Мавзу: “Темур тузукларида маьнавий кадрятлар мохияти”


Тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур “Ободонликка ярайдиган бирор қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди”


Download 21.56 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi21.56 Kb.
#1587944
1   2   3   4
Bog'liq
темур тузукларида- маьнавий кадрятлар мохияти

Тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур “Ободонликка ярайдиган бирор қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди”.
Тарих бу қўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”, деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиғидир. “Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қурган биноларимизга боқинг” деганда Амир Темур, аввало ўз ҳалқига, келажак авлодларига мурожаат қилган, десак янглишмаймиз.
  • м

Амир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган “Куч - адолатда!” деган шиоридир. Бу шиорда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган, десак янглишмаймиз. Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари “Темур тузуклари”да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами – раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.
Соҳибқироннинг “Темур тузуклари”дан қуйидаги сатларни мамнуният билан ўқиш мумкин:
“Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билн амалга ошириш мумкин”.
“Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим”.

Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда-ким тиш синдирса, кўзини кўр қилса, қулоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино қилса, девондаги шариат қозиси ёки аҳдос қозисига олиб бориб топширсинлар”.

  • Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда-ким тиш синдирса, кўзини кўр қилса, қулоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино қилса, девондаги шариат қозиси ёки аҳдос қозисига олиб бориб топширсинлар”.
  • Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли ҳислатлари намоён бўлган. Буни у бошқалардан ҳам талаб қилган. Кечиримли бўлиш инсон учун энг яхши фазилат деб билган.

Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, унут бўларди”.
“Менга ҳасад қилиб ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, ҳижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша мени розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим”.
  • м


Download 21.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling