6
Битирув малакавий ишининг предмети - тижорат банкларининг
кредит портфелини диверсификациялаш амалиётини такомиллаштириш
жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатлардир.
Битирув малакавий ишининг назарий - амалий аҳамияти.
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти шундаки,
улардан
республикамиз
тижорат
банкларининг
кредит
портфелини
диверсификациялаш амалиётини такомиллаштириш жараёнида назарий ва
амалий манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишининг таркибий тузилиши.
Мазкур иш кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан
иборат.
Ишнинг кириш қисмида
мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари
ҳамда амалий аҳамияти ёритилган.
Ишнинг
биринчи бобида тижорат банклари
кредит портфелини
диверсификация қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари ёритилди.
Ишнинг иккинчи бобида тижорат банкларининг
кредит портфели ва уни
жорий ҳолати ҳамда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат
банклари кредит портфелини диверсификациялаш амалиёти таҳлил
қилинган.
Ишнинг учинчи бобида тижорат банкларининг кредит портфелини
диверсификациялаш амалиётини такомиллаштириш йўллари баён
қилинган.
Хулоса қисмида ишни ёзиш жараёнида шакллантирилган асосий хулосалар
ва таклифлар ўзининг қисқача ифодасини топган.