Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1286937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Kitob 5690 uzsmart.uz

II-БОБ.Иқтисодиётни 
модернизациялаш 
шароитида 
тижорат 
банклари кредит портфелини диверсификациялашнинг амалдаги 
ҳолати таҳлили. 
2.1.Тижорат банкларининг кредит портфели ва уни амалдаги 
ҳолатини таҳлили 
Ҳар қандай фаолиятдагидек банк фаолияти ҳам мавжуд маблағларни энг 
кам хатар асосида жойлаштириб юқори даромад олиш имкониятига эга 
бўлишни кўзда тутади. Юқори даромад олиш эса ўз навбатида банклар олиб 
борадиган операцияларнинг хатарлилик даражасини оширади, чунки банклар 
асосан четдан жалб қилинган ресурслар билан ишлайдилар. Улар бир 
томондан ўз акциядорлари олдида жавобгар бўлсалар, иккинчи томондан, ўз 
маблағларини ишониб топширган ва банк хизматларидан фойдаланаётган 
мижозлар олдида мажбуриятга эгадирлар. Шу сабабли, тижорат банклари 
бошқа хўжалик субъектларига қараганда бир неча баробар юқори хатар 
билан фаолият кўрсатадилар. 
Маълумки, кредитлаш амалиётининг тижорат банклари фаолиятида 
тутган ўрнини баҳолашда банк активлари ҳамда уларнинг ЯИМдаги 
салмоғини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. 
1-жадвал 
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари динамикаси 
ва уларнинг ЯИМ даги улуши
4
 
(йил охирига) 
Кўрсаткичлар 
2009йил 2010 йил 2011 йил 2012 йил 2013йил 
ЯИМ млрд.сўм 
48097,0 
61000,8 
77800,0 
96600 
119000 
Активлар умумий 
суммаси, млрд.сўм 
15703,1 
20740 
27500,0 
35744 
43868 
ЯИМ га нисбатан % 
32,6 
33,5 
35,3 
37,0 
36,9 
Мазкур жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, банк активлари 
йилдан-йилга ўсиш тенденциясига эга. Уларнинг мамлакат ЯИМдаги 
улушига назар ташлайдиган бўлсак, 2009-2013 йиллар мобайнида ушбу 
4
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлари асосида тайёрланди. 


39 
кўрсаткич мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Сабаби, ҳукумат томонидан 
2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши комплекс 
чора-тадбирлар дастури республика банк-кредит тизимида инқироз 
таъсирини юмшатиш ва бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 
йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва 
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига 
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-
1438-сонли Қарори мамлакатимизда банклар томонидан реал секторни 
молиявий қўллаб-қувватлашдаги ролини янада ошишига замин яратди. 
Таҳлиллар натижасига кўра, банк активларининг асосий қисмини кредит 
қуйилмалари ташкил этади. Сабаби, тижорат банкларида кредитлаш 
амалиётини тўғри ташкил этилиши туфайли банкнинг асосий даромадлари 
шакллантирилади. Бундан ташқари мамлакат иқтисодий ўсишини 
таъминлашда банк кредитлариниг ўрни катта. Мамлакат ЯИМда банк 
кредитлари улушининг ортиб бориши иқтисодиётна жадал суръатларда 
ўсишини таъминлайди. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling