Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари
- жадвал Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит қуйилмалари
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 5690 uzsmart.uz
2- жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит қуйилмалари ЯИМдаги улуши 5 КЎРСАТКИЧЛАР 2009 2010 2011 2012 2013 ЯИМ трлн.сўм 48,0 61,8 77,8 96,6 119,0 Кредит қуйилмалари умумий суммаси, трлн.сўм 8, 6 11,5 15,6 20,4 26,5 ЯИМ га нисбатан % 17,8 18,6 20,0 21,1 22,3 Жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат банклари кредит қуйилмалари умумий суммаси йиллар мобайнида ўсиш тенденциясига эга. 2009 йилда банкларнинг кредит қўйилмалари салмоғи 8,6 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб 3,0 баробардан ошиқга 5 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлари (www.cbu.uz) 40 ўсган. Шунингдек, ЯИМни ўсиш динамикаси ҳам юқори суръатларда ўсаётганлигини кўриш мумкин. Хусусан, мамлакатимизда ЯИМ сўнгги беш йил ичида деярли 3 баробарга ўсган. Шунга мос равишда банкларнинг кредит қўйилмаларининг ЯИМдаги улуши ҳам йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўтган беш йил ичида ЯИМга нисбатан кредит қўйилмалари салмоғи қарийб 1,25 баробарга ўсганлигини кўриш мумкин. Лекин ривожланган давлатларда бу кўрсаткич анча юқори даражага эга. Иқтисодиётни банк кредитлари билан таъминланганлиги ЯИМни 60% фоизини ташкил этса бу нормал ҳолат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредит қуйилмаларининг ўсиши қисқа муддатли ёки узоқ муддатли кредитлар ўсиши эвазига ўзгаришини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли тижорат банклари томонидан берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фоизга ошиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 26,5 трлн. сўмни ташкил этди. Банкларнинг инвестицион кредитлари устувор равишда «2011-2015 йилларда саноатни ривожлантириш», «2013 йилги Инвестиция дастури» ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб- қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан минитехнологияларни сотиб олишни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Ажратилган кредитларнинг 85,8 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, асосан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда. Инқирозга қарши чоралар дастури, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини молиявий барқарорлигини янада ошириш чора- 41 тадбирлари тўғрисида”ги ва 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифаларнинг ижроси изчил амалга оширилмоқда. Тижорат банклари кредит қўйилмалари ҳажмида узоқ муддатли кредитларнинг юқори салмоққа эга эканлиги хорижий банклар ва молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан катта миқдорда инвестициявий лойиҳаларни кредитланганлиги билан изоҳланади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling