Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1286937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Kitob 5690 uzsmart.uz

I-БОБ.Тижорат 
банклари 
кредит 
портфелини 
диверсификация 
қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари. 
 
1.1. Тижорат 
банклари 
кредит 
портфелини 
диверсификация 
қилишнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 
 
Сўнгги йилларда “тижорат банклари кредит портфели” тушунчаси 
кўпчилик учун банк тизими фаолияти билан боғлиқ муносабатларни 
англатадиган асосий тушунчалардан бирига айланиб қолди. Унинг тез орада 
оммалашиб кетишига сабаб шундаки, “кредит портфели” тижорат 
банкларининг кредит билан боғлиқ бутун фаолиятида ҳал қилувчи ўрин 
тутади. “Кредит портфели” тижорат банкларининг кредит бериш 
имкониятларини кўрсатадиган омиллардандир. 
Кредит портфелининг тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг 
самарали фаолият юритиши учун асос ҳисобланади. Хусусан, кредит бериш 
ва уни белгиланган муддатда қайтариб олиш, у билан боғлиқ хатарлар, 
ссудалар, муддати ўтган ёки узайтирилган кредитлар бўйича ҳисоб-китоб 
операциялари, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, заҳира миқдори, 
банклараро кредит ва марказлаштирилган кредитлар бўйича операциялар 
шулар сирасига киради.
Демак, кредит портфели - бу турли хил рискларга асосланган муайян 
мезонларга қараб туркумланган кредитлар миқёсидаги банк талабларининг 
йиғиндисидир. 
Маълумки, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тижорат 
банкларининг кредит сиёсатига, уларнинг кредит портфели ва унинг 
сифатига, ундан фойдаланиш даражасига катта эътибор берилади. Чунки, 
кредит портфелининг тўғри ташкил қилиниши банкларнинг самарали 
фаолият юритаётганлигидан далолат беради.
Банк актив операциялари ичида кредит асосий ўринни эгаллаб, банк 
даромадининг катта қисми ҳам айнан шу кредит операциялари орқали 



келади. Шу сабабли, банк кредит портфелининг қандай шаклланиши банк 
фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
Маълумки, банк кредит портфелининг мониторингини ўтказиш орқали 
кредит портфелини ҳолатига баҳо бериш мумкин. 
Банк кредит портфели мониторинги - бу кредит ресурсларини рационал 
жойлаштириш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда берилган кредитлар ва 
улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни 
таъминлашга йўналтирилган билимлар, услублар ва чора-тадбирлар 
мажмуасидан иборат. 
Ҳозирги пайтда иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилаётган банк 
кредитлар ҳажми ошиши, банк кредитларидан фойдаланаётган турли 
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидаги мижозлар миқдори кўпайиши ва 
банклар томонидан берилаётган кредитларни оқилона жойлаштириш ва улар 
самарадорлигини ошириш, берилган кредитлар ҳамда улар бўйича 
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлаш банклар 
кредит портфели устидан доимий мониторинг олиб боришни талаб этмоқда. 
Банк доимий равишда хизмат кўрсатаётган мижозларининг фаолиятига 
доир ахборотларга эга бўлиб, уларнинг кредитга лаёқатлилиги, тўлов 
интизомига амал қилишлари ҳолатини таҳлил этиб бориб “маълумотлар 
банки” базасини вужудга келтириб боради.
“Диверсификация” сўзи бизнинг амалиётимизда шу яқин орадан буён 
қўлланила бошлаган замонавий ибора бўлгани учун биз унинг моҳиятини 
чуқуррок очиб беришга қарор қилдик. Зеро, бу сўзнинг моҳиятини тўғри 
тушуниш, уни амалиётда қўллай олиш ҳар бир хуқуқий шахс фаолиятининг 
самарадорлигини ошириши мумкин. 
Банк ишида диверсификациялашни қўллаш
масаласига келсак банк 
фаолиятининг турли соҳалари учун диверсификация усули мос келади. Бу 
усулни қўллаш банкларнинг пассив, актив, воситачилик ва бошқа 
операциялари соҳасида қулай келиши мумкин. 
Банк фаолиятида диверсификация ўтказиш фақат банк активларини 



жойлаштиришни ўз ичига олмасдан банкнинг барча фаолияти билан боғлиқ 
жараёнлардаги рискларни камайтириш соҳасида қўлланиладиган усул бўлиб, 
уни нафақат банк активларини жойлаштириш бўйича, балки банклар 
томонидан ресурсларни жалб қилиш, мижозларнинг ўрни, банкнинг умумий 
стратегиясини олиб бориш ва бошқа соҳаларда ҳам қўллаш мумкин. 
Шу сабабли диверсификациянинг банк ишида ишлатилиши бу банкнинг 
пассив операцияларида банк жалб қиладиган маблағлар турли тармоқлар, кўп 
сонли жамғармачилар томонидан бўлишини тақазо қилса, банк актив кредит, 
инвестициялаш операцияларини бажарганда пул маблағларини турли тармоқ, 
соҳага кам миқдорда кўп сонли мижозларга тақсимлашни кўзда тутади. 
Маблағларни юқоридаги усул билан тақсимлашдан асосий мақсад 
маблағларнинг қайтиб келмаслиги билан боғлиқ рискларнинг олдини олиш 
уларни камайтиришга интилишдан иборат. Банкнинг пассив операциялари 
бўйича диверсификация ўтказилиши банкнинг кредит потенциалининг 
мустаҳкамланишини таъминлайди. 
Кредит рискларини камайтиришнинг энг самарали йўлларидан бири 
банкнинг кредит ресурсларини йиғиш ва улардан фойдаланиш бўйича 
диверсификация ўтказишдир. Шундан келиб чиққан ҳолда банкнинг кредит 
портфелининг диверсификацияси - бу банкнинг баъзи мижозлардан кўрган 
зарарларини бошқа мижозлардан кўрган даромад ҳисобидан қоплаш 
мақсадида банкнинг кредит ресурсларини кам миқдорда кўп сонли мижозлар 
ўртасида тақсимлашни тушунамиз. Диверсификациялашни уч хил йуналиш 
бўйича олиб бориш мумкин. Булар портфел, географик ва кредитларни 
тўлаш муддатига қараб ўтказиладиган диверсификация турларидир. 
Банкларнинг кредит портфелини диверсификация қилиш банкнинг 
кредитларини ҳар хил соҳадаги бир неча мижозлар ўртасида тақсимлашни ўз 
ичига олади. Диверсификация қилинмаган кредит, инвестиция портфели 
доимо юқори риск билан боғлик бўлади.
Кўплаб банклар активлар портфелида активларни фақат бир тармоққа 
эмас, балки турли тармоқларга қўйишни ўзларига тамойил қилиб олишлари 


10 
зарур. Агар бир активдан йуқотишлар бўлса, банк унчалик катта талафотлар 
кўрмайди, аксинча банк бир соҳага қўйилган бир неча активи бўйича 
муаммога учраса, унинг аҳволи анча ёмонлашади. Бундай ҳолларда активлар 
портфелини диверсификация қилиш тамойили қўлланилиши лозим, чунки 
пропорционал бўлган, бирор активга қўйилган маблағдан келган зарарларни 
бошқаларнинг ижобий натижасидан қоплаш имкониятини беради. 
Тижорат банклари фаолиятида диверсификация жараёни жуда муҳим 
бўлганлиги учун уни кредитлаш жараёни бўйича ўтказилиши жуда муҳим 
аҳамиятга эга бўлади. 
Диверсификациянинг муҳим хусусиятлари шундаки: биринчидан, 
диверсификация ҳамма вақт рискни ёқтирмайдиган банклар учун қулай 
келади, чунки у рискни камайтиради; иккинчидан, ҳар хил кредит бўйича 
фойда ҳаракати қанча кам мос келса, рискни камайтириш ҳисобига 
диверсификациядан шунча кўп наф кўриш мумкин. 
Диверсификацияланган портфел - бу риск жиҳатдан бир-бирига боғлик 
бўлмаган кичик кредитлар тўпламини ўзида мужассамлаштиради. 
Банкнинг кредит сиёсатини ва кредит портфелини таҳлил қилишнинг 
асосий мақсади - ссуда бўйича асосий қарз ва у бўйича фоизларни ўз вақтида 
тўлашга эришишдан иборат. Албатта барча кредитлар бўйича маълум бир 
сабаб билан тўлай олмаслик шароити юзага келиши мумкин. Агар банк 
кредитни фақат жуда ишончли мижозга берадиган бўлса, унинг юқори фойда 
олиши имконияти қисқариши мумкин. Шунинг учун биз олдин таъкидлаб 
ўтганимиздек банкнинг кредит сиёсати эҳтиёткорлик билан банк 
ресурсларини оқилона жойлаштириши асосида юқори фойда олиш 
ўртасидаги балансни таъминлашга қаратилган бўлиши керак. 
Кредит рискини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
томонидан бир нечта меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва ушбу 
нормативлар қуйидагилар: 


11 
- ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳининг 
балансдан ташқари мажбуриятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, кредитлари 
жами суммаси 1-босқичли банк регулятив капиталининг 10 фоиздан ошган 
ҳолат йирик кредит (йирик йўқотиш эҳтимоли) деб ҳисобланади; 
- бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи 
таваккалчиликнинг энг юқори даражаси 1 даражали банк капиталининг 25 
фоизидан ошмаслиги керак; 
- ишончли кредитлар учун таваккалчиликнинг энг юқори даражаси 1-
босқичли банк капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур; 
- банкнинг барча йирик кредитларининг умумий ҳажми 1-босқичли банк 
капиталидан 8 мартадан ортиқ ошиб кетиши мумкин эмас;
2
- банкнинг барча дахлдор шахсларга берган кредитларининг умумий 
суммаси банкнинг биринчи даражали (асосий) капиталининг 100 фоизидан 
ошмаслиги керак; 
- дахлдор шахсга ёки берилаётган пайтида унинг номидан фаолият 
кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, гаров сифатида 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган хазина 
векселлари қўйилганда кредитнинг 125% миқдорида ёки бошқа гаров 
воситаси қўйилганда кредитнинг 130% миқдорида бозор баҳосидаги гаров 
билан таъминланиши шарт;
3
- халқаро кредитларнинг максимал миқдори банкнинг биринчи даражали 
капиталининг 200% идан ошмаслиги керак. 
Ушбу нормативлар Тижорат банкларининг кредит зарар кўриш 
хавфини камайтириш учун ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари бунга 
қатъий риоя қилишлари зарур. 
2
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 2 ноябрьдаги 422-сонли "Бир қарздор ёки ўзаро 
дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида" ги 
Низоми. 
3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 2 ноябрьдаги 423-сонли "Банклар ўртасида ва 
уларга дахлдор шахслар билан ўтказиладиган операциялар тўғрисида" ги Низоми. 


12 
 Тижорат банкларида кредит портфелининг самарадорлигини ошириш 
учун кредит портфелини бир неча хил усулда диверсификация қилиш лозим. 
Кредит портфелини диверсификациялаш рискни суғурталашда жуда қўл 
келади, бироқ унинг ўзи етарли эмас. Кредитлашга лимит ўрнатилаётганда 
тўловга қобилиятлиликнинг бошланғич маълумотларни таҳлил қилишга 
таянилади, бу эса ўз навбатида, рискни баҳолашда жуда фойдали усул 
ҳисобланади. 
Диверсификациянинг кейинги тури бу – географик диверсикациялаш 
бўлиб, унда турли географик минтақа ёки мамлактларда мижозлар 
тақсимотини назарда тутади. Диверсификациялашнинг ушбу тури йирик 
банкларга хосдир. Ўзбекистон Республикасида ушбу усул қарз олувчининг 
келиб чиқиш жойига қараб қўлланилади, яъни банк кредит портфелини 
Ўзбекистон Республикаси резидентларига ва норезидентларига берилган 
кредитларга бўлади. Банк кредитлашнинг географик лимитларини ўрнатиш 
ижобий самара бериши мумкин. 
Географик диверсификациялаш банк ишининг ривожланишига банклар 
ўртасида рақобатнинг пайдо бўлишига ва ривожланишига олиб келади. 
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда унинг тармоқ 
хусусиятига кўра диверсификация қилинганлигига алоҳида эътибор бериш 
зарур. Чунки бу хусусият кредит портфелини диверсификация қилишнинг 
асосий мезони ҳисобланади.
Охирги вақтларда республикамиздаги тижорат банклари ўзининг 
фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредит қўйилмаларининг асосий 
қисмини саноат соҳасига йўналтирмоқда. Бу банк фаолиятининг хусусияти 
шуни тақазо қилсада, маблағларни кўп миқдорда йиғиш банк учун ҳамма 
вақт ҳам самарали бўлмаслиги мумкин. Банклар томонидан ажратиладиган 
кредит қўйилмалари таркибида битта тармоққа йўналтирилган кредит 
салмоғи 25% дан ошмаслиги тавсия этилади. Банк томонидан бошқа 
тармоқларга ажратилган кредитларнинг жами кредитлар таркибидаги 
салмоғини ошириш йўлга қўйилиши лозим. Бундай ишларнинг амалга 


13 
оширилиши банкнинг кредит рискининг пасайишига ва кредитдан кўрилиши 
мумкин бўлган йўқотишлар даражасини пасайтиришга асос бўлиши мумкин.
Бизга маълумки, ҳозирда тижорат банкларида кредит портфелиинг 
самарадорилигини ошириш мақсадида “Фоиз ўстирмаслик” сиёсати ҳам 
қўлланилади. Унга кўра: 1) кредитлар Марказий банк норматив 
ҳужжатларига мувофиқ субстандарт, даргумон ва ишончсиз турларга 
таснифланганда; 2) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш 
муддати қисқа муддатли кредитлар бўйича 60 кун ва ундан ортиқ муддатга 
кечиктирилган ҳолда ва узоқ муддатли кредитлар бўйича 90 кун ва ундан 
ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда фоиз ўстирмаслик сиёсати 
қўлланилади. Тижорат банкларида кредит рискини камайтириш учун 
кредитларни рисклилик даражаси бўйича ҳам диверсификацияни олиб бориш 
ва улар бўйича махсус захиралар ташкил қилиб борилишини ташкил қилиш 
лозим. 
Тижорат банклари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кредит 
портфели сифатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш, ҳар бир кредит 
билан боғлиқ риск даражасини синфларга бўлган ҳолда аниқлаши зарур. 
Тижорат банклари қарзлар бўйича ташкил этган захираларга маблағлар 
амалдаги тартибда киритилади. Қарзлар бўйича кутилмаган йўқотишлар учун 
захира хўжалик органларига берилган кредитлар таҳлили ҳамда банк риск 
даражасига таьсир кўрсатувчи омилларни белгилаш асосида ташкил қилиш 
керак. Захираларни белгилаш асосида захира ҳажми амалдаги қарздорлик ёки 
риск гуруҳига боғлиқ бўлади. Берилган қарз киритилган риск гуруҳи 
ёмонлашган тақдирда қарзлар бўйича эҳтимол тутилган йўқотишлар учун 
резервга ажратмалар ҳар ойда ўтказиб борилиши лозимдир. Захиралар 
кредитлар бўйича қуйидагича гуруҳланади:
Яхши кредитлар - бу ўз вақтида қайтарилиш имкониятига эга бўлган 
кредитлар бўлиб, қарз олувчини молиявий таъминоти юқори ҳисобланиб, 
етарлича ўз маблағларига эга бўлади.


14 
Стандарт кредитларга 30 кундан 60 кунгача бўлган муддати ўтган 
ссудалар ва тўла таъминланмаган 30 кунгача бўлган муддати ўтган ссудалар 
киради. 
Субстандарт кредитлар - бу кредитларга яхши таьминланмаган 60 
кундан 180 кунгача муддати ўтган кредитлар киради ва 30 кундан 60 
кунгача тўла таъминланмаган муддати ўтган кредитлар ва 30 кунгача 
таъминланмаган муддати ўтган ссудалар киради. 
Шубҳали кредитлар - бу кредитларга яхши таъминланмаган, лекин қарз 
муддати 180 кундан ўтган ва тўла таъминланмаган қарз муддати 60 кундан 
180 кунгача бўлган ва 30-60 кунгача бўлган умуман таьминланмаган 
ссудалар тегишли бўлади.
Умидсиз кредитлар - бу кредитлар қарз муддати 180 кундан ўтган ва 
60-180 кунгача тўла таьминланмаган муддати ўтган қарзлар киради. 
Риск даражасини синфга бўлиб чиққандан кейин синфларга қараб 
ссудани қайтмаслик эҳтимоли белгиланиб, унинг олдини олиш учун захира 
ҳосил қилинади. Бу захира мижоз томонидан банк ссудасини қайтарилмаган 
тақдирда, ўз муддатида қайтарилмаган кредитни қоплаш учун ишлатилади. 
Бу жараён ҳар ойда ссудаларнинг белгиланган синфлари бўйича
ўрганиб чиқиб, ссуда аҳволи ёмонлашган сари захира ҳам ошириб 
борилаверади. Умидсиз деб тан олинган ссудалар тўлалигича захиралар 
ҳисобидан қайтарилади. 
Республикамизда кредитларни таснифлаш ва уларга захиралар яратиш 
шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб 
қўйилган. Шу сабабли, тижорат банкларида кредитларни таснифлашда ва 
захиралар ташкил қилишда ноаниқликлар, чалкашликлар юзага келмайди. 
Демак, ҳозирда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ стандарт кредитлар учун 10% миқдорида, субстандарт 
кредитларга 25% миқдорида, шубҳали кредитларга 50% миқдорида ва 
умидсиз кредитлар учун 100% миқдорида мажбурий кредит ажратиш лозим.


15 
Тижорат банклари кредит сиёсатидаги мавжуд қатор камчиликлар, 
жумладан, кредит портфелини тармоқлар бўйича тақсимлашда кредит 
лимитларини ўрнатишдаги камчиликлар кредит рискларини ошишига олиб 
келади.
Тижорат банклари ўзларининг кредит портфели сифатини яхшилаш 
мақсадида мижозларни кредитлашнинг нафақат индивидуал рискларини, 
балки рискларнинг бир қатор умумий категорияларини ҳам таҳлил 
қилишлари шарт. Шунинг учун ҳам алоҳида мижозларнинг кредитлаш 
лимитлари билан бир каторда, кредит рискига учраш даражаси бир хил 
бўлган мижозлар гуруҳи учун кредитлаш лимитлари ўрнатилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling