Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 5690 uzsmart.uz
Хулоса
Мамлакатимиз тижорат банклари ўзининг фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредит қўйилмаларининг асосий қисмини саноат соҳасига йўналтирмоқда. Бу банк фаолиятининг хусусияти билан бевосита боғлиқ бўлсада, маблағларни бир тармоқ ёки соҳага кўп миқдорда йиғилиши банк учун ҳамма вақт ҳам самарали бўлмаслиги бизга жаҳон тажрибасидан маълум. Жаҳон амалиётида банклар томонидан ажратиладиган кредит қўйилмалари таркибида битта тармоққа йўналтирилган кредит салмоғи йигирма беш фоиздан ошмаслиги тавсия этилади. Банк томонидан бошқа тармоқларга ажратилган кредитларнинг жами кредитлар таркибидаги салмоғини ошириш йўлга қўйилиши лозим. Бундай ишларнинг амалга оширилиши банкнинг кредит рискининг пасайишига ва кредитдан кўрилиши мумкин бўлган йўқотишлар тижорат банклари кредит сиёсатининг такомиллаштириш йўналишларини ўрганиш бугунда долзарблигича қолмоқда. Зеро, ҳозир республикамизнинг ЯИМда банк кредитларининг улуши тобора ортиб бормоқда. Бу борада республикамизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар самара бераётганлигини кўриб ўтдик. Унда банк кредитларини бериш ва мижозларга қулай шароитларни яратиш банклар кредит портфелини мақсадга мувофиқ даражада диверсификация қилинишига бевосита боғлиқ. Битирув малакавий ишини ёзиш давомида мамлакатимиз тижорат банклари кредит портфелини диверсификация қилиниши борасидаги ижобий ишлар билан бир қаторда муаммолар ҳам борлигининг гувоҳи бўлдик. Буларни ўрганишдан мақсад ушбу соҳа ривожига тўғри хулоса беришдан иборатдир. Битирув малакавий ишининг натижаларга кўра, олинган хулосалар қуйидагилардан иборат: 62 1. Тижорат банкларининг кредит сиёсати ишлаб чиқишда мамлакатимиз қонунлари асосида ишлаб чиқилмоқда ва татбиқ этилмоқда. Кредит сиёсати банк стратегиясининг бир бўлаги сифатида кредит бозорида банкнинг харакат қилишидан кўзлаган мақсадини, тамойилларини ва йўналишларини ўз ичига олади. Тактик жиҳатдан эса молиявий ёки бошқа инструментларни, кредит битимларни амалга оширишдан банкнинг мақсадларига эришиш йўналишларини ва қоидаларини, ҳамда кредит жараёнини ташкил этиш тартибларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. 2. Сўнгги йилларда республикамиз тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг асосий қисми кредит портфелида саноатга қаратилганлиги унинг диверсификацияга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. 3. Тижорат банклари кредит сиёсати Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ҳамда келгуси йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. 4. Таҳлил давомида кўриб ўтганимиздек банкларнинг кредит портфели охирги йилларда бир неча бароварга ўсди. Кредитлар асосан саноатга, ишлаб чиқаришга ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотека, истеъмол кредитлари кўринишида берилмоқда. 5. Охирги йилларда банклар кредит сиёсатида асосий эътиборлардан бири бу бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гурухининг балансдан ташқари мажбуриятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда уларни улушини ошиб кетмаслигини олдини олмоқда. Бунда асосий эътибор банк кредит портфели ва унинг диверсификациясини мувофиқлаштиришга қаратилмоғи лозим. 6. ОАЖ Асака банк томонидан берилган кредитларнинг асосий қисми айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган бўлиб, жами кредит портфелида юқори фоизни ташкил этган. Бу эса, иқтисодиётни модернизациялаш учун реал секторга ажратилган кредитларнинг салмоғининг ошаётганлигидан далолат беради. 63 7. Ҳозирги вақтда банклар гаровга олинаётган мулкларни расмийлаштириш учун ҳаддан зиёд кўп ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилмоқда. Бу ўз навбатида мижозлар томонидан кўпгина норозилик ва оворагарчиликларга олиб келмоқда. Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида қуйидаги таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилди. 1.Тижорат банклари кредит портфели умумий диверсификациясини кенгайтириш ва кредит қўйилмаларидан самарали фойдаланиш банкларни универсаллаштиришда ва рақобатбардошлигини оширишда ёрдам беради ҳамда кредит хатарини пасайтиришни таъминлайди. 2.Банк ликвидлигини бошқаришда ва Марказий банк томонидан иқтисодий нормативга риоя этиш мақсадида жалб қилинган ва жойлаштирилган маблағларни муддати бўйича диверсификация қилиш натижасида, ўз кредит операцияларини режалаштиришга ёрдам беради. Бу билан тижорат банки зарур бўлган ликвидлилик даражасини ушлаб турган ҳолда максимал даражада юқори даромадга эришади. 3.Банкларда кредит қўйилмаларини тармоқлар ичида номутаносиб тақсимланиши тармоқларда активларнинг хатарлилигини оширади ва бошқа тармоқларда ресурслар тақчиллигига олиб келади. Кредит ресурсларини тармоқлараро диверсификациялашдан самарали фойдаланиш зарур. 4.Кредит сиёсати банк кредит ресурсларининг хатар даражасини, кредитларнинг таъминланганлик даражасини, кредитларнинг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича жамланганлигини, кредитлашнинг манбалари бўйича, мулк шакли бўйича тизимли таҳлил қилишни назарда тутиб бориши лозим. Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари кредит сиёсатини мукаммал ва батафсил ишлаб чиқиш катта аҳамият касб этади чунки, у тижорат банкларининг кредит портфелини талаб даражасида диверсификация қилишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling