиялари ва техникалари ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари


Download 25.19 Kb.
bet2/3
Sana24.01.2023
Hajmi25.19 Kb.
#1116788
1   2   3
Bog'liq
1-маруза

Ўлчаш воситаларини қиёслаш
ЎВларни қиёслаш унинг қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек O‘z DSt 8.001га мувофиқ Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тармоқ тизимига мувофиқлигини тасдиқлашнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Қиёслашнинг мақсади ЎВ метрологик характеристикаларининг белгиланган техник талабларга мослигини аниқлаш ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларидаги мавжуд ЎВларнинг кафолатланган аниқлик билан ўлчашларга тайёрлигини таъминлашдан иборат.
ЎВларни қиёслашни давлат метрология хизмати («Ўзстандарт» агентлиги) ёки «Ўзстандарт» агентлиги органларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган бошқа ваколатланган метрология хизматлари амалга оширадилар.
ЎВлар қиёслашга эксплуатацион ҳужжатларга мувофиқ тўлиқ комплектланган, аввал қиёсланганлиги туғрисидаги гувоҳномалари билан бирга тақдим этилиши керак.
ЎВларни қиёслашга тақдим этишдан олдин улар мойдан, ифлосдан, чангдан тозаланиши ва ишлаши текшириб кўрилиши лозим.
Носоз ЎВлар (аниқ ишламай коладиган ёки механик шикастланган) қиёслашга тақдим этилмайди, балки таъмирлашга (ростлашга) юборилади.
ЎВларни қиёслашга тайёрлашда махкамлайдиган ўринлардаги пломбалар ва тамғалар изларининг бузилишига йул қуйилмайди. ЎВларни қиёслашга қабул қилишда пломбалар ва изларнинг бузилиши аниқланганда метрологик органларда уларнинг ишлаши текшириб кўрилиши шарт.
Метрологик характеристикалари белгиланган йўл қўйишлардан ташқарида бўлган ЎВлар ростланади.
ЎВларни қиёслаш O‘z DSt 8.003га мувофиқ тасдиқланган йиллик календарь графиклар бўйича амалга оширилиши керак.
Қиёслаш жараёнида ЎВ метрологик характеристикаларининг белгиланган техник талабларга мослиги аниқланади.
Ишчи ЎВни қиёслаш намунавий ЎВ ёрдамида бажарилади.
Қиёслаш воситалари ва қиёсланувчи ЎВлар ГОСТ 8.401га мувофиқ аниқлик классига эга бўлиши керак.
ЎВнинг қиёслаш натижаларига кўра қиёслаш методикаси талабларига мувофиқ баённома расмийлаштирилади. Унда қуйидагилар
акс эттирилиши керак:

  • номи, тури, ЎВнинг завод раками ва қиёслаш воситаси;

  • қиёслаш шартлари;

  • ташқи кўрик ва синаб кўриш натижалари;

  • метрологик характеристикаларни аниқлаш натижалари;

  • қиёслаш натижалари бўйича хулоса.

Тасдиқланган қиёслаш методикаларига мувофиқ қиёсланган ЎВлар қуллашга яроқли деб тан олинади.
ЎВларнинг қўллашга яроқлилик натижалари қуйидагилар билан расмийлаштирилади:

  • қиёсланган ЎВларни тамғалаш;

  • O‘z DSt 8.003га мувофиқ қиёсланганлиги тўғрисидаги сертификатни бериш ёки метрология хизматида белгиланган тартибда тасдиқланган эксплуатацион паспортга (ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатга) қиёслаш натижаларини ё.зиттт.

Келтирилган методик кўрсатмалар талабларини қондирмайдиган ЎВлар кейинчалик қўлланишга рухсат этилмайди. Уларга O‘z DSt 8.003га мувофиқ ЎВларнинг яроксизлик сабаблари кўрсатилган ҳолда яроқсизлиги тўғрисидаги билдиришнома берилади, олдинги қиёслаш тамғаси ҳисобдан чиқарилади, эксплуатацион ҳужжатларда (ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатда) эса тегишли ёзув ёзилади.
Давлат метрология хизмати («Ўзстандарт» агентлиги)да қиёсланиши таъминланмаган ЎВлар ПМГ-06 [1] га мувофиқ қиёслаш натижаларининг ўзаро тан олиниши тўғрисида давлатлараро битимлар тузилган бошқа давлатларнинг метрология марказларида (лабораторияларида) қиёсланиши мумкин. Бу ҳолда давлат метрология хизмати («Ўзстандарт» агентлиги) ёки алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектнинг метрология хизмати хўжалик юритувчи субъектга уларни қиёслаш амалга оширилиши мумкин бўлган энг яқин метрология хизмати ёки давлатнинг манзилини кўрсатадилар.
Давлат метрологик текшируви ва назорати ўтказилиши керак бўлган ЎВлар ўз вақтида қиёслашга тақдим этилмаганлиги учун O‘z DSt 8.002га мувофиқ алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси хўжалик юритувчи субъектларининг раҳбарлари жавобгар буладилар.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш
ЎВни калибрлаш метрология бўйича қонун ҳужжатлари соҳасида метрологик текширувнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Қуйидаги ЎВлар калибрланади:

  • метрология бўйича конун ҳужжатлари соҳасидан ташқарида қўлланувчи;

  • қуйидагилар тегишли бўлган метрология бўйича конун ҳужжатлари соҳасида қўлланувчи:

  1. берилган қўллаш шароитларида реал метрологик характеристикалар аниқланиши талаб этиладиган эталонлар ва намунавий ЎВлар;

  2. метрологик характеристикалар бўйича қўллашга яроқсиз деб тан олишга имкон берувчи белгилари бўлмаган ЎВлар.

ЎВларни калибрлашни Давлат метрологик текшируви ва назорати (ДМТваН) соҳасидаги давлат метрология хизматлари («Ўзстандарт» агентлиги), ДМТваН соҳасидан ташкарида эса - РД Уз 51-081 талабларига мувофиқ ЎВни калибрлаш хуқуқи учун аккредитация қилинган хўжалик юритувчи субъектлар ўтказадилар.
Ўлчаш воситаларини консервация қилиш
ЎВларнинг техник даражаси ўрнатилган талабларга мос эмаслиги аниқланганда ёки ишлаб чиқариш мақсадларида улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда ЎВлар консервация қилиниши мумкин. ЎВларни консервация қилиш ва консервациядан чикариш процедураси Т 45-071 да келтирилган.
Ўлчаш воситаларини индикаторлар тоифасига ўтказиш
Физик катталик ўзгаришини унинг қийматини нормаланган аниқликдаги физик катталиклар бирликларида баҳоламасдан кузатиш учун қўлланиладиган ЎВ индикаторлар тоифасига ўтказилиши мумкин.
Индикаторлар тоифасига ўтказилган ЎВлар қиёсланмайди ва калибрланмайди.
Индикаторлар тоифасига ўтказилган ЎВлар ёрдамида назорат қилинаётган параметрларни физик катталиклар бирликларида баҳолашга йўл қўйилмайди.
Мажбурий қиёсланиши лозим бўлган ЎВларни индикаторлар тоифасига ўтказишга йул қўйилмайди.
Индикаторлар тоифасига ўтказилган ЎВларнинг созлигини назорат қилиш ЎВни индикатор тоифасига ўтказган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси хўжалик юритувчи субъектининг метрология хизмати зиммасига юкланади.
ЎВларнинг индикаторлар тоифасига тўғри ўтказилиши учун жавобгарлик ЎВни индикаторлар тоифасига ўтказган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси хўжалик юритувчи субъектининг бош метрологи зиммасига юкланади. ЎВларни индикаторлар тоифасига ўтказиш тартиби РД Уз 00036951-006, RH 45-073да келтирилган.

Download 25.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling