Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1286937
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Kitob 5690 uzsmart.uz

4-жадвал
8
 
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан барча 
молиялаш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига берилган 
кредитлар динамикаси, млрд.сўм. 
т/р Кредит турлари 
Йиллар 
2013 
йилда 
2008 
йилга 
нисбата
н 
ўзгариш
и 
2008 
2009 
2010 
2011 
2012 
2013 

Барча молиялаш 
манбалари 
ҳисобидан 
1250,7 1851,7 2690,2 
4100 
5346 
6982 
5,6 марта 

Хорижий кредит 
йўналишлари, 
млн. АҚШ 
доллари 
73,9 
121,8 
103,1 
143,4 
181,7 
145,4 2,0 марта 
 
шу жумладан 

Микрокредитлар 202,5 
322,1 
485,2 
752,3 
1172 
1366 
6,7 марта 
Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2008-2013 йилларда 
республикамиз тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига 
берилган кредитларнинг миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлди.
Хусусан ушбу соҳага йўналтирилган кредитларнинг ўтган 6 йил давомида 5,6 
баробарга, микрокредитларни эса, 6,7 мартага ошганлигини кўришимиз 
мумкин. Бу ҳолат асосан, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан берилган
кредитларнинг ўсиши билан изоҳланади. 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига
кўра мамлакатимиз банклари томонидан барча молиялаш манбалари
ҳисобидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг 70 фоизи 
банкларнинг ўз маблағлари ҳиссасига тўғри келди.
8
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида тузилди. 


46 
Амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, 2013 йил 
давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун қарийб 7 
трлн. сўм миқдорида ёки 2012 йилга нисбатан 1,3 бараварга кўп кредитлар 
ажратилди. 
Шу жумладан, ажратилган микрокредитлар ҳажми 1 366 млрд. сўмдан 
зиёдни ташкил этиб, мазкур кўрсаткичнинг ҳам 2012 йилга нисбатан 1,3 
баробарга ўсиши таъминланди 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини 
молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий 
мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари ва грантлари ҳисобидан 
145,4 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-
1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва 
ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
Қарорига асосан 2013 йилда тижорат банклари томонидан маҳаллий озиқ-
овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қарийб 1 263 млрд. 
сўм ёки 2012 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп кредитлар ажратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-
1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 
кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги Қарорига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш мақсадларига эса 1 298,1 млрд. сўмдан зиёд 
кредитлар ажратилиб, ушбу кўрсаткичнинг ҳам 2012 йилга нисбатан 1,3 
баробарга ўсиши таъминланди.
Бу эса ўз навбатида Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган 
қарорларни ижросини таъминлаш натижасида банк тизими кредит портфели 
ва унинг диверсификациясига нисбатан маъсулиятни янада оширишни 
таққазо этади.


47 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling